LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 72-сонли «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий ҳужжатли ёдгорликларни йиғишга рухсатнома бериш тартибининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда архив ишини бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси («Ўзбошархив» бошқармаси) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги («Ўзархив» агентлиги)га айлантирилсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
архив иши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг амалда бажарилишини ва уларга риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;
архившунослик ва археография соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архив муассасалари ишлари амалиётига жорий этиш;
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директорига марказий аппарат тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигида Бош директорнинг бир нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 5 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг Бош директори мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, Бош директор ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, архив иши ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишув бўйича «Ўзархив» агентлигининг Бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий органлари, шунингдек унга қарашли давлат архивларининг таъминоти харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва унинг ҳудудий органлари таъминоти ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига марказий аппарат учун иккита енгил автомобилни сақлашга лимитни сақлаб қолсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бир ой муддатда архив иши бўйича тегишли ҳудудий органларни қайта ташкил этсин ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигини Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви кутубхонаси учун тарихий илмий нашрлар ва даврий матбуотнинг назорат нусхаларини олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизими муассасалари, республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан тузилган шартномаларга мувофиқ архив иши бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунарга оид маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этсинлар;
архив иши бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунарга оид маълумотли кадрларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ўқув юртларини юқори малакали ўқитувчилар билан таъминласинлар;
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан биргаликда «Архившунослик» курси бўйича зарур дарсликлар, ўқув дастурлари ва методик қўлланмалар нашр этилишини таъминласинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчасидаги 2-уйга жойлаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) 1-банди тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг (кейинги ўринларда «Ўзархив» агентлиги деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини «Архив иши тўғрисида», «Маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда «Ўзархив» агентлиги фаолиятига тааллуқли Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, Тошкент шаҳар Давлат архиви «Ўзархив» агентлиги тизимига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзархив» агентлиги республикада архив иши ва иш юритиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзархив» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
5. «Ўзархив» агентлиги халқаро ташкилотларда архив иши ва уни юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилувчи ваколатли орган ҳисобланади.
6. «Ўзархив» агентлиги ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги низомлар асосида амалга оширувчи, ўзига бўйсунадиган ҳудудий органлар орқали ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив иши ва иш юритишнинг ҳолати юзасидан давлат назоратининг амалда бажарилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив иши ва иш юритишнинг ҳолатини таҳлил қилиш, тенденциялари ва қонуниятларини ўрганиш, уни ривожлантириш йўналишларини белгилаш;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикада архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
архившунослик ва археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архив муассасалари ишлари амалиётига жорий этиш;
(7-банднинг еттинчи, саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига тегишли бўлган ахборот ресурсларини сақлашни таъминлайдиган электрон архивларни ташкил этишни ва фаолият кўрсатишини тартибга солиш ҳамда мувофиқлаштириш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори асосида тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва чет эл илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш.
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив ишини ривожлантириш ва архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
давлат архивлари шохобчаларини ривожлантириш ва уларнинг тузилмаларини такомиллаштириш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил қилади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари фаолиятига раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий-методик ишларни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини архив иши ва иш юритиш амалиётига жорий қилади;
(8-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
архив иши соҳасида юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни уларнинг республика ва маҳаллий даражалардаги фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратиш йўли билан мувофиқлаштириб боради, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳужжатларнинг, шу жумладан давлат ахборот ресурсларининг илмий ва амалий қимматини экспертизадан ўтказишни ҳамда уларни доимий сақлаш учун давлат архивларига, шу жумладан электрон архивларга танлаб олишни ташкил қилади;
(8-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг давлат архивларидаги ҳужжатларини тўлдириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилади, ҳужжатларнинг сақланиши, уларнинг кўрсатиб ўтилган архивларга берилиши ҳамда ушбу ҳужжатлардан фойдаланилиши бўйича белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
давлат томонидан сақланиши учун берилиши керак бўлган, шу жумладан сақлаш муддати кўрсатилган ҳужжатларнинг намунавий рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, республика бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларнинг идоравий рўйхатларини келишади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив ҳужжатлари давлат архивларига берилиши керак бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхатини тузиш тартибини белгилайди;
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
ҳужжатларни республика аҳамиятига ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига киритиш масалаларини ҳал қилади, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни Ўзбекистон Республикаси Давлат архивларида тўплаш, шунингдек Ўзбекистон доирасида ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри давлат архивларидан вилоятларнинг давлат архивларига ва аксинча, бир вилоятнинг давлат архивидан бошқа вилоятнинг давлат архивига бериш тадбирларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий равишда сақлайдиган архив муассасаларига гувоҳномалар беради;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг республика давлат архивларида рўйхатга олинишини ташкил қилади;
