ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЧИҚАРИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА СЎНДИРИШ (БЕКОР ҚИЛИШ) ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОР ВА УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1216-6]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2002 йил 30 ноябрдаги 26/11 ва 2002-15-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1216, 2003 йил 12 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 3-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2004 йил 8 майдаги 228-В-1 ва 2004-07-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1216-1, 2004 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 21-сон, 257-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2005 йил 19 мартдаги 5/4 ва 2005-1216-02-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1216-2, 2005 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 17-18-сон, 135-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2006 йил 28 февралдаги 228-В-3 ва 2006-02-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1216-3, 2006 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 10-сон, 79-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2006 йил 30 октябрдаги 228-В-4 ва 2006-12-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1216-4, 2006 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 45-сон, 449-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2007 йил 21 июлдаги 228-В-5 ва 04/18-371-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1216-5, 2007 йил 7 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 31-32-сон, 338-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 июнь,
17/2-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 июнь,
2009-31-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 400-модда)