ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сон

Фармонга мувофиқ:

  1. Мажбурий  ижро бюроси ўз фаолиятини марказлашганлик тамойилига мувофиқ қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга бўйсуниши ва ҳисобдорлиги асосида амалга ошириши;

бюро директори ўз фаолиятида бевосита Бош прокурорга бўйсуниши ва ҳисобдор бўлиши ҳамда Бош прокурор Бюро фаолиятининг натижадорлиги бўйича масъул ҳисобланиши белгиланди;

Cуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашиш, яъни, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ижрочисига ноқонуний топшириқлар бериш ёхуд бошқа шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш тақиқланиши белгиланди;

  1. 2021 йил 1 мартдан:

ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши;

алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилиниши, бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи номига тегишли банк картаси расмийлаштирилиши ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилиши белгиланди;

  1. Давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича қарздор — тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб ижро ҳужжатлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан судга ва ижро ҳужжатини берган бошқа органга мурожаат этиш ҳуқуқини бериш белгиланди;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлигини белгиланган тартибда текширмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш кўзда тутилди;

  1. 2021 йил 1 мартдан:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилиши;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилиши белгиланди.