22.12.2006 йилдаги 13/150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 22.12.2006 йилдаги 13/150-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КРЕДИТ ШАРТНОМАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ФУҚАРОЛИК ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар томонидан кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларнинг эътибори кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаш усули ҳисобланган кафиллик, гаров шартномалари ва кафолатдаги тарафлар ҳамда учинчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК), «Гаров тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишига қаратилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 9-бобида кўзда тутилган битимлар тўғрисидаги умумий нормалар, шунингдек гаров, кафиллик шартномалари ва кафолатни тартибга солувчи ФКнинг 22-бобидаги қоидалар мазкур шартномаларнинг махсус қонунларга зид бўлмаган қисмигагина қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан судлар кредит ташкилотлари ва қарз олувчиларнинг тарафларни кредит шартномасини бажаришга мажбурлаш тўғрисидаги даъволарини кўришда тарафларнинг тузилган ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келган пайтни инобатга олишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар назарда тутишлари керакки, юқори фоиз ставкаларини белгилаш, кредитни қайтариш ёки фоиз тўлашни кечиктирганлик учун жарима қўллаш, кредит валютаси курсининг ўзгариши кредит шартномасининг тарафлардан бирининг талаби билан суд тартибида ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келадиган вазиятнинг жиддий ўзгариши деб ҳисобланиши мумкин эмас.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФКнинг 7461-моддасига мувофиқ, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунинг учун, судлар кредитнинг қолган қисмини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги даъволарни кўришда, шартнома шартларини ўрганишлари ва шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилган ёки қилмаганлигига аниқлик киритишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар, кредитор олдин қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилмаганлиги аниқланса, судлар дастлаб фақатгина кредит қарзининг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш масаласини муҳокама қилиши, даъвонинг муддати келмаган қарздорликни ундиришга оид қисмини эса қаноатлантиришни рад этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаганлиги асоси билан кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилганда, даъво аризага Мажбурий ижро бюросининг қарз олувчи томонидан муддати ўтган қарзни ундириш ҳақидаги суд ҳужжати бўйича «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 30-моддасининг биринчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ичида тўлов тўлиқ ёки қисман амалга оширилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномасини илова қилиниши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарорига асосан тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кредит маблағларини ундириш тўғрисидаги талаблардан келиб чиқадиган низоларни кўришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гаров, кафиллик шартномалари ҳамда кафолат, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардан ташқари, уларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишли даъволар мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ФКнинг 114-моддаси иккинчи қисмига кўра қарз (кредит) шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда судлар қарз маблағларидан фойдаланган тараф кредитордан олган маблағларини қайтариши, шунингдек улардан фойдаланган ҳамма даври учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши лозим эканлигини ҳисобга олишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкин, агар уни ундириш талаб қилинган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли сифатида қаралиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқаддам кечиктирилган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун (мажбуриятларнинг бажарилиши узайтирилган қисми ижроси кечиктирилганлиги учун) жавобгарлик чоралари судлар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар бўйича қўлланилади. Агар кредит шартномасида мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кўрсатилмаган бўлса, кредит ташкилотлари ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллашни талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори деб ҳисобланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси ҳисобланади. Кўрсатилган, қарз суммасини қайтаришни кечиктириш муносабати билан ундириладиган фоизлар, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пул маблағларидан фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган фоизларсиз ушбу суммага ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогар томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши мумкин.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганда, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало, кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини узади, бундан ФК 248-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФК 248-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қарз олувчининг қарзини қоплаш тартиби фақатгина фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади (ФК 744-моддасининг учинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, бунда 2024 йилнинг 1 январига қадар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу ҳал қилув қарори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қоида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги суд буйруғи берилган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Судлар эътиборга шуни олишлари лозимки, агар қарз шартномасига кўра қарз берувчи қарз олувчидан фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлса, лекин шартномада фоизлар миқдори белгиланмаган бўлса, фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарз суммаси берилган кундан қайтарилган кунгача бўлган даврда белгиланган қайта молиялаш ставкаси миқдорлари бўйича ундирилиши керак.