22.05.1998 йилдаги 225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.05.1998 йилдаги 225-сон
Дата вступления в силу
22.05.1998
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, республикада ташқи иқтисодий алоқалар, халқаро муносабатлар ва дипломатия соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 27 апрелдаги Ф-840-сон Фармойишига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини ўрганиб чиққан Комиссиянинг хулоса ва таклифлари эътиборга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, 1998/99 ўқув йилидан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабалар қабул қилиш республикада олий ўқув юртлари учун белгиланган тартибда, тест синовларининг рейтинг натижалари асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим йўналишлари бўйича қабул режаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларини, университетда ўқув жараёнининг сифатли ташкил этилиши учун шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Белгиланган умумий қабул режасининг 50 фоизи давлат грантига, 50 фоизи шартнома асосида қабул қилинаётган талабларга ажратилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошланғич курсга талабалар қабул қилиш ва ўқитиш тугатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини талабаликка шартнома асосида қабул қилишда тўловларни бошқа давлатлар валютасида амалга ошириш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет ректори вазифаси Ташқи ишлар вазири зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, 1998/99 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатда ўқиш муддати — 5 йил, магистратурада — 2 йил этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга 1998/99 ўқув йилигача қабул қилинган талабалар мавжуд бўлган шартномалар асосида 4 йиллик бакалавриат ўқув дастурлари бўйича таянч олий таълим оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда университетнинг таълим йўналишларини, мутахассисликлари бўйича малака тавсифномаларини, ўқув режаси ва дастурларини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқишда ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган малакали, замонавий талабларга жавоб берадиган, бой миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштирган, ўз Ватани ва халқига содиқ мутахассисларни тайёрлаш энг муҳим вазифа деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тест маркази билан биргаликда бўлажак тест синовларини юксак савияда ўтказиш учун зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда университетнинг Уставини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ташқи ишлар вазирлиги университетнинг профессор-ўқитувчилари таркибини мунтазам мустаҳкамлаб бориш, педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тест маркази (Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси) билан биргаликда 1998 йил 1 июлга қадар университетнинг профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 1998/99 ўқув йилидан бошлаб кадрларга буюртма берувчи асосий ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимидаги юқори малакали мутахассисларни университетнинг ўқитиш жараёнига жалб этиш амалиёти жорий қилинсин ва ривожлантирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Университетда таълим йўналишлари бўйича чет тилларда кенг мавзуда маърузалар ўқитиш ва махсус курсларни ўқитиш учун Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар элчихоналари ва ваколатхоналарининг малакали мутахассисларини таклиф этиш назарда тутилсин ва қўллаб-қувватлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мунтазам равишда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг моддий-техника базасини замонавий дасрликлар ва ўқув адабиётлари, компьютерлаштирилган ўқув дастурлари ва бошқа техник воситалар билан мустаҳкамлашни бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 октябрдаги 491-сон қарорининг 10-банди ва 7-бандининг университет раҳбариятига талаблар қабулини ташкил этиш, ўқув режаси ва дастурларини, штат жадвалини мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқини беришга оид қисми ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 526-сон, 1994 йил 2 мартдаги 111-сон, 1995 йил 31 майдаги 195-сон, 1995 йил 20 июндаги 231-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг молиявий таъминотига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1998 йил 22 май,

225-сон