Фармонга асосан:
1) Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратининг устувор йўналишлари белгиланди;
2) 2023 йил 1 сентябрдан:
аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида юборилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
3) Қуйидаги тартиб ўрнатилади:
қонун бузилиши ҳолати содир этилаётганлиги ёки фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилаётганлиги аниқланганда, прокуратура органлари томонидан давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига қонун бузилишини зудлик билан бартараф этиш тўғрисида талабнома киритилади;.
кузатувлар, сўровлар ўтказиш, прокурор назорати объектини кўздан кечириш, статистик ахборотларни ва бошқа маълумотларни ўзаро таққослаш орқали қонунлар ижросини тизимли равишда ўрганиш орқали прокурор мониторинги амалга оширилади.
4) 2023 йил 1 сентябрга қадар қонунлар, шу жумладан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати тадбирлари ҳамда уларнинг натижаси бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларининг ягона базаси юритиладиган “Прокурор назорати” ахборот тизими жорий этилади.