Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2017 01.07.2002 йилдаги ПФ-3102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.07.2002 йилдаги ПФ-3102-сон
Kuchga kirish sanasi
01.07.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА ЕНГИЛ САНОАТИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик ва чинни саноати тармоқларини янада ривожлантириш ҳамда уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, бозор муносабатларини чуқурлаштириш, пахта толасини чуқур қайта ишлаш ҳисобига енгил саноат моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси (Ўзбекенгилсаноат)ни Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат-акциядорлик компанияси «Ўзбекенгилсаноат» («Оʼzbеkyengilsanoat») этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексининг, Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат-акциядорлик компанияси «Ўзбекенгилсаноат» («Оʼzbekyengilsanoat») фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик ва чинни саноати молларига бўлган эҳтиёжнинг ўсишини ўрганиш ҳамда башорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика истеъмол бозорининг аҳоли ўртасида харидоргир бўлган ватанимиз енгил саноатининг юқори сифатли моллари билан тўлдирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, компания корхоналари томонидан рақобатбардош моллар ишлаб чиқарилишини бутун чоралар билан кўпайтириш ҳамда уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта толасидан, бошқа маҳаллий хомашё ва материаллар манбаларидан фойдаланишни чуқурлаштириш ҳамда унинг комплекслилигини ошириш, ҳозирги вақтда импорт бўйича олиб келинаётган бутловчи буюмлар ва ёрдамчи ашёлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқда ягона техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, тўқимачилик, трикотаж ва тикувчилик саноати корхоналарининг кооперациялашувига, ишлаб чиқаришни республиканинг аҳоли зич яшайдиган туманларида маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий технологияларни жорий этиш, янги буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, тармоқ корхоналарини янгилаш ва техника билан қайта қуроллантириш учун тўғридан-тўғри хорижий сармояларни кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор ислоҳотларини ўтказишда, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда компания корхоналарига ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекистон ССР Енгил саноат вазирлиги негизида Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат»)ни ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 6 майдаги ПФ-202-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 1 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3102-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 118-модда)