20.11.2023 йилдаги 29-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 29-сон
Дата вступления в силу
20.11.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 152-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуролли Кучлар ва бошқа ҳарбий тузилмалар фаолиятининг асоси ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажаришининг кафолати ҳарбий хизматни ўташ тартибига қатъий ва сўзсиз риоя қилишни тақозо этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ҳарбий жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги уларнинг қўшинлар ҳарбий интизоми ва жанговар тайёргарлигини сусайтириб, мамлакатнинг мудофаа лаёқатига путур етказишдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчилар орасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки унинг доирасидан четга чиқиш ва бошқа ҳарбий жиноятлар содир этилмоқда. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар томонидан Жиноят кодексининг (бундан кейин матнда ЖК деб юритилади) махсус қисмида назарда тутилган бошқа турдаги жиноятлар содир этилиш ҳоллари учрамоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда, ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар тўғрисидаги қонунларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Олий суднинг Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I боб. Умумий масалалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар деганда, ҳарбий хизматчилар томонидан, шунингдек, ҳарбий йиғинлар вақтида ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши содир этилган жиноятлар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматни ўташ тартиби қонунлар ва ҳарбий низомларда белгилаб қуйилган қўшинлар ҳаёти ва жанговар фаолияти жараёнида юзага келадиган муносабатларда намоён бўлади. Мазкур ҳужжатларда ҳарбий хизмат фуқаронинг конституциявий бурчи эканлиги, яккабошчилик ва ундан келиб чиқадиган тобе шахснинг бошлиққа сўзсиз итоат қилиши, ушбу муносабатлар субъектлари ҳуқуқ ва эркинликларининг аниқ белгилаб қўйилиши каби ҳарбий ташкилот тамойиллари мустаҳкамлаб қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбур шахслар ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларнинг субъекти бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жиноят ишларининг ҳарбий судлар судловига тегишлилиги «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 45-моддаси ва ушбу қонун билан тасдиқланган «Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Низомнинг 4-моддасида белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низомга мувофиқ, ҳарбий судлар судловига фавқулодда ҳолатларга кўра, умумий судлар фаолият кўрсатмаётган жойлардаги барча жиноят ишлари, шунингдек, ҳарбий хизмат даврида содир этилган, бироқ ишни судда кўриш пайтига келиб ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар ҳам тааллуқлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, ҳарбий судлар Қонунга мувофиқ бошқа ишларни ҳам кўриши мумкин (масалан, Қуролли Кучлар ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг хизматчилари ҳамда ходимлари томонидан хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир этилган жиноятлар ва ҳ.к.).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, давлат (давлат, ҳарбий ва хизмат) сирларига дахлдор бўлган барча махфийлик даражаси (гриф)га эга бўлган ишлар (ЖКнинг 162, 163 ва ҳ.к.) ҳарбий судлар судловига тегишли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунинг учун ҳам барча судлар судловга тааллуқлилик ҳақидаги қонун талабларига қатъий риоя этишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда судлар бир неча асосий тушунчаларга эътибор қаратишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Яккабошчилик — «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ички хизмат низоми»нинг 30-бандига мувофиқ Қуролли Кучлар қурилишининг, унга раҳбарлик қилишнинг ва ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг принципларидан бири саналади. У командирга (бошлиққа) бўйсунувчиларга нисбатан идора қилиш ҳокимиятининг бутун тўлалигича берилишида ва ҳарбий қисм, бўлинма ва ҳар бир ҳарбий хизматчининг ҳаёти ва фаолиятининг ҳамма жиҳатлари учун давлат олдида шахсий жавобгарлик унинг зиммасига юкланишида ифодасини топади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Яккабошчилик командирнинг (бошлиқнинг) вазиятни ҳар томонлама баҳолашдан келиб чиққан ҳолда ёлғиз ўзи қарор қабул қилиш, қонун ва ҳарбий низомларнинг талабларига қатъий мувофиқ равишда буйруқлар бериш ва уларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқида мужассамлашгандир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ички хизмат низомининг 31-32-бандларига мувофиқ, ўз хизмат мақоми ва ҳарбий унвонига кўра, айрим ҳарбий хизматчилар бошқаларга нисбатан бошлиқ ёхуд бўйсунувчи бўлиши мумкин. Бошлиқ бўйсунувчи учун хушмуомала ва босиқлик намунаси бўлиши ва такаллуфсизликка ҳам, нохолисликка ҳам йўл қўймаслиги лозим. Бўйсунувчининг инсоний қадр-қимматини поймол этувчи ҳаракатлари учун бошлиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўз хизмат мақоми ва ҳарбий унвонига кўра, бошқа ҳарбий хизматчиларга нисбатан уларнинг бошлиғи ёхуд бўйсунувчиси саналмаган ҳарбий хизматчилар катта ёхуд кичик бўлишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Катталик ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий унвонига қараб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий унвони бўйича катталар, кичик ҳарбий унвондаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий интизомини, жамоат тартибини, ахлоқ, ҳарбий кийим-кечакни кийиш ва аскарча саломлашишни бажариш қоидаларини бузган ҳолларда, улардан бу бузишларни бартараф этишларини талаб қилишлари лозим. Унвон бўйича кичиклар катталарнинг бундай талабларини сўзсиз бажаришга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бир-бирининг бўйсунувида бўлмаган ҳарбий хизматчилар мажбуриятларни биргаликда бажарадиган ҳолларда, уларнинг ўзаро хизмат муносабатлари командир (бошлиқ) томонидан белгилаб қўйилмаган бўлса, улардан лавозимига кўра, каттаси, тенг мансабларда эса ҳарбий унвони бўйича каттаси бошлиқ саналади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Буйруқ — командирнинг (бошлиқнинг) бўйсунувчиларга қаратилган ва маълум амалларнинг мажбуран бажарилишини, у ёки бу қоидаларга риоя қилинишини талаб этадиган ёхуд у ёки бу тартиб, қоидаларни белгилайдиган кўрсатмасидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буйруқ бир ёхуд гуруҳ ҳарбий хизматчиларига ёзма, оғзаки ёхуд алоқанинг техник воситалари орқали берилиши мумкин. Ёзма буйруқ ҳарбий қисмларнинг командирлари (муассасаларнинг бошлиқлари) яккабошчилик асосида чиқарувчи ҳарбий бошқарувнинг асосий идора хизмат ҳужжати (ҳуқуқий ҳужжати) саналади. Оғзаки буйруқлар барча командирлар (бошлиқлар) томонидан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буйруқ (буюриш) қонунлар ва ҳарбий низомларнинг талабларига мувофиқ келиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Жанговар