17.11.2026 йилдаги 10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори, 17.11.2026 йилдаги 10-сон
Дата вступления в силу
20.11.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 32439-моддаси олтинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раислик қилувчи М. Абдусаломов, судьялар А. Гафуров, К. Камилов, Ж. Балкибаева, Р. Исмайлов, Ғ. Машкуров, А. Рахимов ва А. Рахмановдан иборат таркибда, У. Гиязов суд мажлиси котиблигида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ишончли вакили А. Болтаев, «LAWFULL» адвокатлик фирмаси адвокати А. Рахимов, тегишли давлат органлари вакиллари ҳамда Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирокида, очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 32439-моддаси олтинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги ишни кўриб чиқди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциявий суд маърузачи судья А. Рахимовнинг маърузасини, тарафларнинг тушунтиришларини, тегишли давлат органлари, Адвокатлар палатаси вакиллари, мутахассис олимлар ҳамда Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзоларининг фикрларини эшитиб, иш материалларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан буён матнда — Бизнес-омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига (бундан буён матнда — Конституциявий суд) мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс) 32439-моддаси олтинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқлигини аниқлашни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатда баён этилишича, тадбиркор Ш. Рахимовга тегишли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан унинг ҳаракатларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, тўпланган материаллар судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг қарори билан Ш. Рахимов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 211-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 750 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Мазкур қарор Наманган вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шундан сўнг ушбу суд қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг (бундан буён матнда — Олий суд) Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилиб, биринчи ва кассация инстанцияси судларининг қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Мурожаатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг Олий судда бир нафар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши, қабул қилинган қарорнинг узил-кесил деб белгиланиши ҳамда унинг устидан шикоят қилиш имконияти мавжуд эмаслиги шахсларнинг жавобгарлиги масаласини холисона кўриб чиқишга тўсқинлик қилиши важ сифатида келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Худди шу мазмундаги мурожаатлар «LAWFULL» адвокатлик фирмаси адвокати А. Рахимов (фуқаро Ғ. Абдурахматовнинг манфаатида) ва фуқаро А. Калжанов томонидан ҳам келиб тушган бўлиб, уларда ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 32439-моддаси олтинчи қисмининг Конституция 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқлигини текшириш сўралган. Конституциявий суднинг тегишли ажримлари билан ушбу мурожаатлар битта иш юритишга бирлаштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат қилувчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 32439-моддаси олтинчи қисмида белгиланган «Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган қарор узил-кесилдир» деган қоида шахсларнинг Конституцияда белгиланган суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқига зид эканини қайд этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциявий суд иш материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги ҳуқуқий асосларга кўра мазкур важларга қўшилиб бўлмайди деган хулосага келди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича қарори узил-кесил деб белгиланиши шахснинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини чекламайди. Чунки иш тафтиш тартибида кўрилгунга қадар шахс ўз ҳуқуқларини биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси судларида тўлиқ ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тафтиш инстанцияси қарорининг узил-кесиллиги қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда — янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш имкониятини истисно этмайди. Бунга мурожаатда тилга олинган ҳолат яққол мисол бўла олади: Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2026 йил 10 августдаги қарори билан тадбиркор Ш. Рахимовнинг янги очилган ҳолатлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, унга нисбатан чиқарилган 2025 йил 11 июндаги қарор бекор қилинган ва иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси биринчи бандига асосан тугатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарорининг узил-кесиллиги суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш босқичи ниҳоясига етганини англатади. Ушбу қоида ҳуқуқий аниқликни ва суд ҳужжатларининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган аҳамиятга молик принципдир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қабул қилинган ҳужжатлар Конституциянинг 134-моддаси иккинчи қисмига кўра қатъий ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. Зеро, суд ҳужжатларини чексиз равишда қайта кўриб чиқиш имконияти одил судлов самарадорлиги ва ҳуқуқий муносабатлар барқарорлигига путур етказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 32437-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судья томонидан тафтиш тартибида якка тартибда кўриб чиқилади. Мурожаатларда бир судьянинг субъектив хатоси ёки нотўғри ҳуқуқий талқини адолатли қарор қабул қилинишига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциявий суд ушбу важлар юзасидан қуйидагиларни қайд этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида суд иш юритувининг муайян инстанциялар тизими ёки айрим тоифадаги ишларни юқори суд инстанцияларида коллегиал ёки якка таркибда кўриш шартлиги ҳақида норма белгиланмаган бўлиб, суд таркиби тегишли процессуал қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциянинг 131-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида суд тизими ва судлар фаолиятининг тартиби қонун билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциянинг 136-моддасига мувофиқ, судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 32437-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тафтиш тартибида якка тартибда кўраётган Олий суд судьяси берилган шикоят важларини текшириш билан чекланиб қолмай, балки қонунийлик манфаатларини кўзлаб, унга илова қилинган қўшимча материаллар билан бирга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тўлиқ ҳажмда текширади. Шунингдек, Кодекснинг 32436-моддасига мувофиқ, ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахснинг суд мажлисида (бевосита ёки видеоконференцалоқа тизими орқали) иштирок этиш, илтимосномалар билдириш ва тушунтиришлар бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланади. Шундай экан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши одил судлов принципларини бузмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 32439-моддаси олтинчи қисмининг Конституциянинг 28-моддасига мувофиқлигини баҳолар экан, Конституциявий суд айбсизлик презумпцияси фундаментал конституциявий принцип эканлигини таъкидлайди. Унга кўра, шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни якка тартибда кўраётган судья мустақил ва холис позицияни эгаллаши, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив ўрганиши, далилларга қонунга қатъий риоя этган ҳолда ўз ички ишончи асосида баҳо бериши ҳамда бартараф этиб бўлмайдиган шубҳаларни шахс фойдасига талқин қилиши шарт. Қонун судья зиммасига ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, шахснинг айби исботланганлигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлигини аниқлаш мажбуриятини юклайди. Шу боис маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг якка тартибда кўрилиши ва узил-кесил қарор қабул қилиниши айбсизлик презумпциясига зид эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур масала юзасидан халқаро стандартлар, жумладан, Европа мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари тажрибаси ҳам ўрганилди. Хусусан, БМТ томонидан 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддаси 1-бандида ҳар ким қонун асосида ташкил этилган ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан ишининг адолатли ва ошкора кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54 ва 55-моддаларига мувофиқ, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади бўлиб, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Олий судда тафтиш тартибида кўриб чиқиш ўз моҳиятига кўра аввалги инстанциялардан ўтган, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини текширишнинг қўшимча процессуал кафолати сифатида намоён бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 97 ва 102-моддалари талабларидан келиб чиқиб, текширилаётган норманинг мазмуни ва қўлланилиш амалиёти Конституция нормаларига мос эканлиги ўз тасдиғини топди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Конституциявий суд Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 32439-моддаси олтинчи қисмини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқ деб ҳисоблайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 133-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун 4-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва иккинчи қисмига, 81, 82, 83, 84, 97 ва 102-моддаларига амал қилиб, Конституциявий суд қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 32439-моддаси олтинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқ деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ушбу қарори «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси», шунингдек «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси»да эълон қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор қатъий, унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас ва у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 17 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КСҚ-10-сон