Фармонга мувофиқ:
1) Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси (Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иштирок этувчи вазирлик ва идоралар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқланди;
2) Қуйидагилар тасдиқланди:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий даражада аниқланган таваккалчиликларни камайтириш ҳамда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш;
ушбу соҳадаги миллий тизимнинг халқаро ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, ФАТФ стандартлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилинишини таъминлаш ва бошқалар;
3) ҳар уч йилда бир марта миллий даражада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар баҳоланиши белгиланди;
4) Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш бўлими негизида умумий чекланган штат бирликлари доирасида 7 та штат бирлигидан иборат ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган Хавфларни баҳолаш маркази (Марказ) ташкил этилди ва асосий вазифалари белгилаб берилди.