ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.02.2019 йилдаги ПФ-5656-сон

Фармонга мувофиқ:

1) Қуйидагилар:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилиши;

алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни фақат улгуржи ташкилотларга реализация қилиши, пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустаснолиги;

барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақлили эканлиги;

кўпикланадиган ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, шунингдек меҳмонхоналар хизматларини ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш гувоҳномаси бўлмасдан туриб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкинлиги;

алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар олдиндан тўловни амалга оширмасдан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди;

2) 2020 йил 1 январдан бошлаб ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид қўшимча лицензион талаблар жорий этилди;

3) Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга илгари берилган лицензиялар, амал қилиш муддатидан қатъи назар, 2020 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланиши ва янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилиши шартлиги белгиланди.