Ҳужжат кучини йўқотган 06.01.2024 12.03.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 313
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Йўриқномаси, 12.03.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 313
Kuchga kirish sanasi
12.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 06.01.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазири
А.Комилов
1997 йил 14 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОНСУЛЛИК ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўриқнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 12 мартда 313-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2023 йил 12 декабрдаги 37-сонли «Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 313-3, 03.01.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Консуллик легаллаштириш ҳужжатлар ва актлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини ва уларни қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллик легаллаштириш ҳужжатлар ва актларнинг халқаро муомалада ваколатли эканлигини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Консуллик легаллаштириш функциясини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хорижий давлатларда — Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бажаради.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг ХI бобига мувофиқ ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш функциялари Ўзбекистон Республикаси консулларига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консулнинг топшириғига биноан Консуллик легаллаштириш бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул консуллик округидаги ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган ёки улар томонидан берилган ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш учун қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси ва ҳужжат ҳамда актларни чиқарган ташкилот ва муассасалар давлати аъзоси бўлган халқаро шартномада бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси ташкилот ва муассасалари хорижий давлат ташкилот ва муассасалари томонидан чиқаётган ҳужжатлар ва актларни улар консуллик легаллаштирилганидан кейингина кўриб чиқиш учун қабул қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хорижда ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ташкилот ва муассасалари томонидан бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончномаларни ҳамда ушбу ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни легаллаштириш Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган ёки ўз мазмунига кўра давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ёки чет элда фойдаланишга мўлжалланган ҳужжатларни расмийлаштиришни тартибга солувчи йўриқномаларга риоя этмаган ҳолда нотўғри тўлдирилган ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи маълумотлар ифодаланган ҳужжатлар ва актлар легаллаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатларнинг асли ва нусхалари легаллаштирилмайди: паспорт, партияга мансублик ҳақидаги ҳужжатлар, касаба уюшмаси билетлари, меҳнат дафтарчалари, ҳарбий билетлар, миллий намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг асли, ҳайдовчилик гувоҳномалари, тоифа ёки диний эътиқодга мансублик ҳақидаги ҳамда фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк ҳужжатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш учун консулда консуллик округидаги жойлашган давлат ташкилот ва муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва актларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо ва муҳрлари намуналари мавжуд бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Легаллаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва актлар муассаса жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ эканлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, консул консуллик округидаги ҳокимият органларига расмий тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Консулга Ўзбекистон Республикасидан ҳужжатлар талаб қилиш тартиби доирасида Ўзбекистон Республикасида тузилган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан легаллаштирилмаган ҳужжатлар ва актлар келиб тушган тақдирда, муассаса жойлашган давлат қонунларига мувофиқ бундай ҳужжатлар ва актлар легаллаштирилиши талаб этилса, консул уларни легаллаштиради ва манфаатдор шахслар, ташкилот ҳамда муассасаларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасида тузилган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан легаллаштирилмаган ҳужжатлар ва актлар легаллаштириш учун алоҳида шахслар, ташкилотлар ва муассасалардан келиб тушган тақдирда консул уларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юбориши лозим. Ижобий жавоб олинган тақдирда консул бундай ҳужжатлар ва актларни умумий тартибда легаллаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Зарур ҳолларда консул учинчи давлат ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ва актларни легаллаштириши мумкин. Бундай ҳужжат ёки акт учинчи давлат ҳудудида ҳақиқий ҳисобланиши учун Ўзбекистон Республикаси консулхонаси жойлашган давлатдаги учинчи давлат консулхонаси томонидан ҳам легаллаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ташкилотлари ва муассасалари учун, улар жойлашган давлатда талаб қилинаётган ҳужжатлар ва актларни консул мазкур Йўриқномада белгиланган тартибга мувофиқ легаллаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 22-моддасига мувофиқ, консуллик мансабдор шахсларининг ҳамда консуллик муассасалари ходимларининг ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш масалалари бўйича хатти-ҳаракатлари устидан қилинган шикоятлар бўйсуниш тартибида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Ҳужжатлар ва актларни Ўзбекистон Республикасида легаллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижий давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан чиқаётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида аккредитация қилинган хорижий дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан легаллаштирилган ҳужжатлар ва актларни, ушбу дипломатик ваколатхоналар масъул ходимларининг имзолари ва муҳрларининг намуналари мавжуд бўлган тақдирда легаллаштиради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хорижий давлат ташкилоти ёки муассасаси томонидан берилган ҳужжат ёки актни мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда легаллаштиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳужжат ёки актда Ўзбекистон Республикасининг расмий муассасалари мазкур ҳужжатни кўриб чиқиш учун қабул қилишларига ҳеч қандай қаршилик йўқлиги ҳақида махсус белги қўйиши мумкин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолатда ишнинг тўлиқ ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳужжатларнинг юридик кучини тан олиш тўлиқ равишда ҳужжатларни қабул қилиб олаётган органларнинг зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналарда ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш вазифасини бажарувчи мансабдор шахсларнинг имзо ва муҳр намуналари мавжуд бўлиши керак.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлат консуллик муассасаси учун белгиланган консуллик округи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарида муассаса жойлашган ҳудудда аккредитация қилинган бошқа давлатлар консуллик муассасалари ҳамда қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигининг ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларининг имзо ва муҳр намуналари мавжуд бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистон Республикаси ташкилот ва муассасалари томонидан хорижий давлатларга тақдим этиш учун мўлжалланган ҳужжатларни ҳам легаллаштиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида легаллаштирилиши лозим бўлган ҳужжатларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимларининг имзо ва муҳр намуналари мавжуд бўлиши керак.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти нотариус имзосини тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимининг имзосини тасдиқлайди. Имзоларни тасдиқлаш мазкур тартиби ФҲДЁнинг республика ҳудудида амал қилишга белгиланган ҳужжатлари нусхаларини, ҳамда бошқа ҳужжатлар нусхаларини хорижий давлатга тақдим этиш учун тасдиқлаш мақсадида жорий қилинган.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 313-2, 29.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Легаллаштириладиган ҳужжатлар ва актларга қўйиладиган талаблар. Легаллаштириш ёзувини киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Легаллаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар аниқ ва равшан ёзилган, ҳужжат ёки актда қайд этилган сумма ва сана, рақам ва муддат ёзув билан ифодаланган бўлиши зарур. Мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳрлари ёзуви аниқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатдаги ва актдаги бўш жойлар чизиб чиқилиши керак. Тузатиш ва қўшимчаларни ҳужжатни тасдиқлаган шахснинг имзоси олдидан кўрсатиш ва легаллаштириш ёзувида такрорлаш зарур. Ушбу қўшимча ва тузатишлар шундай киритилиши керакки, барча хато ёзилган, кейин тузатилган ва ўчирилганларни дастлабки кўринишида ўқиш мумкин бўлиши лозим. Агар тузатиш ва қўшимчалар легаллаштириш ёзувига қилинган бўлса, улар фақатгина легаллаштиришни амалга ошираётган мансабдор шахс томонидан изоҳланади ҳамда имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Легаллаштириш ёзувлари учун жой бўлмаган тақдирда ёзув алоҳида қоғозда қилинади ва ҳужжат ёки актга тикиб қўйилади ҳамда легаллаштиришни амалга ошираётган шахснинг имзоси ва муҳри билан унга бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мансабдор шахс ҳужжат ёки акт мазкур Йўриқнома талабларига мувофиқ легаллаштирилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг унга белгиланган шаклда ёзув киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Консуллик муассасалари тасдиқланган шаклга мувофиқ ҳужжатлар ва актларни легаллаштириш реестрларини ҳамда легаллаштирилган ҳужжатларни ҳисобга олиш журналини юритадилар. Фуқаролар ва ташкилотларнинг аризалари консуллик муассасасида сақланади ва хронологик кетма-кетликда тикиб борилади. Легаллаштирилиши лозим бўлган ҳар бир ҳужжатга легаллаштириш тартиб рақами берилиб, санаси кўрсатилади, ушбу рақам ва сана ариза рақами ва санаси билан мос бўлиши лозим. Консуллик муассасаси тасдиқланган ЭҲМ дастурига мувофиқ легаллаштирилган ҳужжатларнинг электрон ҳисобини ҳам юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳужжат ва актларни легаллаштириш бўйича ҳаракатни амалга оширганлик учун манфаатдор жисмоний ва юридик шахслардан Консуллик йиғимлари тарифида белгиланган консуллик йиғими ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси
‎консуллик муассасасига
‎‎

