10.05.2005 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Kuchga kirish sanasi
01.05.2006
 LexUZ шарҳи
b) «қонун ҳужжатлари» атамаси, ушбу Битимнинг 2-моддасида қайд этилган қонун ва қарорларни англатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III) Солиқ кодекси (Агентликка мажбурий тўловлар бўйича қисми).
2. Агар ушбу Битимда бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган қонун ҳужжатлари, бир Аҳдлашувчи Томон ва учинчи томон ўртасида Битим тузилиши мумкин бўлган ёки аниқ бажарилиши мақсадида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижтимоий таъминот бўйича шартнома ёки бошқа халқаро битимларни ўз ичига олмайди.
3. Агар келгуси қонун ҳужжатлари ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган қонун ҳужжатларини ўзгартирган, тўлдирган, мустаҳкамлаган ёки алмаштирган ҳолларда ҳам ушбу Битим қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 2-модданинг 1 (а) Корея Республикаси учун 1 (b)-бандини қўллаш мақсадида, иш берувчидан ундириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Агентлигига ўтказиладиган ягона ижтимоий тўловлар Корея Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятидан олинадиган даромадларига нисбатан белгиланмайди.
2. Агар иш даври ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган муддатдан ошса, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг Ваколатли органлари ёки улар томонидан тайинланган Агентликлар ишчининг илтимосига рози бўлиш шарти билан биринчи Аҳдлашувчи Томон қонун ҳужжатлари қўлланилиши давом этади.
1. Ушбу Битимдаги ҳеч нима Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена Конвенцияси ва Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена Конвенцияси қоидаларига дахл қилмайди.
2. 1-бандга мувофиқ давлат хизмати ёки жойлардаги давлат хизмати ишига қабул қилинган ёки бир Аҳдлашувчи Томоннинг шундай мақомига эга бўлган шахс бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ишга юборилса, худди у биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ишга қабул қилингандек бу шахсга нисбатан унинг қонун ҳужжатлари қўлланилади.
2. Ушбу модданинг 1(а) кичик бандида қайд этилган кўмак 6-модданинг 1-бандига кўра тузилган Шартномада ифодаланган Аҳдлашувчи Томонларнинг Ваколатли органлари билан келишиш лозим бўлган ҳар қандай истисноларга мувофиқ бепул тақдим этилади.
3-модда қўлланилаётганда Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқаролари ушбу Битим кучга кириш санасига қадар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида меҳнат қилаётган бўлса, ўша моддада кўрсатиб ўтилган иш стажи ушбу Битим кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.