Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2003 йил 24 ноябрда София шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Конвенция;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида 2003 йил 24 ноябрда София шаҳрида имзоланган Халқаро аралаш юк ташиш тўғрисидаги Битим;
2003 йил 24 ноябрда София шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2003 йил 24 ноябрда София шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига, уларни суиистеъмол қилишга ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
2003 йил 24 ноябрда София шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида ғайриқонуний равишда бўлиб турган шахсларни қайтариб қабул қилиш тўғрисидаги Битим;
2003 йил 24 ноябрда София шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Ветеринария-санитария конвенцияси.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномалар юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 февраль,
71-сон