Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.05.2009 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2009 йилдаги 144-сон
Kuchga kirish sanasi
20.05.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ТАТБИҚ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион лойиҳалар ишлаб чиқувчиларини, шунингдек Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси доирасида танлаб олинган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг грант сифатида 400 млн сўм миқдорида маблағ, шу жумладан кейинчалик уларни инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқувчиларга, шунингдек Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси якунларига кўра инновацион ишланмаларни татбиқ этаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бериш учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси ҳисобига — 300 млн сўм ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳисобига — 100 млн сўм ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, инновацион ишланмаларни танлаб олиш ва уларни молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасини ўтказишни Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ деб аталади) билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ишланмаларни тугаллашга, тажриба саноат намуналарини яратишга, дастлабки лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек уларни давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга татбиқ этишга грант маблағлари ажратиш молиялаштириш шартларида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ишланмаларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат сифатида татбиқ этишга грант маблағлари ажратиш татбиқ этиш қийматининг 70 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қўшимча молиялаштириш шартларида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда патентлар, лицензиялар ва/ёки амалий фаолиятда инновацион ишланмалардан фойдаланиш хавфсизлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши инновацион ишланмаларни танлаб олишнинг асосий шартлари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир аниқ ҳолатда грантлар ажратиш шартлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (грант берувчи) билан инновацион лойиҳалар ишлаб чиқувчилар ҳамда инновацион лойиҳаларни татбиқ этаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган битимларда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ушбу қарорда назарда тутилган маблағлар ҳисобига уларнинг татбиқ этилишига грантлар бериш учун инновацион ишланмаларнинг рўйхатини Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ кўриб чиқиши учун киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда грантлар ажратиш бўйича уч томонлама намунавий битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 20 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 21-сон, 253-модда)