08.01.2010 йилдаги ПҚ-1257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 08.01.2010 йилдаги ПҚ-1257-сон
Kuchga kirish sanasi
08.01.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилсинки, мустақиллик йилларида мамлакатда бозор тамойилларига жавоб берадиган солиқ тизими шаклланди, Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси қабул қилинди, солиқларни бошқаришнинг замонавий методлари ва механизмлари жорий этилди, солиқ органларининг яхлит тизими яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, мамлакатимизда тўпланган ва чет эл тажрибасининг танқидий таҳлили республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилишнинг зарурлигидан далолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг функциялари, ваколатлари ва тузилмаси замонавий талабларга жавоб бермайди, улар фискал-молия органлари тузилмасида, энг аввало, солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, Давлат бюджетининг даромад қисмини барқарор шакллантиришнинг белгиланган топшириқларини бажариш масалаларида ҳали етакчи ўринни эгаллагани йўқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишларни ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан зарур даражада фойдаланилмаяпти, солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ахборот-таҳлилий ишлар суст олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш ишлари аниқ-пухта мувофиқлаштирилмаяпти, бозорлар ҳудудларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига турли текширувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан ноқонуний аралашиш ҳолатлари мавжуд. Шу билан бир қаторда, бозорларда солиқ қонунчилигини бузиш, турли йиғимларни ундириш, акциз солиғига тортиладиган товарлар ва контрафакт маҳсулотларнинг ноқонуний муомалада бўлиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини оширилган нархларда қайта сотиш, олинган нақд тушумни тўлиқ инкассация қилмаслик ҳоллари давом этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда тўпланган ва чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш, назорат қилувчи органлар функцияларидаги бир-бирини такрорлашларни бартараф этиш, республика фискал-молия органлари тузилмасида солиқ органларининг, энг аввало, қабул қилинган солиқ қонунчилигини ва Давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш масалаларидаги ваколатларини кенгайтириш ва ролини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 773-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек, улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, бозорлар ва савдо комплексларида санитария норма ва қоидаларига, шунингдек, стандартларга, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органларига ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги давлат ёнғин назорати органларига юклатилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар ўз ходимлари ва мутахассисларининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида қатнашишини таъминласинлар.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 773-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 773-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлари жойлаштирилишини ташкил этсин, уларни моддий-техник база ва юқори малакали кадрлар билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг янги кийим-бош формаси намунасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унинг 2010 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятлари ҳар йили тест синовидан ўтказилиши асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тест синовидан ўтказиш натижалари бўйича берилган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда Махсус рағбатлантирувчи устамаларни қўллаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва синовдан ўтказилгандан кейин белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари лавозим маошларига махсус рағбатлантирувчи устамалар тўлаш, шунингдек янги намунадаги кийим-бош формаси қийматини қисман қоплаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 8 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1257-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 4-модда; 2013 й., 4-сон, 44-модда; 2017 й., 18-сон, 310-модда, 31-сон, 773-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 07/17/3376/0211-сон; 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)