Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 28.07.2011 йилдаги 221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.07.2011 йилдаги 221-сон
Kuchga kirish sanasi
28.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011/2012 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АБИТУРИЕНТЛАРНИНГ ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАСИНИ 2011 ЙИЛ 1 АВГУСТДАН 2 АВГУСТГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011/2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2011 йил 4 июлдаги ПҚ-1564-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони кўпайганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг ҳар томонлама тайёргарлик кўриши ва 2011/2012 ўқув йили кириш тест синовларини ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2011/2012 ўқув йилида республиканинг барча олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг тест синовларини ўтказиш санаси 2011 йил 1 августдан 2 августга кўчирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, ўз тасарруфида олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тест синовларини ўтказиш санаси кўчирилганлиги тўғрисида барча абитуриентларни хабардор қилишни ташкил этиш ва тест синовларини 2011 йил 2 августда талаб даражасида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича зарур тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.Ю. Ходиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б.М. Исмоилов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 28 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 317-модда)