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар кредит маблағларининг тегишли суммасига ва шу маблағлардан фойдаланганлик учун фоизларга тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни қарздордан ундириш тўғрисидаги қарори фоизлар ҳисобланган пул суммаси, шунингдек тегишинча даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб ҳисобланган фоизлар суммаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит шартномаси шартларининг кредит ташкилоти томонидан бузилганлиги муносабати билан юзага келган зарарни ундириш юзасидан қарз олувчиларнинг даъволари бўйича низоларни кўришда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, мажбуриятлар бузилиши оқибатларига: даъвогар томонидан олинмай қолган мулк ва пул маблағлари; кўрилган зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда); даъвогар амалдаги қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ умид қилишга ҳақли бўлган бошқа мулкий ҳуқуқлар киритилиши мумкин. Даъвогар зарарни ундириш учун мажбуриятларнинг бузилиши ҳолатини, йўл қўйилган бузилиш ва юзага келган зарар ўртасида сабабий боғланиш мавжудлигини, шунингдек талаб қилинаётган зарарлар (олинмай қолган фойда) миқдорини исботлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар зарарни қоплашда мажбуриятларни бажариш имконсизлиги ёки бажармаслик оқибатида етказилган зарарлар миқдорининг ошишида кредитор ёки қарз олувчининг айби бор-йўқлигини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилмаслигидан келиб чиққан зарарни камайтириш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини текширишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, гаров ҳуқуқи шартнома билан гаровга қўювчининг мулки (тўла хўжалик юритиши)га келгусида қўшиладиган мол-мулкига ҳам татбиқ этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Судлар гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит ташкилоти ва гаровга қўювчи ўртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий қисм бўлиб кириши мумкин бўлган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини аниқлашлари керак. Охирги ҳолатда кредит шартномасининг таркибидаги гаров мажбурияти ФКнинг 271-моддаси ва «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида белгиланган гаровнинг зарур ҳуқуқий шартларини ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномасининг таркибига киритилган гаров мажбурияти, агар қонун ҳужжатларида бундай шартномаларни рўйхатга олиш назарда тутилган бўлса, тегишли мол-мулк гарови шартномасини рўйхатга олиш тартиби каби рўйхатга олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Судлар назарда тутишлари керакки, гаровга қўювчининг оператив бошқариш ҳуқуқида бўлган мол-мулк (кўчар ва кўчмас) фақат мулкдорнинг розилиги билан кредиторга (гаровга олувчига) гаровга берилиши мумкин. Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида шахсга бириктирилган мол-мулкка ундирувни қаратишда, судлар гаровга қўювчи томонидан амалдаги қонун ҳужжатларининг мулкдор ёки у томонидан ваколат берилган орган билан мол-мулкнинг алоҳида турлари гаровини келишиш ҳақидаги талабларига риоя этилганлигини текширишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилган талаблар, шунингдек қонун ҳужжатларининг гаров шартномасига нисбатан қўйиладиган бошқа талабларига тарафлар томонидан риоя этилмаслиги манфаатдор тарафнинг даъвоси бўйича унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади ва кредит шартномасидаги мажбуриятлар бўйича гаров нарсасига ундирувни қаратишга йўл қўймайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шуни инобатга олиши керакки, ФКда белгилаб қўйилган асослар бўйича ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган гаров шартномаси бўйича ҳам манфаатдор тарафнинг уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб билдирган ёки билдирмаганидан қатъи назар кредит шартномасидаги мажбуриятлар бўйича ундирувни гаров нарсасига қаратишга йўл қўйилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт (ФКнинг 271-моддаси биринчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаровга қўювчи асосий мажбурият бўйича қарз олувчи бўлган ҳолларда, агар гаров шартномасида асосий мажбуриятни тартибга соладиган ва тегишли шартларни ўз ичига олган шартномага ҳавола қилиш кўрсатилган бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги шартлар келишилган деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаров тўғрисидаги шартномада гаровга қўйилган мол-мулкнинг хусусий аломатлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, бундай шартнома тузилган деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кўчмас мулк, кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай ипотека ва гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно эканлигини инобатга олиш лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ФКнинг 272-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низоларни ҳал этишда инобатга олиш лозимки, мазкур қоида бино ёки иншоотни гаровга қўювчи сифатида қатнашаётган шахс тегишли ер участкасининг мулкдори ёки ижарага олувчиси бўлган ҳолларда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар гаров нарсаси ҳисобланган бино ёки иншоот гаровга қўювчининг умрбод эгалигида ва фойдаланувида бўлган ер участкасида жойлашган бўлса, ипотека шартномаси ФКнинг 272-моддаси тўртинчи қисмига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак (ФКнинг 271-моддаси олтинчи қисми, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси).
