19.06.1992 йилдаги 5-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 19.06.1992 йилдаги 5-сон
Kuchga kirish sanasi
19.06.1992
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни оммавий ахборот воситаларидан фуқароларнинг шахсий ҳаётларига аралашиш, уларнинг шаъни, қадр-қимматлари ва ишчанлик обрўсига тажавуз қилиш мақсадида фойдаланишни ман этади.
Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддасига мувофиқ ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти, бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пленум «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунни суд амалиётида қўллашда, қандай маълумотлар тарқатилганлиги ва улар қадр-қимматга қанчалик путур етказгани каби масалалар юзасидан муаммолар юзага келганлигини таъқидлайди ҳал қилув қарорларида ҳамма вақт ҳам шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи маълумотларга раддия беришнинг аниқ усули ҳамда раддия берилиши лозим бўлган муддат кўрсатилмайди. Суд харажатларини ундириш масаласи муҳокама қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси, Фуқаролик кодексининг 100-моддаси ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек, нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, юридик ва жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ўзининг шаъни ҳамда қадр-қимматига доғ туширадиган маълумотлар бўйича раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақли эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қонунларни тўғри татбиқ этиш, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз эканлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги кафолатланганлиги, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишларига ёрдам беришини ҳисобга олиб, шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги ишларни судлар синчиклаб, пухта қуришлари зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ФКнинг 100-моддаси 2-қисмига асосан манфаатдор шахс шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини бадном қилувчи маълумотлар унинг вафот этган оила аъзолари ёки қариндошларига нисбатан тарқатилганда ҳам уларнинг суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзининг шаънига ҳақоратловчи маълумотлар айтилган, шунингдек, туҳмат қилинган, ёлғон ахборотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139, 140 ва 1413-моддаларига кўра, жиноий жавобгарликка ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41 ва 2022-моддаларига кўра, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли органларга мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163-моддасига асосан шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларга раддия бериш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмайди.
ФКнинг 1021-моддаси 2-қисмига биноан агар зарар қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланишини назарда тутиш лозим.
ФКнинг 1022-моддасига мувофиқ маънавий зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда судлар жабрланувчига етказилган маънавий зарарнинг оғирлигига субъектив баҳоси, шунингдек, даъвогарнинг жисмоний ва маънавий азобларининг даражасини тасдиқловчи объектив маълумотлар хусусияти ва ҳақоратловчи ёлғон маълумотлари тарқатилган доирани ҳамда бошқа аҳамиятга молик ҳолатларни эътиборга олишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.