Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1997 ЙИЛ 16 АПРЕЛДАГИ 199-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорининг 9-бандига қуйидаги таҳрирда ўзгартириш киритилсин:
«Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари—бўлим бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 26 апрель,
143-сон