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Гаров мажбуриятлари билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар гаров бўйича муносабатлар гаров тўғрисидаги шартнома тузилган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган ҳолларда эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келишини ҳисобга олишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни вақтда шартномага ёки қонунга асосан гаров нарсаси гаровга олувчида бўлиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи гаров нарсаси берилган пайтдан ва агар бундай топшириш шартнома тузилгунга қадар амалга оширилган бўлса, шартнома тузилган пайтдан вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агар гаров мажбурияти билан боғлиқ низони кўришда жавобгар томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган гаров нарсасининг барча мулкдорлари розилиги олинмаганлиги боис гаровни ҳақиқий эмаслиги ҳақида эътироз билдирилса, суд тегишли талабни тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, агар гаров мажбурияти билан боғлиқ низони кўришда гаровга қўювчи гаровда бўлган мол-мулкни бошқа шахсга (гаровга олувчига) бошқа мажбуриятларни таъминлаш учун берганлиги аниқланса (навбатдаги гаров), судлар ушбу шахсни ишни юритиш ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга кириш ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФК 285-моддасининг тўртинчи қисми ва «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 47-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, гаров нарсаси бўлган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолинади. Гаровдаги мулкнинг бундай асосларга кўра олиб қўйилиши кредитни муддатидан олдин қайтариш ҳақида талаб қўйишга асос бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно (ФКнинг 342, 347-моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори қаратилсинки, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ипотекага олувчи ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ўз талабларини суд тартибида, шунингдек суддан ташқари тартибда, агар бу ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса, ёхуд ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи билан тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида қаноатлантиришга ҳақли, кўрсатилган модданинг учинчи қисмида санаб ўтилган, талабларни қаноатлантиришга фақат суд тартибида йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Судларнинг эътибори ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талабнинг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мослигини текшириш лозимлигига қаратилсин. Бунда гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас эканлиги ва гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мос келмаслиги, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талабни рад этишга асос бўлиши инобатга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФК 279-моддасининг учинчи қисми ва «Гаров тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу асосларнинг бир вақтда мавжудлиги ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишни рад этишга асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтирилсинки, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 36-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, даврий тўловлар билан бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга, ушбу тўловларни тўлаш муддатлари кетма-кет уч ойдан ортиқ муддатга бузилган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.
(221-банд Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тушунтирилсинки, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 54-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорда нафақат бу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи, балки уни аниқ идентификация қилиш имконини берувчи маълумотларни (мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, кўчмас мулкнинг кадастр рақами, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналарнинг маълумотлари ва ҳоказо) ҳам кўрсатиш лозимлигига эътибор қаратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунига қадар чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилинмаган ва у белгиланган тартибда қонуний кучга кирган бўлса, мажбурий ижро ҳаракатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва гаровдаги мол-мулк тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги ишларни кўриш пайтида гаровга қўйилган мол-мулкни бошланғич баҳоси юзасидан низо бўлганда, у ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, суд томонидан мажбурий тарзда баҳоланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФКнинг 281-моддаси еттинчи қисмига кўра, агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг асосий шартнома бўйича қарздор бўлмаган гаровга берувчига талаби гаров нарсасининг сотилишидан тушган сумма билан чегараланади,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Судлар ундирувни гаров нарсасига қаратиш тўғрисидаги низоларни кўришда шундан келиб чиқишлари керакки, гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно (ФКнинг 284-моддаси биринчи қисми). Бунда, агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг мажбуриятларини олади. Гаровга қўювчининг мулклари бир неча шахсга ўтганда ҳуқуқий ворисларнинг ҳар бири гаровга қўйилган мол-мулкнинг унга ўтган миқдорига мутаносиб равишда гаров мажбурияти бўйича жавоб беради.