ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.07.2021 йилдаги ПФ-6262-сон

Фармонга мувофиқ:

1) Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди;

2) “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлар;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди;

3) “Агробанк” АТБ томонидан:

ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига лабораторияларни ташкил этиш, ускуна ва техникаларни сотиб олиш ҳамда айланма маблағлари учун 200 млрд сўмлик кредит линияси очилди;

Қишлоқ хўжалиги йўналишида, шу жумладан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, мутахассислар ва аҳолининг билим даражасини ошириш мақсадида “Агробанк” АТБ қошида “Фермерлар мактаби” ташкил этилди;

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва соҳадаги изланувчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги инновацион тадқиқотларни амалиётга жорий қилганлик учун 10 млрд сўм миқдорида грант ажратилди;

4) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига “Агробанк” АТБ билан биргаликда Намунавий марказ тажрибаси асосида тадбиркорларнинг ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи бизнес лойиҳаларини ташаббускорларнинг ўз маблағлари, банк кредити ва лизинг асосида босқичма-босқич ташкил этиб бориш вазифаси юклатилди.