18.04.2008 йилдаги 180-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 18.04.2008 йилдаги 180-сон
Kuchga kirish sanasi
18.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 21.02.2020
 LexUZ шарҳи
Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва давлат божи тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига асосан ундирилади.
2. СК 328-моддасининг 2-бандига мувофиқ иқтисодий судлар томонидан давлат божи қуйидагилардан ундирилади: даъво аризаларидан; ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан; низо предмети юзасидан мустақил талабларни билдирган учинчи шахс сифатида ишга киришиш тўғрисидаги аризалардан; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан; иқтисодий суднинг қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан берилган, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятларидан; ҳакамлик судининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан; иқтисодий суднинг ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлари устидан апелляция ва кассация шикоятларидан.
ИПК 311-моддасининг бешинчи қисмига кўра, назорат шикоятига белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак;
4. ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъво аризасида даъвонинг баҳоси кўрсатилиши керак. Даъво баҳосининг кўрсатилиши давлат божи тўғри тўланганлигини текшириш учун зарур, чунки белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланмаганда, иқтисодий суд ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтаради, давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳоллар бундан мустасно.
4.3. ИПК 149-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли. Бундай ҳолларда даъво баҳоси барча талабларнинг суммасига қараб аниқланади. СК 337-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бир ёки бир нечта бирлашган даъво талаблари алоҳида иш юритиш учун ажратилган тақдирда, даъво тақдим этилганда тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. Алоҳида иш юритишга ажратганлик юзасидан давлат божи иккинчи бор тўланмайди.
Иш ИПКнинг 39-моддасига асосан бошқа иқтисодий судга кўриш учун ўтказилганда, суд томонидан аввал тўланган давлат божи (почта харажатлари) инобатга олиниши керак.
4.4. ИПК 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка (жарима, пеня) суммалари ҳам киритилади. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни ундириш тўғрисидаги талаблар мавжуд бўлса, даъво баҳосига ушбу фоизлар ҳам киритилади.
4.5. Бир неча даъвогарлар томонидан бир неча жавобгарларга нисбатан ИПК 44-моддасининг биринчи қисми тартибида даъво тақдим этилганда, давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади.
4.7. ИПКнинг 139-моддасига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
5. СК 337-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд дастлабки даъвогарни унинг розилиги билан бошқа шахс билан алмаштирганда, бу шахс давлат божини умумий асосларда тўлаши керак. Иқтисодий судлар назарда тутишлари керакки, ушбу ҳолда дастлабки даъвогар томонидан тўланган давлат божи унга қайтарилмайди.
6. СК 336-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи, агар СКнинг XVII бўлимида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, иқтисодий судга мурожаат қилингунга қадар тўланади. Бунда даъвогар даъво тақдим қилганда, жавобгар қарши даъво тақдим қилганда (ИПКнинг 160-моддаси), даъво предмети юзасидан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс ариза тақдим қилганда давлат божи тўлайди.
7. Қонунда белгиланган ҳолларда ва асосларда иқтисодий суд даъвогарнинг аризасига кўра, унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли. Жумладан, СК 337-моддасининг йигирма олтинчи қисмига кўра, пул маблағлари мавжуд бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра, давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, иқтисодий суд ушбу шахслар апелляция, кассация ёки назорат шикояти билан мурожаат қилганда ҳам давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли.
7.5. СК 337-моддасининг йигирма еттинчи қисмига кўра акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан иқтисодий судга мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади.
8. СК 336-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.
9. СКнинг 327-моддасига мувофиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилиши ва (ёки) ҳужжатлар берилиши хусусида ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир. Шундан келиб чиқиб, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, давлат божи ишда иштирок этмаётган шахс томонидан тўланиши мумкин эмас. Агар давлат божи даъвогар (аризачи), апелляция, кассация ёки назорат шикояти берувчи шахс ўрнига бошқа шахс томонидан тўланган бўлса (корхона учун унинг раҳбари ёки таъсисчиси томонидан давлат божи тўланган ҳоллар бундан мустасно), давлат божи ҳақиқатда тўланмаганлигидан келиб чиққан ҳолда, даъво аризаси (ариза), апелляция, кассация ёки назорат шикояти тегишинча ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-банди, 269-моддаси биринчи қисмининг 3-банди, 292-моддаси биринчи қисмининг 4-банди ва 313-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилиши лозим.