вазият — ҳарбий қисм ёки бўлинманинг душман билан бевосита юзма-юз тўқнашиши ёки тўқнашиш хавфи билан тавсифланувчи оператив ҳолат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай тўқнашиш уруш шароитида ҳам, тинчлик шароитда ҳам вужудга келиши мумкин. Тинчлик шароитдаги жанговар вазият Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва дахлсизлигига қарши қаратилган ноқонуний тузилмаларнинг қуролланган ҳаракатлари натижасида юзага келиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қурол — тузилишига кўра, жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек, тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди. («Қурол тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Портловчи моддалар ташқи таъсир (уриш, ёқиш, зарба, ўз-ўзидан ёниш) оқибатида тез химик ўзгаришларга кирувчи модда ва буюмлар бўлиб, бу химик ўзгаришлар натижасида улоқтириш ёки вайрон қилиш кучига эга бўлган кўп миқдорда иссиқлик ва қизиган газ пайдо бўлади ва ажралиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Радиоактив моддалар — таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалардир (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом, 3-банд).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Жанговар машиналарга — танклар, бронетранспортёрлар, ўзиюрар артиллерия ва ракета қурилмалари, артиллерия тизимларини тортишга мўлжалланган машиналар ва ўт очишни бошқарадиган аппаратлар ўрнатилган тиркамалар, бошқа ўзиюрар техника воситалари киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Махсус машиналар — вазифасига кўра ёки устида ўрнатилган ускуналарга мувофиқ, алоҳида, махсус ишларда фойдаланиладиган ўзиюрар техника воситаларидир. Ҳар хил муҳандислик машиналари, санитария транспортлари, кўчма таъмирлаш устахоналари, лабораториялар ва ҳоказолар махсус машиналар таркибига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Транспорт машиналарига — шахсий таркибни, қурол-яроғни, ўқ-дориларни, ҳарбий-техника буюмларини ҳамда ҳарбий қисмнинг кундалик хўжалик, маданий-маиший, тиббий ва бошқа хизматларини бажаришга мўлжалланган машиналар тааллуқлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятларнинг объекти Қуролли Кучларда ўрнатилган ҳарбий хизматни ўташ тартибининг қисми бўлган хизмат мажбуриятни бажариш жараёнида командирлар (бошлиқлар) ва бўйсунувчиларнинг ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган бўйсунишнинг ўрнатилган тартиби ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар субъекти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Буйруқни очиқдан-очиқ ва намойишкорона бажаришдан бош тортиш бўйсунмасликдир. Бўйсунмасликда бўйсунувчи бошлиқдан буйруқ қабул қилиб, ушбу буйруқни бажармаслигини очиқ ифода қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Судлар бўйсунмаслик билан гап талашишни фарқлаши лозим, яъни бўйсунувчи унга берилган буйруқ масаласида ўзининг норозилигини билдириб, уни муҳокама қилса-да, буйруқни бажарса, бундай ҳаракатлар бўйсунмаслик жинояти сифатида баҳоланмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буйруқни бошқача тарзда қасддан бажармаслик — сиртдан бўйсунувчи буйруқни ижро учун қабул қилади, бироқ кейинчалик онгли равишда бажармайди. Бунда буйруқни бажармаслик қасди буйруқни қабул қилган заҳоти ёки муайян вақт ўтгандан сўнг ҳам пайдо бўлиши мумкин. Буйруқни бажармаслик деганда, буйруқда белгиланган кўрсатмаларни бажармаслик, буйруқ билан тақиқланган ҳаракатларни бажариш ёки буйруқни талаб даражасида (кечиктириб, тўлиқсиз, ноаниқ) бажармаслик тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар келиб чиққан оқибатларга нисбатан субъектнинг айби эҳтиётсизлик шаклида намоён бўлса, қилмиш ЖКнинг 280-моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўйсунмасликнинг мотиви ва мақсадлари жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. ЖКнинг 280-моддасида назарда тутилган қилмишни квалификация қилишда субъектив томондан буйруқни эҳтиётсизлик оқибатида бажармаслик каби ҳаракатлар, яъни буйруқда белгиланган кўрсатмаларни бажармаслик, буйруқ билан тақиқланган ҳаракатларни бажариш ёки буйруқни талаб даражасида (кечиктириб, тўлиқсиз, ноаниқ) бажармаслик ҳисобланади. Шу билан бирга бўйсунмаслик жиноятидан (ЖКнинг 279-моддаси) фақат субъектив томонидан фарқ қилади, яъни жиноят ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик тарзидаги эҳтиётсизлик орқасида содир этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар шунга эътибор беришлари керакки, ЖКнинг 40-моддаси ҳамда Ички хизмат низомининг 38-банди талабидан келиб чиққан ҳолда, бўйсунувчининг ноқонунийлиги олдиндан аён бўлган буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиши, бошқача тарзда қасддан бажармаслиги ёхуд эҳтиётсизлик орқасида бажармаслиги ЖКнинг 279, 280-моддаларида назарда тутилган жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар ЖКнинг 281-моддаси диспозицияси икки мустақил жиноят: бошлиққа қаршилик кўрсатиш ва бошлиқни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилишни ўз ичига олишини эътиборга олишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Бошлиққа, шунингдек, ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш ёки уни мазкур вазифаларни бузишга мажбур этиш деганда, ҳарбий хизматчиларнинг фаолиятига очиқдан-очиқ қарши чиқиш ёки ҳарбий хизмат манфаатларига зид равишда ушбу фаолият мазмунини ўзгартиришга ҳаракат қилиш тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошлиққа, шунингдек, ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш ёки уни мазкур вазифаларни бузишга мажбур этиш жиноятини квалификация қилишда нафақат бошлиқлар, катталарга нисбатан бўлган жиноий қилмишларни, балки ҳарбий мажбуриятни бажараётган лавозим ёки ҳарбий унвон бўйича бошлиқлар, бўйсунувчи ва кичикларни ҳам ўз ичига қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. ЖКнинг 282-моддасида назарда тутилган жиноят таркибини бериш учун ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш бевосита бошлиққа нисбатан жанговар ҳолатда содир этилиши талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, ҳақиқатда (оғзаки, ёзма, қуролни намойиш қилиш ва ҳ.