Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.02.1997 йилдаги 86-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.02.1997 йилдаги 86-сон
Kuchga kirish sanasi
18.02.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш ва муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайликлар ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 1997 йилги ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилиги маркази, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти тўлалигича Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги эътиборга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1997 йил ҳаж сафарини ташкил этишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита бевосита ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (А.Рўзметов) 1997 йил апрель ойида зиёратчиларнинг Жидда шаҳрига бориб-келишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини камайтириш мақсадида жўнаш ва қайтиш манзилларини жойларда ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Давлат солиқ Қўмитаси (Ш.Гатаулин) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш.Каримов) Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ва ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориш оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ва зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбексавдо» давлат акционерлик уюшмаси (З.Файзиев) ва «Ўзбекбирлашув» уюшмаси (Ф.Бурхонов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмаларига асосан, зиёратчилар учун керакли буюмлар савдосини жойларда ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки (Р.Азимов) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1346 (бир минг уч юз қирқ олти) АҚШ долларини имтиёзли — воситачилик ҳақи олмаган ҳолда алмаштириб беришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларини жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори конвертация қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси ҳажга борувчилар учун республика биржаси орқали Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига 4845600 (тўрт миллион саккиз юз қирқ беш минг олти юз) АҚШ долларини сотишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.М. Баходиров ва Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 18 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-сон