Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.05.2011 йилдаги 143-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.05.2011 йилдаги 143-сон
Kuchga kirish sanasi
21.05.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон қарорига мувофиқ ҳамда лизинг фаолиятини янада такомиллаштириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш ва банкдан ташқари молия хизматлари кўрсатиш соҳасида рақобатбардошлиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш ва унга қуйидаги функцияларни юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасида регулятив базани ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштириш, шунингдек бозорнинг ҳолатини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг хизматлари соҳасида, шу жумладан халқаро нормалар ва стандартларни таҳлил қилиш асосида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида марказий аппаратнинг бошқарув ходимлари чекланган сонини кўпайтирган ҳолда штатдаги ходимлар сони икки нафар бўлган лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасида ахборот тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш статистика органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларнинг лизинг фаолияти бўйича статистика ҳисоботини қайта кўриб чиқсин ва зарурият бўлганда белгиланган тартибда жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 21 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 203-модда)