к.) шахсан бошлиққа ёки ўзга шахслар орқали уни ўлдириш ёки соғлиғига шикаст етказиш йўли билан тушунилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. ЖКнинг 283-моддасида назарда тутилган баданга шикаст етказиш учун жиноий жавобгарлик агар бошлиққа нисбатан зўравонлик унинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлгандагина ҳосил бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизмат муносабатлари билан қамраб олинмаган ёки хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда бошлиққа нисбатан қилинган бундай ҳаракатлар шахсга қарши жиноят сифатида тавсифланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Бўйсунувчининг ўз бошлиғини ёки бошлиқнинг бўйсунувчини ҳақорат қилиши жинояти учун жавобгарлик келиб чиқиши учун фақат у аввал интизомий жавобгарликка тортилган ва ечилмаган бўлиши лозимлиги талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчилар ўртасида бўйсуниш муносабатлари тартиби мавжуд бўлмаса, ҳарбий хизматчи бошқа бир ҳарбий хизматчини ёки фуқарони ҳақорат қилса, айбдорнинг ҳаракатларига МЖтКнинг 16-моддаси талабидан келиб чиққан ҳолда, ЖКнинг 140-моддаси бўйича жавобгарликни вужудга келтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳақорат қилиш ҳарбий қисм ҳудудида ва ҳарбий хизмат вақтида ҳам, ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарида, ҳарбий хизматдан ташқари вақтда ҳам содир этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш деганда хизматдошларини ўзига бўйсундиришни таъминлаш, хизматни ўташ чоғида ўзи учун имтиёзли шароитлар яратиш мақсадида бир ҳарбий хизматчининг бошқасига нисбатан турли хил зўрликлар ишлатиши, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситиши тушунилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу қоидалар хизмат мавқеи ва ҳарбий унвони тенг, шунингдек, катта ва кичик, лекин тобелик муносабатларида бўлмаган шахслар ўртасида бузилса, ЖКнинг 285-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик вужудга келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир-бирига тобелик муносабатларида бўлган ва бўлмаган шахслар томонидан зўрлик ҳаракатлари биргаликда содир этилган ҳолатларни тавсифлаш бирмунча мураккаброқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан, ҳам айбдорга ва ҳам жабрланувчига бошлиқ бўлган ҳарбий хизматчи муддатли ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган уставга зид ҳаракатларга қўшилади ёки тобе шахс ўз бошлиғининг зўравонлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бундай ҳолларда бошлиқнинг ўзига тобе шахс томонидан содир этилган уставга зид зўравонлик ҳаракатларида иштирок этишини ҳарбий мансабдорлик жинояти сифатида ЖКнинг 301-моддаси билан тавсифлаш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бошлиқ томонидан хизмат мавқеи ўзи билан тенг шахсларга нисбатан содир этилган уставга зид ҳаракатларга, жабрланувчига ҳам, айбдорга ҳам тобе шахс келиб қўшилса, бошлиқнинг ҳаракатлари ЖКнинг 285-моддаси, тобе шахснинг ҳаракатлари эса, жиноятга шерик сифатида ЖКнинг 28, 285-моддалари билан тавсифланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. ЖКнинг 285-моддаси 1-қисмида мунтазам равишда хўрлаш, камситиш, соғлиқнинг ёмонлашувига сабаб бўлган енгил ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш каби ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли айбдорнинг ҳаракатларини ЖКнинг шахсга қарши жиноятларга тегишли моддалари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. ЖКнинг 285-моддаси 2-қисми «а, б» бандларида бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ишлатиш орқали содир этилган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖКнинг 285-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган «бир гуруҳ шахслар» тушунчаси ЖКнинг 29-моддасида берилган тушунча билан бир хил маънони англатади. Гуруҳ сифатидаги уставга зид зўравонлик ҳаракатлари қасд умумийлиги билан бирлашган икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилади ва уларнинг ҳар бири ЖКнинг 285-моддасида кўрсатилган жиноят субъекти бўлади ва жиноятда шерик сифатида иштирок этади. Бир гуруҳ шахсларнинг айримлари ҳарбий хизматчилар бўлмаган ҳолларда, уларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28-моддаси орқали квалификация қилиниши лозим. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят олдиндан ўзаро тил бириктириб ёки бириктирмасдан содир этилиши мумкин. Сўнгги ҳолда ҳаракатларни ЖКнинг 285-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифлашнинг зарур шарти — ҳар бир айбдор уставга зид ҳаракатларини гуруҳ ичида бирлашиб содир этаётганлигини англаб етганлигидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир гуруҳ ва якка тартибда содир этилган уставга зид жиноий ҳаракатлар мустақил ҳуқуқий баҳоланиши ва жиноятларнинг реал мажмуи сифатида қаралиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурол тан жароҳатлари етказиш мақсадида қўлланилиши, бошқа хил зўрлик пайтида эса, масалан, айбдор қурол ишлатиш таҳдиди остида жабрланувчини ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажаришга ёки воз кечишга, ўзи учун турли хизматлар қилишга мажбурлаш, шунингдек, инсон шаънини камситадиган хатти-ҳаракатлар қилиш пайтида, руҳий таъсир ўтказиш учун қўлланилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуролдан унинг конструкцияси ва моҳиятидан келиб чиқадиган яксон қилувчи восита сифатида эмас, балки фақат калтаклаш предмети сифатида фойдаланиш қуролни қўллаш ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. ЖКнинг 285-моддаси 4-қисми «б» бандида назарда тутилган «бошқа оғир оқибатлар» деганда, айбдорнинг уставга зид ҳаракатлари билан сабабий боғланишда бўлган, оғирлигининг хусусиятига қараб суд томонидан баҳоланиши лозим бўлган оқибатлар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар уставга зид зўравонлик ҳаракатлари жабрланувчини қасддан ўлдириш билан якунланса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг 285-моддаси 3-қисми ҳамда кодекснинг шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалиётда кўпинча жабрланувчининг ўлими юракнинг рефлектор тўхтаб қолиши ёки механик асфиксия натижасида рўй бериш ҳоллари учраб, бу нарса жабрланувчининг кўкрак қафаси қисмига айбдор, одатда, қўли билан бир зарба бериши оқибатида келиб чиқади. Бундай ҳаракатлар, агар айбдорда жабрланувчини ҳаётдан маҳрум қилишга қаратилган қасд бўлганлигини аниқ исботловчи далиллар бўлмаса, одам ўлишига сабаб бўлган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш сифатида тавсифланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларининг бузилиши, баъзи пайтларда, нафақат одамлар ўлимига, балки жанговар вазифанинг бажарилмай қолишига, ҳарбий техниканинг ишдан чиқишига ва бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай оқибатлар суд томонидан оғир деб топилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатларини ЖКнинг 285-моддаси 4-қисми билан тавсифлашга асос бўла олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уставга зид зўравонлик ҳаракатлари оқибатида бир неча жабрланувчига ЖКнинг 285-моддаси турли қисмларида назарда тутилган зарар етказилган бўлса, бу ҳаракатлар ЖКнинг 33-моддаси қоидасига кўра, тавсифланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш айбдорлар ҳарбий хизматнинг махсус турлари бўйича мажбуриятларни бажараётган пайтда содир этилиши мумкин (қоровуллик, ички хизмат, ҳарбий навбатчилик ва ҳоказолар). Агар айбдор томонидан айни пайтда махсус хизмат қоидалари ҳам бузилса, бу ҳаракатлар ЖКнинг 285-моддаси ва у ёки бу хизмат турини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар мажмуи билан тавсифланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус хизмат турларини ўташ қоидаларини бузиш, фақат ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш айни пайтда махсус хизмат турларини ўташ қоидаларини ҳам бузилишига олиб келсагина алоҳида ҳуқуқий баҳоланиши мумкин (мисол учун, қисм ёки бўлинма ички нарядига кирувчи шахс томонидан).