ONLINE TRANSLATE
Hujjat pasporti
Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.10.2018 йилдаги ПФ-5566-сон

Фармонга мувофиқ:

1) “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими (Ягона ахборот тизими) жорий этилди;

2) Қуйидаги тартиблар ўрнатилди:

аниқланган, очилган жиноятлар ёки терговнинг бошқа натижалари, шунингдек, жиноят содир этган шахслар бўйича статистик маълумотлар электрон статистик карточка шакллантириладиган Ягона ахборот тизимига киритилади;

жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материалларига тартиб рақамлари Ягона ахборот тизимига тегишли статистик маълумотлар киритилгандагина берилади;

суд муҳокамаси ҳамда суд қарорлари ижросининг натижалари, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчи сифатида жалб этилган шахслар бўйича маълумотлар судлар ва суд қарорлари ижросини амалга оширувчи давлат органлари томонидан электрон статистик карточкаларни тўлдириш йўли билан шакллантирилади;

Ягона ахборот тизимида ахборот алмашув мавжуд маълумотларни рухсатсиз кўришга имкон бермайдиган, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилади.

3) Қуйидаги мажбуриятлар Ички ишлар вазирлигида сақлаб қолинди:

халқаро шартномаларда назарда тутилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Давлатлараро ахборот банкига ҳуқуқий статистик маълумотларни тақдим этиш;

2019 йилнинг 1 январига қадар ҳисобот даврларида тўпланган ҳуқуқий статистик маълумотлар архивини сақлаш.