Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Hujjat pasporti
Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.05.2022 йилдаги ПФ-142-сон
Фармонга мувофиқ:
1) Қашқадарё вилоятида Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди ташкил этилди;
2) Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман суди ҳамда Чироқчи туман иқтисодий суди ўзларининг мавжуд штат бирликлари доирасида тегишинча Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди ҳамда Чироқчи туманлараро иқтисодий суди этиб қайта ташкил этилди;
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди, Чироқчи туманлараро иқтисодий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилди;
3) Олий суд ва Молия вазирлигининг Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг битта судья ва битта судья ёрдамчиси штат бирликларини Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.