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ҳарбий хизматчилар томонидан ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини, жумладан, мунтазам хўрлаш кўринишида бузиш жабрланувчиларнинг озиқ-овқати, ҳарбий кийим-кечак ашёлари ва бошқа моддий бойликларини олиб қўйиш йўли билан содир этилиши мумкин. Агар бунда жабрланувчига тегишли бўлган шахсий мулк ашёлари олиб қўйилса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг 285-моддасидан ташқари мулкка қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бошқа моддалари билан қўшимча тавсифланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зўрлик ишлатиш ёки уни ишлатиш таҳдиди билан ҳарбий хизматчига бериладиган озиқ-овқат паёги ёки ҳарбий кийим-кечак ашёларини олиб қўйиш ЖКнинг 285-моддаси диспозицияси билан тўлалигича қамраб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Қўмондонларга ва ўзга бошлиқларга зарур хизмат ваколатларини, жумладан, тобе шахсларга нисбатан буйруқ, фармойиш бериш ва унинг сўзсиз бажарилишини — интизомни бузганларга нисбатан мажбурлаш чораларини қўллаш орқали талаб қилиш ҳуқуқини бера туриб, давлат уларнинг шахсини ва хизмат шаънини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу мақсадда, жиноят қонунчилигида бошлиққа тан жароҳатлари етказиш, ҳақорат қилиш, таҳдид солиш, шунингдек, унга қаршилик кўрсатиш ёки хизмат бурчини бузишга мажбурлаш учун жавобгарлик белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу жиноятларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, улар ҳарбий хизмат муносабатлари доирасида содир этилади. Агарда кўрсатилган жиноятлар шахсий муносабатлар доирасида содир этилса, бундай ҳаракатлар ҳарбий жиноят деб тан олинмайди ва шахсга қарши жиноят сифатида тавсифланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III боб. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Муайян ишларни кўриш пайтида шуни назарда тутиш керакки, ҳарбий хизматдан бўйин товлаш қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, дезертирлик, бирор-бир аъзосини майиб қилиш, шунингдек, бошқа усуллар билан содир этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Муддатли ҳарбий хизматчининг бир кеча-кундуз (сутка)дан ортиқ вақт давомида хизмат жойида узрли сабабларсиз ҳозир бўлмаслиги қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетишни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖКнинг 287-моддаси 4-қисмига кўра, ушбу ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, уларнинг давомийлик муддати аҳамиятга эга бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қариндош ва танишларни бориб кўриш, хизмат ҳордиғини чиқариш, оилавий ва шахсий ишларни бажариш, вақтинчалик муаммоларни ҳал этиш истаги каби сабаблар қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳолларига хосдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Дезертирлик деганда, ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига етиб келмаслик тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчи дезертирлик содир эта туриб, қонунга хилоф равишда ҳарбий хизматни ўташни тугатади ва ўзини ҳарбий хизмат муносабатлари доирасидан четга олишга интилади. Субъект (шахс) ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини тарк этган пайтдан бошлаб дезертирлик жинояти тугалланган ҳисобланади ва шу пайтдан жавобгарликка тортиш муддатини ҳисоблаш бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай мақсад мавжуд бўлганда ўзбошимчалик билан ўз жойида бўлмасликнинг давомийлиги аҳамият касб этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дезертирликка хос аломатлар — айбдор томонидан сохта ҳужжатлар тўғрилаб олиш, фуқаровий кийимни қайта кийиб олиш, ҳарбий кийимни йўқ қилиш, ишга жойлашишга ёки яшаш учун бошқа доимий манба топишга уриниш кабилардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат жойида бўлмасликнинг давомийлиги содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини баҳолаш ва айбдорга жазо тайинлаш пайтида аҳамиятга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дезертирликни содир этган шахснинг асосий сабаб қилиб кўрсатадиган важлари — ҳарбий хизмат қийинчиликлари ва маҳрумликларни бошдан кечиришни истамаслик, доимий равишдаги шахсий ва оилавий муаммоларни ҳал қилишга интилиш, ҳарбий хизматни ўташ даврида содир этган жинояти учун жавобгарликдан қочиш ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Бирон аъзосини майиб қилиш орқали ҳарбий хизматдан бўйин товлаш — ҳарбий хизматчининг ўз соғлиғига зарар етказишидан иборат. Бу ҳаракат қасддан, сунъий йўл билан бирон-бир аъзо ёки тана тўқимасига зарар етказиш (масалан, оёқ ёки қўл бармоқлари), бирон-бир аъзо функциясини бузиш (масалан, ошқозон, юрак фаолиятининг бузилиши), бирон-бир касалликни сунъий равишда чақириш ёки ўзини ёлғондан касалликка солиш, мавжуд касалликни кучайтириш орқали содир этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиққа зиён ўқотар ёки совуқ қуроллар, кесадиган ёки санчиладиган буюмлар, турли хил заҳарли моддалар, бошқа механик, иссиқлик ёки уларга ўхшаш воситалар билан етказилиши мумкин. Бўйин товлаш таркиби учун аъзони майиб қилиш қандай йўл билан содир этилганлиги аҳамиятсиз.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ўзини ёлғондан касалликка солишда, ҳарбий хизматчи, ҳақиқатда соғ бўла туриб, ҳарбий хизмат мажбуриятларини ўташдан озод бўлишга рухсат олиш мақсадида, гўёки ўз ҳарбий бурчларини бажаришга халал бераётган касалликлари, жисмоний ёки руҳий камчиликлари борлигини рўкач қилиб, ўзини ёлғондан касалга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ҳужжатни қалбакилаштириш усули орқали бўйин товлаш шундан иборатки, бунда ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида ҳарбий хизматчи ўз қўмондонига сохта ҳужжат тақдим этади. Барча ҳолларда қалбакилаштиришнинг моҳияти шундаки, ҳужжатда кўрсатилган воқеа ва ҳодисалар амалда мавжуд бўлмасдан, уларга таянган ҳолда ҳарбий хизматчи ўзини вақтинча ёки доимий равишда ҳарбий хизмат мажбуриятларини ўташдан озод қилишни илтимос қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатларни қалбакилаштириш — бўйин товлаш объектив томонининг муқаррар белгиси эканлиги сабабли, уни ЖКнинг ҳужжатларни қалбакилаштириш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Бўйин товлашнинг усули сифатида бошқа алдов — ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида воқеа ёки ҳодисалар тўғрисида, била туриб, ёлғон маълумот етказиш ёки мазкур ҳолатлар ҳақида хабар беришга бурчли бўла туриб, ўша мақсадда онгли равишда хабар бермасликдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан бош тортиш — ҳарбий хизматчи томонидан очиқдан-очиқ, ёлғон ишлатмасдан, оғзаки, ёзма ёки бошқа йўл билан ҳарбий хизматни ўташ ёки унинг баъзи мажбуриятларини бажаришни истамасликда ва амалда уларни бажармай қўйишда намоён бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тобе шахснинг ўз қўмондонининг муайян топшириқларини бажаришдан бош тортиши (масалан, хизмат сафарига жўнаш, суткалик нарядга киришиш ва ҳоказо) ҳарбий хизматдан умуман бош тортиш сифатида кўрилиши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар бўйсунмаслик жинояти таркибини ташкил қилади, чунки бундай ҳолда қўмондон талаби буйруқ хусусиятига эга бўлиб, ҳаракат эса, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортишга эмас, балки буйруқни очиқдан-очиқ бажармасликка қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Баъзи ҳолларда қонунга ва Қуролли Кучлар умумҳарбий низомларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар махсус ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар (жанговар навбатчилик, суткалик ёки гарнизон нарядларида бўлиш ва ҳоказо).