ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.05.2026 йилдаги ПҚ-201-сон

Қарорга кўра, қуйидагилар сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
 
2027 йилдан республика ҳудудларида 5 та сел-сув омборларини қуриш;
 
сел-сув омборларини қуриш ҳисобига:
 
Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш;
 
Самарқанд вилоятида 3,3 минг гектар ва Тошкент вилоятида 300 гектар янги ерларни ўзлаштириш.
 
2027–2030 йилларда қуриладиган сел-сув омборларининг манзилли дастури (Дастур) тасдиқланди.
 
Сел-сув омбори ва унинг иншоотлари, карьерлар
ва қурилиш майдонига тушган ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши белгиланди.
 
Бунда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб берилади.