Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021 27.01.2009 йилдаги 21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.01.2009 йилдаги 21-сон
Kuchga kirish sanasi
27.01.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Навоий» эркин иқтисодий зонасини Навоий вилояти, Кармана тумани, «Дўстлик» агрофирмасининг 205 — 216, 381а — 388, 404 — 470 контурлардаги 500 гектар бўлган майдонда ҳамда Навоий шаҳри, С. Айний кўчасидаги умумий ер майдони 81,4 гектар бўлган 27 ва 69-уй манзилларида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/629/1635-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарув ходимларининг дастлабки сони 5 нафар бўлган «Навоий» эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси ташкил этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги «Навоий» эркин иқтисодий зонаси тўғрисидаги низомнинг амал қилиши самарадорлиги юзасидан мониторинг олиб борсинлар ҳамда зарур бўлганда «Навоий» ЭИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти юритиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тезкорлик билан таклифлар киритсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, «Навоий» ЭИЗ дирекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиладиган юридик шахс ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий» ЭИЗнинг Навоий вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджетининг бир қисми, харажатлар сметаси доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий» ЭИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади ва «Навоий» ЭИЗнинг қатнашчилари бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар билан «Навоий» ЭИЗ ҳудудига инвестиция киритиш, «Навоий» ЭИЗ ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан ер участкалари ижараси юзасидан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилади, натижаларини кейинчалик Маъмурий кенгашга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда «Навоий» ЭИЗ дирекцияси деб аталади) муассиси этиб белгилансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда — «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси тўғрисидаги низом лойиҳасини, унинг штатлар жадвалини ҳамда «Навоий» ЭИИЗ дирекциясини юқори малакали раҳбар кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда — Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини ҳамда хорижий ва миллий валютада банк ҳисоб рақамлари очилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг устав фондини республика бюджетидан молиялаштириладиган 2008 йилги Инвестиция дастури бўйича тежалган 4,89 млрд сўм миқдорида шакллантирсин, уларни мақсадли равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий» ЭИИЗ дирекцияси ҳудуди атрофини периметр бўйича халқаро нормаларга мувофиқ тўсиқ билан ўрашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи муҳандислик коммуникациялари, шу жумладан сув таъминоти, газ таъминоти, электр таъминоти ва канализация коммуникациялари келтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси таъминотига йўналтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар кўрсатиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларнинг бир қисми Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан белгиланган тартибда сарфланган бюджет маблағларини қоплашга йўналтирилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Е-40 трассасидан «Навоий» ЭИЗ ҳудудигача (2,2 км) тўрт полосали автомобиль йўли қурилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан амалга оширилади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий» ЭИЗ ташқи энергия таъминоти объектлари қурилиши «Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — тўсиқлар ва «Навоий» ЭИИЗ ҳудудигача муҳандислик коммуникациялари қурилиши бўйича буюртмачи этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Зарафшон қурилиш бошқармаси — «Навоий» ЭИИЗ ҳудуди атрофига тўсиқлар қурилиши бўйича бош пудрат ташкилоти этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖ — «Навоий» ЭИИЗ, тўсиқлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари бош режасини ҳамда зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаштирувчи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖга ва Зарафшон қурилиш бошқармасига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ва қурилиш-монтаж ишларини бир пайтда амалга оширишга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий» ЭИИЗ ҳудуди атрофига тўсиқлар қурилиши бўйича 2009 йил 1 мартгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи муҳандислик коммуникациялари қурилиши бўйича 2009 йил 1 июлгача рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва ишлаб чиқилиши устидан архитектура-эксперт кузатувини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Навоий вилояти ҳокимлиги «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида маъмурий бино фойдаланишга топширилгунгача бўлган давр учун «Навоий» ЭИИЗ дирекциясини Навоий шаҳрида хизмат бинолари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 40-модда; 2017 й., 13-сон, 207-модда, 15-сон, 252-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон, 08.08.2018 й., 09/18/629/1635-сон)