Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.03.2004 йилдаги 116-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.03.2004 йилдаги 116-сон
Kuchga kirish sanasi
10.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ, МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар — резервга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар — захирага бўшатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1977—1986 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2004 йилнинг апрель-май ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда, Қуролли Кучларнинг чақирилувчилар билан сифатли бутланишини таъминлаш мақсадида, жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини, шунингдек Қуролли Кучларга муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларни қўшинларга тантанали кузатиб қўйишни ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ. Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) билан биргаликда чақирув участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг зарур лаборатория текширувлари ўтказилишини, уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан сифатли ва ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин. Чақирилувчиларни тиббий текширишнинг холислиги муқобил тиббий комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этиш орқали таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р. Иноятов), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни қўшилмаларга ва қисмларга қабул қилишда юксак уюшқоқликни, ҳарбий интизомни, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини, муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий мутахассисликларга ўқитиш жараёнида хавфсизлик чора-тадбирларига риоя этилишини, ҳарбий хизматчиларни миллий-маънавий қадриятлар ва замонавий ҳарбий анъаналар асосида маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан чақирилган шахсий таркиб учун зарур уй-жой-маиший шарт-шароитлар яратилиши ва жиҳозланишини, уларнинг белгиланган талабларга ва таъминот нормаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли моддий таъминланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳалла қўмиталари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаган фуқароларни тантанали кутиб олиш ташкил этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (О.О. Обидов) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Қуролли Кучлардан бўшатилган фуқароларни уларнинг эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарига ишга қабул қилишда мардлик ва ватанпарварлик тарбиясининг армия мактабини ўтаган, ҳарбий тайёргарлик кўрган ва ҳаётий тажриба орттирган, мамлакатнинг энг фаол ва тайёргарлик кўрган кадрлар захираси ҳисобланган шахслар сифатида бошқа тенг шароитларда (таълим, касб малакаси ва бошқалар) устунлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.С. Ғуломов) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (Б.М. Исмоилов), алоқадор вазирликлар, идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролардан бўлган шахсларни олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлаш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказишда муддатли ҳарбий хизмат давомида жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юқори кўрсаткичларга эришган ҳамда ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларини олган фуқаролар учун энг юқори тўпланадиган баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзидаги қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ҳисобга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 10 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 119-модда)