[
ОКОЗ:
1.
03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУДДАТИ ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодиётнинг устувор тармоқлари компаниялари, уюшмалари ва хўжалик бирлашмаларини ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом III бўлимининг 8-бандига
иккинчи хатбошидан
кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«истисно ҳолларда, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро пуллик мажбуриятлари бўйича қарзларини тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда кўриб чиқиш».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 декабрь,
288-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 392-модда)