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаров нарсасининг бу мол-мулк ишониб топширилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда, шу жумладан кредитор (гаровга олувчи)нинг розилигисиз тасарруф этилиши натижасида унга зарар етказилганлиги ҳолати аниқланганда судлар қонунда белгиланган тартибда чораларни кўришлари лозим.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Судлар инобатга олишлари лозимки, гаровнинг бекор бўлиш асослари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бекор бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФКнинг 274-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганида гаровга қўювчининг гаровни бекор қилиш ҳақидаги талаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилган ашёнинг нобуд бўлиши ёки гаровга қўйилган ҳуқуқнинг бекор бўлиши, агар гаровга қўювчи ФКнинг 276-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдосида сотилиши, шунингдек уни сотиш мумкин бўлмаган тақдирда (ФКнинг 283-моддаси биринчи қисми 4-банди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга олувчи Фуқаролик кодекси 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан биргаликда гаров бошқа асослар бўйича ҳам бекор бўлиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров шартномасининг бекор қилиниши муносабати билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга олувчидан гаров нарсасининг жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жиноят ёхуд ҳуқуқбузарлик предмети сифатида олиб қўйилиши муносабати билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурият бўйича гаров билан таъминланган қарзнинг гаровга қўювчи кредит ташкилотига янги қарздор учун жавоб беришга розилик билдирмаганида бошқа шахсга ўтказилиши муносабати билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш жараёни ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишнинг суддан ташқари тартибида тугаганда ва бошқалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, «Ипотека тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасининг олтинчи қисмига кўра, гаровга олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганидан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаган тақдирда ипотека тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолатда, гаровга олувчи Фуқаролик кодекси 281-моддаси олтинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаганлиги гаров шартномасини бекор қилишга асос бўлмайди.
(27-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2026 йил 3 июлдаги 20-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафиллик шартномаси бошқа шахснинг кредитори ва кафил ўртасида тузилади, Кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор асосий мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Кафиллик алоҳида шартнома билан расмийлаштирилиши, шунингдек кафиллик тўғрисидаги шартлар улар билан қайси шартнома мажбуриятлари таъминланаётган бўлса, шу шартномага киритилиши мумкин. Бундай ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни пайтда судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг (банк ёки бошқа кредит ташкилотининг) ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, қарздор ва кафил ўртасида тузилган кафиллик шартномаси уч томонлама битим ҳисобланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қонунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда еки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмас. Кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторнинг кафилга нисбатан даъвосини кўришда асосий қарздорни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ҳақида кафилнинг илтимосномаси мавжуд бўлган тақдирда, суд бундай илтимосномани қаноатлантириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Судлар инобатга олишлари лозимки, кафил кредиторнинг талабларига қарши ўз эътирозларини билдиришга ҳақли. Кафилнинг эътироз билдириш имкониятлари фақат қарздорнинг асосий мажбуриятлари бўйича билдириши мумкин бўлган эътирозлари доирасида чекланади (ФКнинг 294-моддаси). Кафилнинг кўрсатилган кредитор талабларига қарши эътирозларга бўлган ҳуқуқи қарздорнинг асосий мажбурият бўйича қарзни тан олганлиги ёки кредитор талабларига қарши қандайдир эътирозлардан воз кечганлиги ҳоллари билан йўқолмайди (ФКнинг 294-моддаси биринчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 295-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки кафил билан қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган қарздор томонидан бу ҳақда кафилни дарҳол хабардор қилиш мажбуриятини юклаш шартлиги тўғрисидаги норма кафилнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга хизмат қилади. Қарздор томонидан ушбу мажбурият бузилганда, қарздордан кейин кафил ҳам кредитор талабларини қондирса, кафил ўз танловига кўра қарздорга регресс талабларини қўйиш ёки асоссиз олинганни кредитордан ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар кафил регресс талабларни қўйса ва қарздордан кредиторга тўланган суммани олса, қарздор асоссиз олинган сумма учунгина кредиторга мурожаат қилиши мумкин (ФКнинг 296-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий қарздор кредиторга нисбатан бўлган эътирозларини, агар қарздор мажбуриятни бажарганлиги тўғрисида кафилни хабардор қилмаган бўлса кафилнинг регресс талабига қарши қўйишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Судларнинг эътибори қаратилсинки, кафил учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз ўзгартирилган бўлса, асосий мажбуриятга ўзгартириш киритилган пайтдан кафиллик бекор бўлади. Асосий мажбуриятнинг ўзгариши унинг учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келганлигини исботлаш мажбурияти кафилга юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Кафилликнинг бекор бўлиш асослари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафиллик билан таъминланган асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
