LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларнинг моддий аҳволини яхшилаш, мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида:
1. Барча аспирантлар, олий ўқув юртларининг талабалари ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1990 йилнинг 1 сентябридан 30 фоизга қадар кўпайтирилсин.
2. Аспирантлар, талабалар ва ўқувчиларга зарур маданий-маиший шароит яратиш ҳамда уларнинг ижтимоий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш барча даражалардаги ўқув юртларининг ректорлари ва директорлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклатилсин.
3. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ушбу Фармондан келиб чиқадиган барча масалаларни ҳал этсин ва стипендияларга қўшимча ҳақ тўлашни белгилашда табақалаштирилган ҳолда холисона ёндашувни таъминласин.