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар шу нарсани назарда тутишлари лозимки, ҳарбий хизматчилар томонидан махсус хизматни ўташ қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик (махсус субъект) ЖКнинг 291 — 294-моддаларида белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу моддалар диспозицияси бланкет хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, судларнинг эътибори жиноят содир этган шахс ўзининг ҳаракатлари билан ҳавола этилаётган норматив ҳужжат ёки Низомнинг айнан қайси модда ёки бандлари талабларини бузганлигини аниқ кўрсатишлари лозимлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV боб. Ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив ва бошқа моддалар ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш — ҳарбий хизматчи томонидан махсус эҳтиёт қоидаларига риоя этмасликдан иборат. Бу эса, одамларнинг ўлими ва уларга шикаст етказилишига, ҳарбий мулкнинг йўқ бўлишига, ҳарбий тадбирларнинг барбод бўлиши ва бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, моддалар ва буюмлар билан муомалада бўлиш тартиби ҳарбий низомларда ва бошқа норматив актлар (турли хил қуроллардан отиш курслари, қўлланмалар ва бошқалар)да белгиланган бўлиб, уларда қурол-яроғ, тегишли модда ва буюмлар билан муомалада бўлишда хавфсизлик шартларини таъминловчи қоидалар мажмуи келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоида бузилиши деганда, қурол-яроғ, шунингдек, моддалар ва буюмлар билан ишлаш чоғида белгиланган усулларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик, ёхуд улар билан муомалада бўлишда ҳаракат кетма-кетлигига риоя қилмаслик, шунингдек, ушбу модда ва буюмларни сақлаш хавфсизлигини таъминловчи қоидаларни бузиш тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖКнинг 297-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти — ўз хизмат моҳиятига кўра, атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, моддалар ва буюмлардан фойдаланаётган ёки уларни сақлаш, ташиш ва етказиб беришни таъминлаб берувчи ёхуд уларга дахлдор бўлган ва улар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖКнинг 297-моддаси диспозицияси фақат ўқотар қуролни (пистолет, автомат, гранатомёт, артиллерия ёки ракета қурол-яроғлари) ўз ичига олади, совуқ қурол бу гуруҳга кирмайди. Қурол-яроғ заводда тайёрланган ва ҳарбий қисм у билан қуролланган бўлиши керак. Қўлда ясалган ўқотар қуроллар ЖКнинг 297-моддасида назарда тутилган қуролга кирмайди. Қурилиш, сигнал, старт пистолетлари ва тирик кучни йўқ қилишга мўлжалланмаган бошқа отиш воситалари ҳам бу гуруҳга кирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Жанговар, махсус ёки транспорт машиналаридан белгиланган мақсадда фойдаланиш Ички хизмат Низоми, Йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа ҳуқуқий актларда белгиланган тартибга қатъий риоя қилишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. ЖКнинг 298-моддаси назарда тутган жиноятнинг муқаррар аломати — йўл қўйилган қонунбузарликлар натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби муайян зарарнинг келиб чиқишидир. Ҳаёт ёки соғлиққа зарар етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинган ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар билан қўшимча тавсифлашни талаб қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа оғир оқибатлар деганда, поездлар, кемалар ёки самолётлар қатнови узоқ муддатга издан чиқиши, теварак-атрофдаги уйлар, қурол-аслаҳа, кийим-кечак, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари омборлари ва бошқа иншоотлар вайрон қилиниши (портлаши, ёниб кетиши, қулаб тушиши) ва ҳ.к.лар тушунилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий бўлмаган оғир оқибатлар муҳим ҳарбий топшириқлар, жанговар, ҳарбий-ўқув вазифалари ёки бошқа муҳим тадбирларнинг барбод бўлишида ифодаланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Жанговар, транспорт ва махсус машиналарни бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятини унга ўхшаш бошқа жиноятлардан ажратиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖКнинг 266-моддасида назарда тутилган жиноятдан мазкур жиноят объекти, объектив томонининг баъзи аломатлари ва субъекти билан ажралиб туради. ЖКнинг 298-моддаси бўйича жиноят объекти бу Қуролли Кучларда ўрнатилган ва жанговар, махсус ёки транспорт машиналаридан фойдаланиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматни ўташ тартибидир. ЖКнинг 266-моддасида белгиланган жиноят эса — транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига тажовуз қилади. ЖКнинг 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан жанговар, махсус ёки транспорт машинасида содир этилади. Агар ҳарбий хизматчи жанговар, махсус ёки транспорт бўлмаган машинада ва ҳарбий хизматчи бўлмаган шахс эса, жанговар, махсус ёки транспорт машинада бошқариш қоидаларини бузса, бу ҳаракат ЖКнинг 266-моддаси таркиби аломатларига тўғри келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар транспорт воситаларининг техник ҳолати ёки улардан фойдаланишга масъул шахс техник жиҳатдан носоз бўлган жанговар, махсус ёки транспорт машиналарни фойдаланиш учун чиқариб юборса ва бу ЖКнинг 262-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқарса, бу ҳолат ЖКнинг 262-моддаси билан тавсифлашни талаб қилмайди, чунки ушбу қилмиш ЖКнинг 298-моддаси диспозицияси билан қамраб олинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. ЖКнинг 298-моддаси жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан барча оқибатларни, жумладан, бир неча одамларнинг ҳалок бўлишини ҳам назарда тутади. Шунинг учун бир неча одамларнинг ўлимига олиб келганлик аломати мавжудлигининг ўзи қилмишни ЖКнинг 262-моддаси билан тавсифлаш учун асос бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқариш қоидаларини бузган шахс томонидан айни пайтда жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслик ЖКнинг 298-моддаси диспозицияси доирасидан ташқарига чиқади ва ЖКнинг 117-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Жиноятнинг субъекти — жанговар, махсус ёки транспорт машинасидан фойдаланиш учун масъул бўлган ёки уни бевосита бошқарадиган ҳарбий