Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 07.09.1992 йилдаги ПФ-470-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.09.1992 йилдаги ПФ-470-сон
Kuchga kirish sanasi
07.09.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШДА ТАРТИБ ЎРНАТИШ ВА ТАРМОҚНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда нефть маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида объектив равишда оғир аҳвол вужудга келди. Республика ҳар йилги истеъмол қилинадиган нефтнинг 80 фоизигача қисмини МДҲ мамлакатларидан олиб келишга мажбурдир. Бу мамлакатларда нефть маҳсулотлари ҳамда бошқа энергия манбаларининг нархи муттасил кескин ошиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай шароитда нефтни қайта ишлаш маҳсулотларини сотищда республика Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат комитети тизимида илдиз отган суиистеъмолчилик, талон-тарож ва саботаж ҳолларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Тошкент шаҳридаги, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш тармоқларини бир вақтнинг ўзида текшириш нефть маҳсулотларини сақлаш ва ажратиб бериш борасида белгиланган қоидалар қўпол равишда бузилаётганлигини, давлатни ва фуқароларни алдаш ҳоллари аниқланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат комитети вилоят бўлинмалари раҳбарларининг йўл қўйиб беришлари натижасида кўпгина ёнилғи қўйиш тармоқларида нефть маҳсулотларининг нархлари тўғрисида ахборот хизмати дуруст йўлга қўйилмаган, ўлчов асбоблари йўқ, техникавий ишлатиш хавфсизлик қоидалари қўпол суратда бузилмоқда. Буларнинг ҳаммаси тўғридан-тўғри шунга имконият яратмоқдаки, ёнилғи қўйиш тармоқларининг айрим ходимларини қонунни поймол қилиб шахсий бойлик орттириш ва мўмай фойда олиш мақсадида давлат мулкидан фойдаланмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатилган ҳамда бошқа камчиликлар асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу соҳанинг иши таъсирчан ва қаттиқ назорат қилинмаётганлиги, шунингдек республика Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат комитети (ўртоқ Ё.Т. Мўминов) ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбариятининг шахсан масъулиятсизлиги оқибатида юзага келган. Энергия манбалари ниҳоятда тақчил бўлиб турган шароитда вилоят, шаҳар ва район ҳокимликлари бу муҳим ишдан ўзларини батамом четга олдилар. Бу ҳокимликлар нефть маҳсулотларининг давлат захиралари талон-тарож қилинишидан иборат кўпдан-кўп ҳолларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш учун ўз вақтида чора кўрмаяптилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ хўжалиги ва аҳолисини нефть маҳсулотлари билан таъминлашдаги салбий ҳолатларни таг-томири билан тугатиш, шунингдек бозор муносабатлари шароитида мазкур тизимни бошқаришни тубдан қайта қуриш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат комитети тугатилсин. Унинг ҳудудий бўлинмалари, корхоналари ва ташкилотлари негизида Ўзбекистон нефть маҳсулотлари давлат акционерлик (ҳиссадорлик) бирлашмаси ташкил этилиб, у «Ўзбекнефтегаз» концерни таркибига киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки «Ўздавнефтьмаҳсулот» бирлашмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ҳиссадорлик бирлашмаси ҳисобланиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган амалдаги Уставга ҳамда қонунларга мувофиқ ўзини ўзи бошқариш ва тўла хўжалик ҳисоби қоидалари асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— бирлашма таркибига кирган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар давлат мулкини бошқаради ҳамда эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон давлат ҳиссадорлик бирлашмаси зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика халқ хўжалиги ва аҳолисини нефть маҳсулотлари билан таъминлашнинг бозор муносабатларини ҳамда иқтисодий бошқариш усулларини ривожлантиришга асосланган тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш статистика давлат комитети билан биргаликда эҳтиёжларни ўрганиш барча турдаги нефть маҳсулотларининг балансларини ишлаб чиқиш ва давлат эҳтиёжлари учун уларни ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш топшириқларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ корхоналарини мувофиқлаштириш ва мутаносиб тарзда жойлаштириш, нефть қувурлари, нефть 6азалари ва ёнилғи-қуйиш станциялари самарали шохобчасини вужудга келтириш, республика ва ҳудудий бошқа идоралари билан мустаҳкам ҳамкорлик асосида тармоқлараро вазифаларини ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимни ривожлантиришнинг устувор муаммоларини ҳал этишга, нефть маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва жўнатиш жараёнларида янги техника технологияларни қўлланишга, жумладан идораларга қарашли корхоналар ва ташкилотларда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларини барпо этишга қаратилган илғор илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть маҳсулотларининг қўшимча захираларини қидириб топиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги мамлакатлар билан нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар тайёрлаш ва тузишга доир ишларни йўлга қўйиш, ташқи иқтисодий фаолиятни кучайтириш, хорижий фирмалар иштирокида қўшимча корхоналар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини белгилаш ҳамда унинг комплекс дастурларини амалга ошириш, идораларга қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат идоралари ва бошқа идораларда уларнинг манфаатларини ифодалаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавнефтьмаҳсулот» бирлашмаси республика халқ хўжалиги ва аҳолиси нефть ҳамда нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари билан ўз вақтида ва узлуксиз таъминланиши учун жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавнефтьмаҳсулот» бирлашмасининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари «Ўздавнефтьмаҳсулот» бирлашмаси номенклатурасида бўладилар ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликларнинг тавсиясига кўра унинг ҳайъат органи томонидан тасдиқланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида ушбу Фармон рўёбга чиқарилишини таъминловчи қарор қабул қилсин, «Ўздавнефтьмаҳсулот» тузилмасини ва Уставини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 7 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-470-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 423-модда)