Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 09.03.2006 йилдаги ПҚ-303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЛОҲИДА ТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, автомобил транспортида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда тижорат асосида ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2006 йилнинг 1 июнига қадар автомобил транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорларни босқичма-босқич қайта рўйхатдан ўтказишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарор қабул қилинмасдан олдин рўйхатдан ўтган ва автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти учун лицензия олган якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятларини аввал олинган лицензияга мувофиқ 2006 йилнинг 1 июнигача амалга оширишлари маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, якка тартибдаги тадбиркорлар лицензиясининг муддати ўтмаган қисмига тўғри келадиган давлат божи суммаси ушбу тадбиркорлар томонидан тузиладиган юридик шахс — йўловчилар ташувчининг лицензия (лицензия карточкалари)ни олиш вақтида тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига қўшилиши мумкин ёки белгиланган тартибда қайтарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда автомобиль транспортида йўловчилар ташиш билан шуғулланишга лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланган давлат божини қайтариш ёки ҳисобга қўшиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тайёрлашда, лицензия талабларида автотранспорт воситалари ҳар йили техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш мажбурийлигини кўзда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Истисно тариқасида, тегишли лицензияга мувофиқ йўловчиларни тижорат асосида ташишга ихтисослашган юридик шахс — корхонага жисмоний шахслар томонидан сотиладиган ва қўшиладиган автотранспорт воситалари учун юридик шахслар Республика йўл фондига мажбурий йиғимлар тўлашдан 2006 йилнинг 1 июнига қадар озод этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 9 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-303-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 76-модда)