хизматчи бўлади. Қоидабузарни бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортишда унинг штат бўйича ҳайдовчи бўлиш-бўлмаслигининг ва машинани бошқара олиш-олмаслигининг аҳамияти йўқ. Инструктор назорати остида ўқув машинасида бошқаришни ўрганаётган ҳарбий хизматчини ЖКнинг 298-моддасида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликка тортиб бўлмайди. Бундай ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш инструкторга юклатилган бўлиб, айнан у бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш ҳарбий техникадан фойдаланиш тартибига қарши жиноятлар таркибига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур жиноятнинг объекти — Қуролли Кучларда ўрнатилган учиш ва учишга тайёргарлик кўриш тартибидир. Шунинг учун ҳам ушбу жиноят учун жавобгарлик, фақат учиш аппаратини ҳавода бошқариш вақтида ёки кўтарилиш-қўниш йўлагидаги ҳаракат чоғида кўтарилиш ёки қўнгандан сўнг двигатель тўхташигача бўлган вақтда учиш аппаратини бошқариш қоидаларини бузиш, шунингдек, машинани ва экипажни учиш олдидан тайёрлаш қоидаларини бузгандагина юзага келиши мумкин. Машинанинг ҳавога кўтарилиши ёки қўниши билан боғлиқ бўлмаган ҳодисалар ушбу модда билан жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди ва бошқа жиноят таркибини ташкил этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Учиш аппаратларига Қуролли Кучларга тегишли бўлган самолётлар ва вертолётлар, шунингдек, учувчисиз учадиган самолётлар ва планерлар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. ЖКнинг 299-моддаси ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳодисалар учун жавобгарликни назар тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳалокат деганда, ҳаракатланаётган учиш аппаратининг унда учаётган экипаж аъзоларидан, кўчирилаётган бўлинма шахсий таркибидан ёки ҳаво кемасида бўлган бошқа шахслардан бирортасининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган бузилиши ёки шикастланиши тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа оғир оқибатларга қуйидагилар кириши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаво кемасида бўлган шахсларнинг баданига оғир шикаст етказилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учиш аппаратининг ерга қулаб тушиши ёки мажбуран қўниши натижасида ердаги одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларнинг баданига оғир шикаст етказилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
авария, яъни самолётга унинг яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлган даражада шикаст етказилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаво кемасининг ҳалокати, қулаши ёки мажбуран қўниши чоғида давлат, шунингдек, ҳарбий мулкнинг ёки шахсий мулкнинг нобуд бўлиши ёки уларга жуда кўп миқдорда зарар етказилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Учиш қоидаларини бузиш кемани бошқаришда йўл қўйилган хатоликлар, белгиланган мўлжал ёки йўл бошқарувининг йўқотилиши, шўнғиш ҳолатидан чиқишда кечикиш, қўниш жойига етиб келмасдан ёки у ердан ўтиб кетиб қўниш, шассини тўлиқ туширмасдан ерга қўниш, қўнаётганда пасайиш тезлигини ошириш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш экипаж аъзоларини учишга тайёрлаш ва рухсат бериш қоидаларини бажармаслик ёки машинанинг ўзини учишга тайёрлаш қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқдир (бемор учувчининг учиши, медицина кўригидан ўтмаслик, машинани техник носозликлар билан учишга чиқариш ва ҳоказолар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят таркиби учун хос муқаррар аломат — йўл қўйилган қоидабузарлик билан унинг оқибатлари ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлигидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. ЖКнинг 299-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти — зиммасига учиш ёки учишга тайёргарлик кўришни таъминлашга оид махсус вазифа юклатилган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Учиш раҳбари, ҳаво кемасининг қўмондони, учувчи, борт муҳандиси, штурман ва бошқалар ҳам жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузганлик учун самолёт техниклари, механиклар, учишни таъминлаш хизматининг бошқа шахслари жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқариш жиноятининг объекти — ҳарбий низомлар, фармойишлар, йўриқномалар ва буйруқларда қайд этилган ҳарбий мулкдан фойдаланиш ва уни асраб-авайлаш тартибидир. Бу тартибга риоя қилиш қурол-яроқларнинг, жанговар ва бошқа техникадан, анжомлар, кийим-кечак ва бошқа мулкдан тўғри фойдаланиш ва уларни эҳтиёт қилишни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий мулк ҳарбий хизматчиларга шахсий эҳтиёж ёки хизматда фойдаланиши учун берилади. Шахсий эҳтиёж учун фойдаланишга фақат кийим-кечаклар ва анжомлар, хизматда фойдаланиш учун эса — қурол, ўқ-дори, ҳаракатланиш воситалари ва ҳоказолар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. ЖКнинг 295-моддаси 1-қисми муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий фойдаланишга берилган ҳарбий анжомларни беҳуда сарфлаганлик учун жавобгарликни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кийим-кечак ва анжомлар офицерлар таркибида бўлган шахсларга ва ҳарбий хизматни контракт (шартнома) асосида ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий мулк сифатида берилади. Шунинг учун ҳам бу шахслар томонидан ушбу ашёларнинг кимгадир бериб юборилиши, йўқотилиши ёки уларга шикаст етказилиши учун жавобгарлик назарда тутилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, офицерларга ва ҳарбий хизматни контракт (шартнома) асосида ўтаётган ҳарбий хизматчиларга инвентар сифатида берилган анжомлар ҳарбий қисмнинг мулки ҳисобланади. Уларнинг бировларга ўтказилиши беҳуда сарфлаш жиноятининг эмас, давлат мулкини талон-торож қилиш жиноятининг таркибини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. ЖКнинг 295-моддасидан фарқли ўлароқ, кодекснинг 296-моддасида нафақат шахсий ёки хизматда фойдаланиш учун берилган анжомларни, балки ҳар қандай ҳарбий мулкни асраш тартиби назарда тутилган. Қурол-яроқ, ўқ-дорилар, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа ҳарбий мулклар давлат мулки бўлиб, шунинг учун ҳам уларни қасддан нобуд қилган ёки уларга шикаст етказган айбдор бир пайтнинг ўзида давлат мулкига ҳам тажовуз қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Беҳуда сарфлаш кийим-кечак ва анжомларни сотиш, гаровга қўйиш ёки бошқа шахсга фойдаланиш учун беришда ифодаланади. Беҳуда сарфлашнинг муқаррар белгиси — шахсий фойдаланиш учун берилган кийим-кечак ёки анжомларнинг ҳарбий хизматчи эгалигидан чиқиб, ўзга шахснинг ноқонуний эгалигига ўтишидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Беҳуда сарфланган ҳарбий мулк доимо давлат мулки бўлиб қолганлиги учун, ҳар қандай вазиятда у ноқонуний эгаликдан тортиб олинади ва агар унинг қайтарилишининг иложи бўлмаса, унинг қиймати қонунда белгиланган миқдорда айбдордан ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субъектив томондан беҳуда сарфлаш