LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Сиёсий соҳада, давлат қурилиши ва бошқаруви, иқтисодий, маънавий, суд-ҳуқуқ, ташқи сиёсий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессиясида қилган маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 10 февралдаги Ф-1118-сон Фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳларнинг сиёсий соҳада, давлат қурилиши ва бошқаруви, иқтисодий, маънавий, суд-ҳуқуқ, ташқи сиёсий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессиясидаги маърузасида белгилаб берилган асосий вазифаларни амалга ошириш Дастурлари бўйича таклифлари 1 — 6-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
* 1— 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ушбу Фармоннинг 1-6-иловаларида кўрсатилган вазирликлар, идоралар, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари илмий ходимлар ва мутахассисларни, жамоат арбобларини кенг жалб этган ҳолда:
тегишли қонун ҳужжатларининг лойиҳалари ўз вақтида, белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқлаш учун Олий Мажлисга киритилишини;
қабул қилинган қонун ҳужжатларини амалга оширишнинг таъсирчан механизмини яратувчи аниқ тадбирлар, меъёрий ҳужжатлар, низомлар ва йўриқномаларнинг белгиланган тартибда шакллантирилиши ҳамда рўёбга чиқарилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 24 июлдаги ПФ-3467-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган)