Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.08.2007 йилдаги 160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2007 йилдаги 160-сон
Kuchga kirish sanasi
01.08.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика нейрохирургия илмий марказининг моддий-техника базасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика нейрохирургия илмий марказининг моддий-техника базасини, фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитларни янада яхшилаш ҳамда Тошкент шаҳар турғун соғлиқни сақлаш муассасалари тармоғини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг Республика нейрохирургия илмий марказига «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг Тиббиёт-санитария қисми биноларини (шу жумладан қурилиши тугалланмаган биноларини) текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти (Исаев) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров) бир ой муддатда «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисми бинолари, иншоотлари ва асбоб-ускуналари белгиланган тартибда Республика нейрохирургия илмий маркази балансига берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, балансдан балансга текин берилаётган бинолар (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар), иншоотлар ва асбоб-ускуналар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика нейрохирургия илмий маркази қувватларини, унинг ташкилий тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика нейрохирургия илмий марказининг таркибий бўлинмалари «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисмининг фойдаланилаётган биносида жойлаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика нейрохирургия илмий маркази балансига қабул қилинаётган фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш бўйича, қўшимча операция блоклари, реанимация бўлими ва лабораториялар ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини, шунингдек юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналарини демонтаж қилиш ва ўрнатиш харажатларига эҳтиёж ҳисоб-китобларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика нейрохирургия илмий маркази балансига берилаётган 6 қаватли бинонинг қурилишини тугаллаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика нейрохирургия илмий маркази балансига қабул қилинаётган фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлашга, шунингдек Республика нейрохирургия илмий марказининг юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналарини демонтаж қилиш ва ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ва асосланган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан зарур бюджет маблағлари ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва республика бюджети харажатларининг тасдиқланган параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўхтаев) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисмининг бўшаётган койка-ўринлари ва штатларини қайта тақсимлаш масаласини ҳал қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари ишга жойлаштирилишини, шунингдек илгари «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисми томонидан хизмат кўрсатиб келинган завод ходимлари ва аҳоли ҳудудий тиббиёт муассасаларига бириктирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2008 йилги ва кейинги йиллар Инвестиция дастурини шакллантиришда кўрсатиб ўтилган объект қурилишини тугаллаш учун зарур молиявий ресурслар ажратсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 июндаги 135-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисми биноларини Республика нейрохирургия илмий маркази учун реконструкция қилиш бўйича — «Ўзтиблойиҳа» масъулияти чекланган жамият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий транспорт магистралидан Республика нейрохирургия илмий маркази ҳудудига олиб келадиган йўллар бўйича — «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳаларни ишлаб чиқувчилар этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев) кўрсатиб ўтилган лойиҳаларнинг Давлат шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.М. Ханов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 1 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 320-модда)