13. Давлат божини қайтариш асослари ва тартиби СКнинг 342 моддасида ва ИПКнинг 115-моддасида назарда тутилган бўлиб, уларга кўра давлат божи қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак: қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда давлат божи тўланганида; аризани (шикоятни) қабул қилиш рад этилганда; ариза (шикоят) даъвогарга қайтарилганда; агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда; ишда қатнашган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (претензия билдириш) тартибига риоя этмаганида, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса; агар ишда қатнашаётган юридик шахс тугатилган бўлса; суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда.
Неустойка миқдори иқтисодий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланади, агар даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига ундирилади.
18. СК 337-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, даъво суммаси кўпайтирилган тақдирда, давлат божининг етишмаётган суммаси даъвонинг кўпайтирилган суммасига мувофиқ ундирилади. Шу боис, даъво суммасини кўпайтириш тўғрисидаги аризага белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу қоида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органи ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан манфаатида тақдим этилган даъвогар томонидан даъво талабининг миқдори кўпайтирилганда ҳам қўлланилади.
20. ИПК 115-моддасининг учинчи қисмига кўра, давлат божи тўланган, лекин иқтисодий судга келиб тушмаган ёки у қайтарган ёхуд қабул қилиш рад этилган аризалар, апелляция, кассация ёки назорат шикоятлари бўйича ҳамда божини тўлиқ ёки қисман қайтаришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари бўйича уни қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
21. ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
21.3. ХПК 95-моддасининг учинчи қисмида агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида келиб чиққан бўлса, хўжалик суди ишнинг натижасидан қатъи назар, давлат божи бўйича суд харажатларини шу шахсга юклашга ҳақлилиги назарда тутилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ХПК 138-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида давлат божи бўйича суд харажатларининг қандай тақсимланиши ҳақида кўрсатилади. Ушбу қоида ишни кўриш иш юритишни тугатиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни чиқариш билан якунланган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
26. Давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари СКнинг 330-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Бунда шуни назарда тутиш керакки, давлат божини тўлашдан озод қилиш деганда тўлиқ озод қилиш ёхуд иқтисодий судга даъво аризаси (ариза) берганда давлат божини тўлашдан озод қилиш тушунилади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолияти доирасида судга мурожаат қилишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 2-бандининг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Бунда кичик бизнес субъектларининг мақоми даъво аризасига илова қилинадиган иқтисодий судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан ўттиз кун олдинги сана қайд этилган статистика органининг ёки давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси билан тасдиқланиши лозим, якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26.6. СК 330-моддасининг 32-бандига кўра, хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича иқтисодий судларида давлат божидан озод қилинади.
27. «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасининг биринчи қисмига ва СК 330-моддасининг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат божи тўламасдан судга Палата аъзолари манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга, бунда ушбу ҳуқуқлар у томонидан ташкил этилган корхона ва ташкилотларга ўтказилиши мумкин эмас.
28. СК 330-моддасининг 21-бандига кўра иқтисодий судларда даъвогарлар ва жавобгарлар сифатида қатнашаётган давлат солиқ хизмати органлари, молия ҳамда божхона органлари давлат божини тўлашдан озод қилинган. Аммо, шуни назарда тутиш керакки, давлат божини тўлашдан озод қилинган жавобгарга берилган даъво талаблари қаноатлантирилганда, даъвогарга давлат божи бўйича қилинган харажатлари қопланади. Шу муносабат билан иқтисодий суд жавобгар — давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органидан давлат божини тўлаш билан боғлиқ харажатларни даъвогар фойдасига ундириш бўйича чораларни кўради.