айбнинг тўғри қасд шаклида содир этилади. Айбдор ўзига шахсий фойдаланиш учун берилган буюмни сотаётганини, бировга фойдаланиш ёки гаровга бераётганини англайди ва буни хоҳлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кийим-кечак ёки анжомларни йўқотиш ёки уларни ишдан чиқариш, шунингдек, айбнинг эҳтиётсизлик шакли — жиноий ўз-ўзига ишониш ёки жиноий бепарволик билан содир этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишнинг атрофдагилар учун хавфли усулда содир этилиши (ёқиш ёки чўктириб юбориш ва ҳоказолар) ЖКнинг 296-моддаси билан қамраб олинади ва кодекснинг 173-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш баъзида шикастланган мулкнинг қандайдир қисмини ўғирлаш билан бирга содир этилади. Мазкур ҳаракатлар мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш ва давлат мулкини ўғирлаш сифатида жиноятлар мажмуи билан тавсифланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖКнинг 296-моддасида кўрсатилган жиноят тўғри ёки эгри қасд шаклида содир этилади. Бундай пайтда айбдор шахс мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишни мақсад қилиб қўяди ёки бундай оқибатларнинг келиб чиқишига била-туриб йўл қўяди. Айбдор бошқа бирор мулкни эмас, балки айнан ҳарбий мулкни нобуд қилаётганини ёки унга шикаст етказаётганини англайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шахс ўз ҳаракати билан ҳарбий мулкни йўқ қиляпман деб ўйласа-ю, ҳақиқатда эса мулк ҳарбий бўлмаса, қилмиш ҳарбий мулкни нобуд қилишга суиқасд деб баҳоланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноятнинг ҳақиқий сабабини (мотивини) аниқлаш катта аҳамиятга эга. Агар ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш Ўзбекистон Республикасига зиён етказиш мақсадида содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар давлатга қарши жиноят — диверсия (ЖКнинг 161-моддаси)ни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V боб. Ҳарбий мансабдорлик жиноятларига оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари ҳарбий бошқарув органларининг Қуролли кучлар салоҳиятини мустаҳкамлаш манфаатларига мос келувчи, тўғри фаолиятига, ҳарбий бошлиқ ва мансабдор шахслар учун белгиланган хизмат вазифаларини амалга ошириш тартибига тажовуз қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларнинг субъектлари ҳарбий бошлиқлар ва бошқа мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Ички хизмат Низомига мувофиқ бошлиқ хизмат мавқеи (лавозими)га ва ҳарбий унвонига кўра бўлиши мумкин. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг намунавий рўйхатлари Ички хизмат Низомида, Интизом Низомида, Гарнизон ва қоровуллик хизматлари Низомида ва бошқа ҳуқуқий актларда келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа ҳарбий хизматчилар ҳам, агар улар бошлиқ бўлмай туриб, муайян ташкилий — фармойиш бериш ёки маъмурий — хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган лавозимларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турса, ёки бу вазифаларни қўмондонликнинг махсус фармойиши бўйича бажарса, мансабдор шахс бўлиши мумкин. Ушбу вазифаларни бажариш учун ҳарбий хизматчиларга юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар содир эта олиши билан боғлиқ тегишли ваколатлар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ижрочилари сифатида фақат бошлиқлар ва мансабдор шахслар, иштирокчилари бўлиб эса, бошқа шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уни содир этишдан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатлар, баъзан, айбдор томонидан бевосита эмас, балки хизмат бўйича унга тобе шахслардан фойдаланиш, уларга ноқонуний буйруқ бериш орқали етказилиши мумкин. Бундай буйруқни қасддан берган мансабдор шахс ноқонуний буйруқни ижро этиш натижасида келиб чиққан оқибатлар учун жавоб беради. Бундай ҳолда унинг хатти-ҳаракати шахсан ўзи содир этгани сингари мансабдорлик жинояти сифатида, агар оқибатларнинг ўзи мустақил жиноятни ташкил этса, қилмишлар мажмуи билан тавсифланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мансабдор шахснинг нотўғри ҳаракатлари билан у содир этган жиноят оқибатлари ўртасида сабабий боғланиш борлиги аниқланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Ҳокимиятни ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш — бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг қасддан ўз хизмат мавқеидан ҳарбий хизмат манфаатларига зид мақсадларда фойдаланишидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳокимиятни ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш мансабдор шахс томонидан унинг ўз ваколатларини бузишида ифодаланиши мумкин, аммо бу ҳаракатлар айбдор зиммасига хизмат юзасидан юклатилган у ёки бу муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, барча ҳолларда ҳам шахс мазкур хатти-ҳаракатларни, фақат ўзи эгаллаб турган хизмат мавқеига кўра содир этган бўлиши ва бу хатти-ҳаракатлар ўз моҳиятига кўра хизмат бурчига зид бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат манфаатларига хилоф равишда содир этилган деб, хизмат зарурати тақозо этмаган, хизмат бурчи ва мансаб мажбуриятларини бузадиган, қонунлар, ҳарбий низомлар ва қўмондонлик буйруқларига зид бўлган хатти — ҳаракатлар тушунилиши лозим. Бунда хизмат бўйича юклатилган мажбуриятларнинг мансабдор шахс томонидан бузилишини, унга берилган ҳуқуқларнинг суиистеъмол қилинишини, ўз фаолиятида қонун талабларидан четга чиқилишини мақсадга мувофиқлик ёки хизмат зарурияти туфайли қилинган деб оқлаб бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Ҳокимият ёки хизмат ваколатидан ташқарига чиқиш, мансабни суиистеъмол қилишдан фарқли ўлароқ, қўмондон ёки бошқа мансабдор шахснинг ўзига берилган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасидан қасддан, очиқчасига четга чиқадиган ҳаракатларни содир этишида ифодаланади. Ҳокимият ёки хизмат ваколатидан ташқарига чиқиш жумласига мансабдор шахс хизмат юзасидан фақат муайян, айни вақтда мавжуд бўлмаган ҳоллардагина содир этишга ҳақли бўлган ёки юқори лавозимда турган ёхуд махсус ваколатли шахс содир этиши лозим бўлган ҳаракатлар ҳам киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахснинг хизмат мавқеи доирасидан четга чиқишда айбдорлиги масаласини ҳал этиш чоғида ҳар доим унинг ваколат доирасини аниқлаб олиш муҳимдир. