Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2004 29.04.1996 йилдаги ПФ-1427-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 29.04.1996 йилдаги ПФ-1427-сон
Kuchga kirish sanasi
29.04.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎЗБЕККИНО» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сонли «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватанимиз кинематографиясини ташкил этиш даражаси ҳамда унинг Ўзбекистон халқининг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, кўп асрлик маънавий, маданий қадриятлар ва миллий анъаналарини қайта тиклаш ҳамда бойитиш, шунингдек, бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда миллий кинематография тараққиётини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси ва Ўзбекистон кинематографиячилар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киновидеомаҳсулот ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказишда, шунингдек, кино тармоғини шакллантиришда ягона сиёсат юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек миллий кино санъатининг энг яхши ютуқларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, замонавий дунёқарашни шакллантиришда, айниқса, ёш авлодда шундай дунёқарашни шакллантиришда кино санъатининг аҳамиятини ошириш, бадиий жиҳатдан юксак кино ва видеофильмлар ишлаб чиқариш, уларда миллий ва умумбашарий қадриятларни уйғунлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон кино санъатининг энг яхши ютуқларини тарғиб этиш, халқ онгида умумбашарий қадриятларга, миллий маънавиятнинг буюк меросига ҳурмат-эҳтиромни, келажакка ишонч туйғусини тарбиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижодий-ишлаб чиқариш, кино кўрсатиш ва видео бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ҳамда пунктлари қайси идорага мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқнинг маънавий-ахлоқий ва маданий мулкининг бир қисми сифатида миллий кино ва видеофонд барпо этиш, мувофиқлаштириш ва сақлашда умумий умуммиллий сиёсат юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кино санъати соҳасида ташқи алоқалар ва фаол халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ва минтақа кинофестивалларини ташкил этиш, биргаликда фильмлар яратишни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кино тармоғини бошқариш, аҳолига кино-видео хизмати кўрсатиш объектларини ҳудудларга жойлаштиришни такомиллаштириш масалаларида республика ва маҳаллий идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четдан харид қилинадиган кино ва видео маҳсулотига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видео фильмлар кўрсатиш ҳамда улардан техник жиҳатдан фойдаланишнинг ягона қоидасини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси ҳуқуқий шахс ҳуқуқларига эга бўлган, ихтиёрийлик асосида мулкчиликнинг барча шаклидаги киностудияларни, кино кўрсатиш ҳамда видео бирлашмалари ва пунктларини, шунингдек, бошқа кинематография ижодий ва ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларини бирлаштирадиган очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги мустақил, ижодий-ишлаб чиқариш ва хўжалик бирлашмасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси зиммасига кино ва видео маҳсулотлари ишлаб чиқариш, улардан нусха кўчириш, дубляж қилиш, кўрсатиш, импорт ва экспорт қилиш учун махсус ижозатномалар (лицензиялар) бериш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зарур ўзгартишлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси иштирокида давлат кинематография ижодий-ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларини, кинолаштириш ва кино кўрсатиш ҳудудий бошқармаларини, давлат мулкининг бошқа турларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириб қайтадан тузиш чораларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қайтадан тузиладиган корхона ва ташкилотларнинг давлатга қарашли акцияларининг бир қисмини «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компаниясининг дастлабки низом жамғармасини шакллантиришга йўналтириш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар уч йил давомида фойда, мол-мулк ва ердан олинадиган солиқларни тўлашдан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур солиқ имтиёзларининг жорий этилиши муносабати билан компания ихтиёрида қоладиган маблағдан миллий кино санъатини янада ривожлантириш, унинг моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компаниясига, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларга давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағдан моддий-техник базани ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафталик муддатда «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 мартдаги ПФ–360 Фармонининг Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпаниясига тааллуқли бандларига алоқадор қисмлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 29 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1427-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 4-сон, 44-модда)