архив муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга фаолият соҳаси бўйича кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатини ва прейскурантларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулкида бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босадиган нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босадиган нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинчалик олиб кетиш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда рухсатномалар беради;
(8-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқача усулда бегоналаштириш ёки бир шахсдан бошқа шахсга ўтказиш учун рухсатнома беради;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарорига мувофиқ ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлатга қарашли бўлмаган архив фонди ҳужжатларини сотиб олиш юзасидан давлатнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга оширади, бу борада «Ўзархив» агентлиги тизими органлари ва муассасаларига кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив хизматлари, идоравий архивлар, шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг идоралараро архивлари ишига тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни ва назоратни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органлари ишларини юритишда ҳужжатларнинг ташкил этилишини назорат қилади;
(8-банднинг ўн тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
идоравий архивлар шохобчаларини ривожлантириш ва уларнинг ишларини ташкил этиш бўйича тадбирларда қатнашади;
архив ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги маълумотнома-ахборот адабиётларини нашр этишни ташкил қилади, ретроспектив ахборотларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларни ва ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
республика ташқарисидаги архив ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда киритади, чет элдаги Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлашни ва уларни ёки уларнинг нусхаларини сотиб олишни ташкил этади;
давлатга қарашли бўлмаган архивлар эгаларига ушбу архивларнинг ҳужжатларини тўлдириш, сақлаш ва улардан фойдаланишда кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ўзбекистон Республикасининг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро фаолиятини амалга оширувчи ваколатли маъмурий органи сифатида иш кўради. Халқаро ташкилотларнинг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади, архив иши ва уни юритиш соҳасида халқаро идоралараро битимлар ва шартномаларни белгиланган тартибда тузади;
архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
архив иши ва уни юритиш учун халқаро молия институтлари, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ажратиладиган грантлардан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;
архив иши ва уни юритиш соҳасини ривожлантиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича тендерлар, танловлар ва савдоларни ташкил қилади ва уларни ўтказишда қатнашади;
архив муассасалари, идоравий архивлар ҳамда республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ишларни юритиш хизматлари ходимларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги кадрларни сифатли тайёрлашда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига кўмаклашади;
(8-банднинг ўттизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлари ҳимоя қилиниши таъминланишини ташкил этади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарорига мувофиқ ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар жумласига киритиш тартибини, шунингдек эҳтиёт нусхаларини яратиш ва сақлаш тартибини белгилайди;
(8-банднинг ўттиз иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил қилади; консуллик сўровлари бажарилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарорига мувофиқ ўттиз тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарорига мувофиқ ўттиз бешинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, архив иши ва уни юритиш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва нашр этиш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, тармоқ давлат фондлари, республика музейлари ва кутубхоналарининг қўлёзмалар бўлимларининг идоравий сақлаш босқичидаги архив ҳужжатлари сақланишининг ҳолати ва иш юритиш ташкил этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш, «Ўзархив» агентлиги ваколатига тегишли масалалар бўйича ахборотни улардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи республика давлат архивлари, тармоқ давлат фондлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзмалар бўлимлари, сиёсий, жамоат, диний ташкилотлар ва бирлашмалар, қўшма корхоналар ва бошқа юридик шахслардан, шунингдек фуқаролардан Миллий архив фондининг Давлат каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларидан ҳамда идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан архивнинг иши ва идоравий архивларнинг иши, шунингдек архив иши ва иш юритишнинг ҳолати тўғрисида зарур материалларни олиш;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шароитлар яратганлиги ҳоллари тўғрисида тергов органларига хабар қилиш;
(9-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
архив иши ва уни юритиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва вақтинчалик идоралараро комиссиялар, кенгашлар тузиш;
республика вазирликлари ва идоралари томонидан ишлаб чиқиладиган архив иши ва иш юритиш ҳужжатларини ташкил этиш масалалари бўйича қоидалар, низомлар, йўриқномалар, ўқув дастурлари ва бошқа норматив ҳужжатларни келишиб олиш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, шунингдек хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, архив иши бўйича белгиланган тартибда халқаро, идоралараро шартномалар тузиш;
архившунослик, ҳужжатшунослик ва археография соҳасидаги ишларни бажариш юзасидан танловлар эълон қилиш.
«Ўзархив» агентлиги ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқадиган ўз ваколатлари доирасидаги бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзархив» агентлигининг мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика корхоналари,муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмаларининг архивлари ва идоравий архивларга иш юритиш хизматларига белгиланган тартибда кириш ҳуқуқига эгадирлар.
(9-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 октябрдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Бош директорнинг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишув бўйича «Ўзархив» агентлиги Бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Ўзархив» агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек «Ўзархив» агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
«Ўзархив» агентлиги фаолиятининг архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш, илмий-техник ютуқлардан кенг кўламли фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ўзархив» агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун «Ўзархив» агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига «Ўзархив» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 347-модда)
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибини белгилаш ва ҳужжатларнинг қимматини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун марказий эксперт-текшириш комиссияси фаолият кўрсатади.
Кўрсатиб ўтилган кенгаш ва комиссия тўғрисидаги низом ҳамда уларнинг шахсий таркиблари «Ўзархив» агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Ўзархив» агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
16. «Ўзархив» агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
17. «Ўзархив» агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.