А Р И З А‎

‎‎Ф.И.О.___________________________________________________________________________________________ Аризачининг фуқаролиги ___________________________________________________________________________
‎Турар жойи, манзили_______________________________________________________________________________‎ ________________________________________________________________________________________________
‎Иш жойи________________________________________________________________________________________
‎Лавозими________________________________________________________________________________________

Легаллаштирилиши лозим бўлган ҳужжат номи.
‎Ҳужжат серияси, рақами.
‎Ким томонидан, қачон берилган. ‎

Ҳужжат кимга берилган

ТИВ рўйхатга олиш рақами

‎‎Ҳужжатнинг хусусияти — фуқаролик ҳолати ҳақида, таълим ҳақида, тижорат хусусиятига эга, молиявий ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учун, мол-мулкни бошқариш учун (кераклиси чизилсин).

Ҳужжат нусхаларининг сони_________________________________________________________________________
‎Ҳужжатни қабул қилди _______________________ (қабул қилувчининг имзоси)_______________________________
‎Тўланган консуллик йиғими суммаси__________________________________________________________________ Ғазначи__________________________________(ғазначи имзоси)__________________________________________
‎Консуллик йиғими тўланганлиги ҳақида квитанция рақами_________________________________________________
‎Консуллик йиғими тўланган сана_____________________________________________________________________
‎Имзоси тасдиқланаётган шахснинг Ф.И.О._______________________________________________________________
‎Ҳужжатни легаллаштирган шахснинг Ф.И.О._____________________________________________________________