Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.09.1993 йилдаги 471-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 22.09.1993 йилдаги 471-сон
Дата вступления в силу
22.09.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ТОШКЕНТ ШАҲАР, НАВОИЙ КЎЧАСИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ БИНО ҚУРИЛИШИНи НИҲОЯСИГА ЕТКАЗИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биноси қурилишини ниҳоясига етказиш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб қилиш ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Тошкентқурилиш» давлат корпорациясининг Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биноси қурилишини (биринчи навбатини) 1994 йилда ниҳоясига етказиш, келгусида ушбу бинодан тижорат тузилмалари, чет эл фирмалари ва компанияларининг офислари сифатида фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур объектни қайта ихтисослаштиришни лойиҳалаш «ЎзшаҳарсозликЛИТИ»га юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қурилиши тугалланмаган объектни (Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биносини) 1993 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолати бўйича «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси ихтиёрига ўтказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзсаноатқурилишбанк» Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 300-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ушбу объект қурилиши учун ажратилган 1 млрд сўм миқдоридаги 36 имтиёзли кредитларни «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси номига қайта расмийлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1994-1995 йиллар учун истиқбол параметрларида жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биносини кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун қуриб битказишга зарур капитал маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат мулки қўмитаси «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси билан биргаликда мазкур бино ишга туширилгандан кейин ундан фойдаланиш шартларини бир ой муддатда кўриб чиқсин ва таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 январдаги 50-сон қаpopи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 22 сентябрь,

471-сон