Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2017 19.08.2003 йилдаги ПФ-3292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 19.08.2003 йилдаги ПФ-3292-сон
Kuchga kirish sanasi
19.08.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сонли «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл қурилишини бошқариш тизимини такомиллаштириш, умумий фойдаланиладиган замонавий автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш, ортиқча бошқарув тузилмаларини қисқартириш, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш учун йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қурилиш ва йўл-транспорти коммуникациялари комплекси, «Ўзавтойўл» концерни, йўл хўжалиги тизими бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат акциядорлик концернини Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш Давлат-акциядорлик компанияси («Ўзавтойўл» ДАК) этиб қайта ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 январдаги ПФ-3846-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 22-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» компанияси таркибида туман автомобиль йўллари бошқармалари, эксплуатация-линия, йўллардан фойдаланиш, йўл-кўприклардан фойдаланиш бошқармалари негизида туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда ягона техникавий, инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, энг аввало халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган кўприклар ҳамда тоннелларга комплекс хизмат кўрсатиш ва уларни тегишли техник ҳолатда сақлаш ҳамда ўтказиш қобилиятини, шунингдек компания таркибига кирувчи пудрат ташкилотлари фаолиятини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш масалаларининг комплекс ҳал этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларида қурилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш чоғида белгиланган қоида ва сифат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари зиммасига, автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмасига комплекс хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг техник ҳолати устидан доимий назоратни амалга ошириш эса — туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари зиммасига юкланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 январдаги ПФ-3846-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 22-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йилнинг 1 октябридан бошлаб йўл хўжалигини бошқариш тузилмасидаги Республика, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармаларини тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика йўл жамғармасини тузиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига маблағларни йиғиш ва тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмиталари зиммасига юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика пул жамғармаси маблағ тушумлари ҳамда сарф-харажатларининг йиллик ва квартал балансларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг инвестиция лойиҳалари ва тендер ҳужжатларининг техникавий-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашнинг номма-ном рўйхатларини белгиланган тартибда келишиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш смета харажатларини рўйхатдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги тадбирларни тасдиқланган харажатларга мувофиқ молиялаш, жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади, уларнинг миқдори ҳар йили Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекистон Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни («Ўзавтойўл»)ни ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 26 январдаги ПФ–546-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 19 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3292-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 112-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 22-модда)