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари қонунлар, уставлар, низомлар ва қўмондонлик буйруқларида аниқ белгилаб қўйилган. Айни пайтда шуни эътиборга олиш керакки, мансабдор шахс томонидан қурол ва бошқа жисмоний зўрлик ишлатилиши, агар бу ҳаракатлар унинг томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариши ва хизмат юзасидан жабрланувчига нисбатан мавжуд ваколатлар доирасидан четга чиқиши билан боғлиқ бўлган ҳоллардагина ҳокимиятни суиистеъмол қилиш деб баҳоланиши мумкин. Жабрланувчи айбдорга тобе ёки айбдор ҳокимият вакили бўлганлиги боис унга қарам бўлган ҳолларда муайян ваколатлар мавжуд бўлиши мумкин. Акс ҳолда шахсга қарши жиноят учун ЖКнинг тегишли моддалари билан жавобгарлик юзага келиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Ҳокимият ҳаракатсизлиги — бошлиқ ўз ҳарбий хизмат мажбуриятларига кўра содир қилиши лозим бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаганлигида ифодаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий низомлар, ҳар бир бошлиқ ўзига берилган ҳокимиятдан ҳарбий хизмат манфаатлари, унга ишониб топширилган қисм (бўлинма)нинг жанговар салоҳиятини ошириш, тартиб ва интизомга қатъий амал қилиш йўлида тўлиқ фойдаланиши кераклигини талаб этади. Бошлиқнинг жиноий ҳаракатсизлиги, муайян шароитда ижтимоий хавфли оқибатларнинг олдини олиш учун қўллаши лозим бўлган чораларни қўлламаслиги ҳарбий хизматга катта зиён етказиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бўлинма қўмондони ўзига тобе шахс бўлинма мулкини ташиш пайтида жанговар ўқларни ўғирлаб, бегона шахсга сотаётганлигини кўра туриб, бунинг олдини олмаса, бу қўмондон жиноий ҳаракатсизлик учун жавобгарликка тортилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошлиқнинг тобе шахсларга нисбатан уларнинг уставга зид ҳаракатларига барҳам бериш учун чора кўрмаслиги ҳам ҳокимият ҳаракатсизлиги деб баҳоланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳокимият ҳаракатсизлиги — қасддан қилинадиган хатти-ҳаракат бўлиб, у айнан шу билан хизматга совуққонлик билан қарашдан фарқ қилади. Ҳокимият ҳаракатсизлиги ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилишдан шуниси билан фарқ қиладики, бу жиноят бошлиқ фақат ҳокимият ваколати доирасида ва фақат хизмат вазифасига кўра қилиши шарт бўлган ҳаракатни содир этмаслиги шаклида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳолда бажарилмай қолган ҳаракатларни содир этиш мазкур мансабдор шахснинг ваколатига кириш-кирмаслиги ва бунинг учун унда етарли имконият бўлган-бўлмаганлиги аниқланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки хизмат ваколатидан четга чиқиш ва ҳокимият ҳаракатсизлиги — қасддан содир этиладиган жиноятлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айбдор мансаб мавқеидан фойдаланиб, содир этаётган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ҳарбий хизмат манфаатларига зид эканлигини англайди ва айнан шуни содир этишни истайди ёки ўзининг бундай ҳаракатларига бефарқ қарайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айбдорнинг оқибатларга — қонунга мувофиқ жиноят таркибининг муқаррар аломатларидан бири бўлган жиддий зиёнга муносабати ҳам қасд, ҳам эҳтиётсизлик шаклида бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиддий зиён сифатида, жумладан, Қуролли Кучлар манфаати ҳамда нуфузига, бўлинмада (қисмда) ҳарбий интизомга путур етиши, жанговар топшириқнинг, ўқ отиш машғулотларининг, ишларнинг барбод бўлиши каби ҳолатлар тан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, жиддий зиён тушунчаси ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш жиноятлари учун хос бўлган жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ҳам ўз ичига олишлиги боис, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказишда ифодаланган қилмишлар жиддий зиён деб баҳоланмаслиги ва кам аҳамиятли деб топилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Хизматга совуққонлик билан қараш — мансабдор шахснинг ўзига юклатилган мажбуриятларни бепарволиги ёки виждонан муносабатда бўлмаслиги оқибатида умуман ёки лозим даражада бажармаслигидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик уларнинг юзаки, иштиёқсиз, эътиборсизлик билан, ўйламасдан ва керакли ғайрат, ташаббуссиз бажарилишида намоён бўлади. Бу кўринишдаги совуққонлик ҳарбий мансабдор шахснинг унга ишониб топширилган ҳарбий мулкка лоқайд муносабатда бўлиши оқибатида мазкур мулкнинг нобуд бўлиши ёки унга шикаст етиши, моддий бойликлардан фойдаланишда ҳисоб-китоб ва назоратнинг етарлича бўлмаганлиги ёки уларни сақлаш ёмон ташкил этилганлиги сабабли талон-торож ёки камомад келиб чиқиши, қўмондон бўлинмада ҳарбий тартиб ўрнатиш учун тегишли чора-тадбирлар кўрмаганлиги туфайли тобе шахслар томонидан интизомнинг қўпол бузилиши ёки қўмондонлик берган топшириқларнинг бажарилиши барбод бўлиши кабиларда намоён бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Совуққонлик мансабдорлик жинояти бўлиб, мансабдор шахс томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳаракатлар унинг хизмат ваколатига тегишли бўлишини, лавозими бўйича унинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар доирасига кирган бўлишини тақозо этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мансабдор шахс у ёки бу мажбуриятларни ўз хизмат бурчи туфайли бажариши нафақат шарт бўлган, балки уни лозим даражада бажариш мумкин ва бунинг учун реал имкониятга эга бўлган ҳолдагина совуққонлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Агар мансабдор шахс ўз хизмат вазифаларини лозим даражада амалга ошириш учун етарли имкониятга эга бўлмаган шароитга тушиб қолган бўлса, совуққонлик учун жавобгарлик истисно этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бошлиқ ёки мансабдор шахс томонидан бошқа шахс ёрдамида ЖКнинг 301-моддасида назарда тутилган жиноят содир қилинса, унинг ҳаракатлари ушбу модда билан тўғридан-тўғри, ёрдам берган бошқа шахснинг ҳаракатлари эса ЖКнинг 28-моддаси орқали квалификация қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Судлар жазо тайинлашда алоҳида ёндошув тўғрисидаги қонун талабига қатъий риоя қилишлари, уни ҳар доим содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятидан, ҳарбий хизматчининг шахси ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда қўллашлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларга тушунтирилсинки, судланувчига жазо турини тайинлаш пайтида уни ҳукм чиқарилгунга қадар белгиланган тартибда ҳарбий хизматдан бўшатилганлигини ва шахсини ҳисобга олиб, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазосини қўллаш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони тайинлаш пайтида, суд ишнинг ҳолатлари ва судланганнинг шахсини инобатга олиб, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига интизомий қисмга юбориш, ЖКнинг 47-моддасида кўрсатилган ҳарбий хизматчиларга эса, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун хизмат бўйича чеклаш жазоларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этган ҳарбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахсларга доир ишларни кўришда суд ҳар доим ЖКнинг 52-моддасига асосан уларни бундай унвондан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларнинг судлар томонидан тўғри ва аниқ қўлланилиши устидан назоратни кучайтириши, ушбу масала юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли тартибда тақдимнома киритиш чораларини кўриши лозим.
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, судлар томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли органларга хусусий ажримлар чиқариш орқали муносабат билдирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 20 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-сон