Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 05.04.2011 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.04.2011 йилдаги 103-сон
Kuchga kirish sanasi
05.04.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҚУВВАТИ 50 КВТГАЧА БЎЛГАН ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» давлат дастури тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ–1474-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2011 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектларининг қуввати 50 кВт ва ундан паст бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ниматуллаев), «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси (Тешабоев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ихтиёрига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр тармоқларига улашга техник шартлар олиш учун бевосита, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари орқали ёки лойиҳа ташкилотлари орқали буюртмалар бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр тармоқларига улаш учун техник шартлар бериш муддати — 3 кун бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаларини бериш муддати — 3 кун бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари электр қурилмаларини фойдаланишга топшириш имконини аниқлашда тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини 79 тадан 13 тагача камайтириш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 31-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВтгача бўлган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари учун эса қуввати 50 кВт ва ундан паст бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш қонун ҳужжатларига мувофиқ соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 5 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 139-модда)