14.09.2001 йилдаги 22-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 14.09.2001 йилдаги 22-сон
Kuchga kirish sanasi
14.09.2001
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг қабул қилиниши фуқаролар, давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жой муносабатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ чегаралаб берди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасига кўра, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланганлиги, уй-жой қонунчилиги нормаларига риоя қилиш фуқаролар, шунингдек, уй-жой фондини ҳисобга олиш, сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлашни таъминлаш ваколати юклатилган давлат органлари, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун судлар бундай тоифадаги ишларни ҳал этишда масъулиятни янада оширишлари, низоларнинг қонуний кўрилишини тўлиқ таъминлашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
— Уй-жой кодексининг 71—74, 79, 85-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича турар-жойдан кўчириш билан боғлиқ низолар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 107-моддаси талабига мувофиқ турар-жойнинг мулкдори ва унинг вояга етган оила аъзолари, ижарага олувчи ва унинг вояга етган оила аъзолари, ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган унинг оила аъзолари ўртасида турар-жойни алмаштириш тўғрисида келишувга эришилмаган бўлса, улардан ҳар бири эгаллаб турган жойини турли уйлар, квартиралардаги турар-жойларга мажбуран алмаштиришни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қуйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, ушбу фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Фуқароларни қонунда кўзда тутилган асослар бўйича (Уй-жой кодексининг 71 — 73-моддалари) бошқа уй-жой берган ҳолда уй-жойдан кўчириш тўғрисида даъво аризасини қабул қилишда, судья даъво аризасида уйдан кўчирилаётган фуқароларга тақдим этилаётган уй-жойнинг аниқ манзили кўрсатилганлигини текшириши шарт. Агар даъво аризасида манзил кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолат ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтариш ҳақида ажрим чиқариш учун асос бўлади.
12. Суд, ишни кўришда ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларида баён этилган ҳаракатларни амалга ошириши зарур, хусусан, тарафлар ёки уларнинг вакилларини суҳбатга таклиф этиши, уларнинг мазкур даъвога оид барча далил ҳамда эътирозларини ва ишни келишув битими йўли билан ҳал этиш имкониятларини ўрганиб чиқиши, зарур ҳолларда, тарафларга ишни судда кўришга тайёрлаш ва иш судда кўрилаётган жараёнда ҳам келишув битими йўли билан тугатишни таклиф қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 42-моддасига мувофиқ уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-араваларда ҳаракатланаётган ногиронлар учун эса йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади. Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки бир хонали квартирага киритилишига йўл қўйилмаслик мақсадида давлат уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар-жой берилиши мумкин.
14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 43-моддаси талабига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларида бўшаётган турар-жойлар, шунингдек, бу идораларнинг улушли иштирок этиш тартибида топширилган маблағларига қурилган уйларда бўшаётган турар-жойлар биринчи навбатда ушбу корхона, муассаса, ташкилотларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга кўчиб кириш учун берилишига судларнинг эътибори қаратилсин.
15. Турар-жой бериш навбатининг бузилиши сабабли ҳужжат (ордер)ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда, суд, қуйидаги ҳолатларни: турар-жой бериш навбати ҳақиқатдан ҳам бузилганлигини; жавобгар меҳнат шартномаси тузишда кўзда тутилиши мумкин бўлган асосларда навбатидан ташқари ёки биринчи навбатда турар-жой олиш ҳуқуқига эга эканлигини; белгиланган тартибда турар-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар рўйхатида жавобгардан олдин турган фуқаролар ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган уйга даъвогарлик қилмаганлигини (масалан, каттароқ, кенгроқ уй олиш истагини билдирганлиги) ёки ишни кўриб чиқиш даврига келиб жавобгарга турар-жой беришга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бекор бўлганлигини (масалан, турар-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар рўйхатида жавобгардан олдин турган фуқаролар турар-жой олган бўлиб, низо келиб чиқишига сабаб бўлган, даъвогарликдан воз кечган ҳоллар) аниқлаши лозим.
16. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 50-моддаси талабига кўра ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуққа эгадир ва бу шахслар ижарага бериш шартномаси мажбуриятлари юзасидан ижарага берувчи олдида жавобгардирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 52-моддасига мувофиқ муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар-жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганларида (агар, турар-жой бўйича узоқ муддат сақланиши кўрсатилмаган бўлса) турар-жой олти ой муддат давомида унинг ҳисобида сақланади. (Шу модданинг иккинчи қисмида баён қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 80-моддаси талабига мувофиқ хизмат турар-жойларида истиқомат қилувчи айрим тоифадаги фуқаролар бошқа турар-жой ажратилмасдан кўчирилиши мумкин бўлмаганлигидан келиб чиқиб, суд, бундай фуқаролар мазкур моддада кўзда тутилган имтиёзларга эга эканлигини аниқлаши зарур. Бундай имтиёзга эга бўлган фуқаролар хизмат турар-жойларидан фақат бошқа санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар-жой берилиши билан кўчирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд, хизмат лавозими билан боғлиқ равишда берилган ётоқхонадан кўчиришда даъвогар ва жавобгар ўртасида қандай меҳнат шартномаси тузилганлиги ва у қандай асосларга кўра бекор қилинганлигини аниқлаши зарур. Бунда, судлар, шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 85-моддасига мувофиқ ишни тугатган мавсумий-вақтинчалик ишчилар, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишловчилар, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра ўз ихтиёри билан ёки меҳнат интизомини бузганлиги сабабли ёки жиноят содир этганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор бўлиб ишдан бўшаганлар ҳамда ўқув юртида ўқишни тугатганлар, ўқув юрти талабаси сафидан чиқарилганлар бошқа турар-жой берилмасдан кўчирилиши лозим.
Бошқа асослар бўйича меҳнат муносабатларини тўхтатган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 80-моддасида қайд этилган шахслар, фақат, Уй-жой кодексининг 9-моддаси талабларига жавоб берадиган бошқа уй ажратилган ҳолда ётоқхонадан кўчирилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда ётоқхонадан жой ажратиш мумкин бўлмаган фуқарога ётоқхона берилган бўлса, бундай шахсни кўчириш тўғрисида даъво тақдим қилинганда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 46-моддасига мувофиқ ётоқхонадан жой бериш тўғрисидаги ҳужжат (ордер)ни ҳақиқий эмас деб топиш масаласи ҳал этилиши лозим. Бунда судлар Уй-жой кодексининг 47-моддасида кўзда тутилган қоидалар қўлланилишини эътиборга олишлари зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.