башарти, кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик бермаган бўлса, кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторнинг қарздор ёки кафил таклиф этган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафиллик берилган (ёки қонун билан белгиланган) муддатнинг ўтиши, агар кредитор шу муддат ичида кафилга даъво қўзғатмаган бўлса (ФКнинг 298-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий мажбурият бўйича қарзнинг ўтказилиши муносабати билан кафил, агар унинг ўзи бунга рози бўлмаса, янги қарздор учун жавоб бермайди (ФКнинг 322-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади (ФКнинг 298-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. ФКнинг 298-моддаси учинчи қисмига асосан кафилликнинг амал қилиш муддати тугаши кафилликни бекор қилишга асос ҳисобланганлиги учун кредиторнинг кафилга кафиллик шартномасининг амал қилиш муддатидан кейин қўйган талаби мажбурият тугаганлиги асосида рад қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий мажбурият бўйича даъво муддатларининг ўтиши кафилни жавобгарликка тортиш имкониятини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга бир томонлама ёзма мажбурият беради. Бунда шуни назарда тутиш керакки, кафолат бўйича фақатгина банк, бошқа кредит муассасаси, суғурта ташкилоти кафил берувчи бўла олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Судларга тушунтирилсинки, принципал ва кафил ўртасида ёзма келишувнинг йўқлиги кафилнинг бенефициар олдидаги кафолатланган мажбуриятини ҳақиқий эмас деб топишга олиб келмайди, Кафилда бенефициар олдидаги кафолатланган мажбурият унинг бир томонлама ёзма мажбурияти асосида вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун берилган кафолатда назарда тутилган мажбурият асосий мажбуриятдан мустақил ҳисобланади. Кафил принципалнинг жавобгарлигидан қатъий назар, бенефициар олдида жавобгар бўлади. Агар кафолат матнида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти бенефициар асосий мажбуриятни бажариш талаби билан принципалга дастлаб мурожаат қилмаган бўлса ҳам, бенефициарнинг талаби бўйича бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. ФКнинг 302-моддасида назарда тутилган кафолатнинг чақириб олинмаслиги шуни ифодалайдики, у барча манфаатдор тарафларнинг, хусусан бенефициарнинг розилигисиз ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас, агар унда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кафолат шартларида унинг чақириб олиниши назарда тутилган бўлса, бенефициар томонидан талабнома тақдим этилган тақдирда кафил уни чақириб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Судлар кафилдан кредит суммаларини ундириш тўғрисидаги низоларни кўришда шундан келиб чиқишлари лозимки, кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги пул мажбурияти кафолатда кўрсатилган сумма билан чекланади. Агар кафолатда кафилнинг жавобгарлигини чеклаш тўғрисида бирор-бир шарт мавжуд бўлмаса, унга ФКнинг 24-бобидаги мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоида ва талаблар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Судлар кафилдан қарзни ундириш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда шуни эътиборга олишлари лозимки, кафолат ҳужжатли, яъни кафолат ҳужжатларида кўрсатилган ва бенефициарнинг пул суммасини тўлаш ҳақидаги талабномасига қарши бажариладиган битим ҳисобланади. Агар кафолатда бенефициар томонидан тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар кўрсатилмаган бўлса, кафолат бўйича тўлов бенефициар томонидан тақдим этилган тўлов тўғрисидаги оддий талабномага қарши амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 309-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган кафолат бўйича мажбуриятнинг бекор бўлиш асослари рўйхати тугал ҳисобланмайди. Кафолат ФКнинг 25-бобида назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлишининг умумий асослари бўйича ҳам бекор бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
431. Судлар кредит шартномалари бўйича асосий қарз ва бошқа тўловларни суғурта ташкилотидан ундириш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳодисаси ҳақиқатда содир бўлганлиги, бу ҳолатни тасдиқловчи далилларнинг мавжудлиги ва қонунийлигига эътибор қаратишлари лозим.
(431-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Судларга кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ижросини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши билан боғлиқ амалиётни мунтазам умумлаштириш, кредит муносабатлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолларига хусусий ажрим ва тақдимномалар билан муносабат билдириб бориш лозимлиги уқтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 22 декабр,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13/150-сон