Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 01.03.2013 йилдаги ПФ-4512-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 01.03.2013 йилдаги ПФ-4512-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, иқтисодий тараққий этган ва ривожланиб бораётган мамлакатларда углеводород хом ашёсининг жаҳон миқёсидаги захиралари камайиб бораётган шароитда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим омили сифатида муқобил энергия манбаларидан амалда фойдаланиш бўйича ишланмалар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларидан, энг аввало қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида илмий ва экспериментал тадқиқотлар олиб бориш борасида салмоқли тажриба тўпланган бўлиб, улар юзасидан бир қанча ўн йиллар мобайнида ишланмалар олиб борилмоқда. Республикада Марказий Осиёда ўхшаши йўқ илмий-экспериментал марказ — Фанлар академиясининг «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил қилинган бўлиб, унинг тадқиқотлари натижалари жаҳон миқёсида эътироф этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун паст потенциалли қурилмаларни яратиш, электр қуввати олиш учун фотоэлектрик ва термодинамик ўзгарткичлар, махсус материаллар синтези технологияларида, материаллар ва конструкцияларга термик ишлов беришда қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, айниқса фаол ва самарали олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилаётган тадқиқотларнинг натижалари мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқ ва соҳаларида амалда экспериментал равишда кенг кўламда қўлланилмоқда. Ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида республикада қуёш энергияси билан сув иситадиган қурилмалар асосида уй-жойлар ва ижтимоий объектларни иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари ишлаб чиқилмоқда ва улардан тажриба тариқасида фойдаланилмоқда. Тошкент шаҳрида, Самарқанд вилояти ва бошқа минтақаларда иссиқ сув олиш учун гелиоқурилмалар ўрнатилган. Турли қувватлардаги фотоэлектрик қурилмаларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Кўплаб олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида мазкур соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуёш энергиясидан амалда фойдаланиш учун Ўзбекистонда яратилган шарт-шароит ва мавжуд имкониятлар мазкур минтақадан бу соҳадаги илғор технологияларни нафақат республикамизда, балки бутун Ўрта Осиёда тажриба тариқасида жорий этиш майдони сифатида фойдаланишга асос бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўпланган тажрибани эътиборга олган ҳолда ва тадқиқотлар ҳамда тажриба-саноат ишланмаларини юқорироқ техник ва илмий даражада ўтказишни янада давом эттириш, жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон шароитида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш борасидаги айрим ечимларни амалда қўллаш, шунингдек мазкур соҳа учун замонавий ускуналар ва технологияларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистонда қуёш ва биогаз энергиясидан фойдаланишни янада чуқурроқ ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш учун илмий-экспериментал ва моддий-техника базаси яратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фанлар академияси ва манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда, тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда қуёш ва биогаз энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги экспериментал ва амалий тадқиқотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирларини амалга оширсин, бунда муқобил манбалардан энергия ишлаб чиқариш бўйича тажриба лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, республикада тегишли ускуналарни, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни, шунингдек уларга сервис хизмати кўрсатишни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Физика-Қуёш» илмий—ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари иштирокида Тошкент шаҳрида Халқаро қуёш энергияси институтини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро қуёш энергияси институти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуёш энергиясидан саноат кўламида фойдаланиш соҳасида юқори технологик ишланмаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор ва иқтисодий жиҳатдан самарали технологиялар асосида иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳада қуёш энергияси потенциалидан амалий фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуёш энергетикасидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида фойдаланиш, шу жумладан махсус материалларни синтез қилиш ва уларга термик ишлов бериш технологияларини қўллаш билан боғлиқ амалий тадқиқотларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуёш энергетикаси соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Халқаро қуёш энергияси институти фаолиятини ташкил этиш ва уни молиялаштириш манбалари бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзбекэнерго» ДАК ва «Suntech Power Co.» (ХХР) компанияси ўртасида «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни тенг улушларда молиялаштирган ҳолда энг замонавий технологияларга асосланган 100 МВт қувватли фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» ДАК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича бизнес-режа ҳамда зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, бунда 2013 йилнинг октябрь ойида қуввати 50 МВт бўлган биринчи навбат ишлаб чиқаришни фойдаланишга топшириш, 2015 йилда лойиҳа қувватига эришиш назарда тутилсин. Бу ўринда корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотга эҳтиёж ва уни сотиш бозорларини чуқур таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекэнерго» ДАКнинг Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» ДАК уч ой муддатда лойиҳани молиялаш манбалари сифатида Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредити ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасининг маблағларини жалб этишни назарда тутган ҳолда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ҳамда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2013 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда «Ўзбекэнерго» ДАКга электростанцияни қуриш ва жойлаштиришни ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда бир ой муддатда Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этган ҳолда қуёш ва биогаз энергиясини қўллаш бўйича экспериментал ва пилот лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги халқаро экспертлар иштирокида икки ой муддатда хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қуёш ҳамда биогаз энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларга солиқ ва божхона имтиёзлари ва афзалликлар бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013 йилда Тошкент шаҳрида халқаро молия институтлари, етакчи халқаро экспертлар, хорижий тадқиқот марказлари ҳамда технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи компаниялар иштирокида муқобил энергия манбаларини қўллаш масалаларига доир халқаро конференцияни ўтказиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбекэнерго» ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013 йилнинг I ярим йиллигида Вазирлар Маҳкамасига «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 1 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-4512-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 124-модда)