LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика ер фондидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ер майдонларидан олинадиган даромад ўсишидан аҳолининг манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида:
1. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимликларига фуқароларнинг мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун якка тартибда уй-жой қуришга 0,04 гектаргача, шахсий ёрдамчи хўжаликни юритишга 0,06 гектаргача ер майдонини кимошди савдоси асосида сотишга рухсат берилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикасида халқ хўжалигида фойданилмаётган ер майдонлари, шунингдек зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалик корхоналарининг ерлари, тажриба тариқасида, фуқароларнинг мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун кимошди савдоси ва танлов асосида сотилсин. Бунда ажратиладиган ер майдонлари суғориладиган ерларда 5 гектардан ва суғорилмайдиган ерларда 15 гектардан ошмаслиги зарур.
3. Назоратни амалга ошириш ва юқорида кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни туман ҳокимликларининг кўриб чиқишига киритиш учун мазкур ҳокимликлар ҳузурида Давлат мулки қўмитаси, ер тузиш, сув хўжалиги, молия ва солиқ органлари вакилларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат махсус комиссиялар тузилсин.
4. Банкларга республика фуқароларининг кимошди савдоси асосида ер майдонлари сотиб олишлари учун уларга 5 йилда қайтариш шарти билан зарур кредит бериш тавсия қилинсин.
мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ордер олингандан кейин бир йил давомида фойдаланилмаган ер майдонидан уч баравар миқдорда ер солиғи ундирилади;
мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ордер олингандан кейин икки йил давомида фойдаланилмаган ер майдонлари илгариги эгалари тўлаган қиймат қайтариб берилган ҳолда улардан олиб қўйилади.
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.