Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
БУЙРУҒИ
ХОДИМЛАРНИ ИШГА КИРИШДАН ОЛДИН ДАСТЛАБКИ ВА ДАВРИЙ ТИББИЙ КЎРИКЛАРДАН ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 23 июнда 937-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Саноатнинг барча тармоқларида ходимлар саломатлигини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва техника хавфсизлигини таъминлашга доир омилларини излаб топиш, меҳнатни самарали ижодга айлантириш жамиятимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ходимларнинг саломатлигини сақлаш касб касалликлари ва заҳарланишларнинг олдини олишда, шунингдек уларни камайтиришда, ишга қабул қилишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрик ҳамда ишлаб чиқаришда зарарли, нохуш меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларни даврий кўрикдан ўтказиб туриш чора-тадбирлар ичида муҳим ўрин тутади.
Сўнгги вақтларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва тиббий кадрлар тайёрлаш бўйича катта ишлар амалга оширилаяпти, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида мажмуавий дастурлар амалга оширилмоқда, юқумли, умумий хасталиклар ҳамда касб касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактика қилишнинг энг янги усуллари ишлаб чиқилмоқда ва ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Бироқ, қўлга киритилган катта ютуқларга қарамай, бозор муносабатларига ўтиш шароитларида, кичик корхоналар кўпаяётган бир пайтда (бу ерда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилмаслик ҳоллари рўй бермоқда) қишлоқ хўжалиги ва саноатда машғул бўлган ходимларга кўрсатаётган соғлиқни сақлаш ходимларига қўйилаётган талаблар пасайгани йўқ. Бу айниқса, ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш муаммосига тааллуқлидир, уларнинг нечоғлик сифатли ўтказилиши, умумий ва касб касалликларида профилактика чора-тадбирларини мақсадга мувофиқ йўналтирилган даражасига боғлиқ бўлади.
Умумий ва касб касалликларини, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида бу кўрикларнинг паст савияда ўтказилиши келгусида сурункали касалликларнинг тез-тез учраб туришининг кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида ишлаш унумдорлигининг пасайишига, иқтисодий куч-қувватларнинг сусайишига олиб боради, яъни салбий ижтимоий оқибатларга сабаб бўлади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон саноатида, қурилишда ва қишлоқ хўжалигида 3 млн. дан ортиқ одам ишлайди, улардан 1 млн. нохуш ва зарарли меҳнат шароитларида, шу жумладан 200 минг аёл ишламоқда. Кўп корхоналарда асосий касб гуруҳларида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари (шовқин, тебраниш, кимёвий бирикмалар ва ҳоказолар)га қўйиладиган рухсат этувчи гигиеник қоидаларнинг бузилишига йўл қўйилмоқда. Бу эса касбдан касалланишнинг асосий негизини кўп жиҳатдан ишга вақтинча қобилиятсизликка алоқадор касалликларни келтириб чиқаради.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, баъзи бир саноат корхоналарида меҳнат шароитлари ва касбдан касалланишнинг ҳақиқий аҳволи санитария-эпидемиология хизмати томонидан кўриладиган чораларнинг етарлича самарали бўлмаслигидан ва ходимларнинг касбдан касалланишини муҳофаза қилиш борасида ўз касб бурчини принципиал ва пухта бажармаслигидан далолат беради.
Касбдан касалланиш динамикаси кўрсатишича, касб касаллигига чалинган беморларнинг ҳар йили аниқланиши ўз йўналишини ўзгартирди. Чунончи, 1993 йилда биринчи марта 411 нафар 1994 йилда 380, 1995 йилда 325, 1996 йилда 326, 1997 йилда 414, 1998 йилда эса 484 нафар бемор аниқланиб, буларнинг 95% дан ортиғи сурункали касб касалликлари шаклларидир. 1997-98 йилларда қайд қилинган, касбдан касалланиш структурасида физик омиллар таъсиридан пайдо бўладиган касалликлар етакчи ўринда туради (50,7%), шу жумладан 31% шовқиндан, 18,9% тебранишдан, 0,4% ионлаштирувчи нурдан, 0,4% ионлашмаган нурлардан, 9% жисмоний зўриқишдан, 16,3% чанг сабабли, 22,5% заҳарланиш ва кимёвий омиллар таъсиридан, 1,5% биологик омиллардан юзага келадиган хасталикларни ташкил этади.
Касб патологияси илк босқичларда етарлича аниқланмаслиги, касб касаллигининг илк аломатлари бор беморлар ўз вақтида ишга оқилона жойлаштирилмаслиги, умумий ҳамда касб касалликларининг олдини олиш мақсадида ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш савиясининг пастлиги тиббий кўрикларни ўтказувчи меҳнат гигиенаси ва касб патологияси бўйича врач-терапевтлар ва бошқа ихтисосдаги шифокорларнинг шу соҳани етарлича билмасликлари, даволаш-профилактика муассасаларининг, айниқса қишлоқ жойларида, лаборатория ва функционал-диагностика ускуналари ва жиҳозлари билан етарлича таъминланмаслиги натижасидир.
1992 йилда ихтисосликлар номенклатураси рўйхатига врач-профпатолог мутахассислиги киритилган, бироқ уларнинг сони Республика вилоят ташкилотларида зарурий ташкилий ишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жуда кам ҳисобланади.
2005 йилга қадар аҳоли саломатлигини муҳофаза этишнинг асосий йўналишлари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш, соғлиқни сақлашнинг асосий йўналиши ҳисобланган профилактика самарадорлигини оширишдир, у аҳоли саломатлигини муҳофаза этишнинг асосий негизи бўлиб қолади.
Умумий ва касбдан касалланишни муҳофаза қилиш ва уни камайтиришга қаратилган соғломлаштирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш ва хасталикларнинг илк шаклларини аниқлаш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш, юқумли ва паразитар касалликларга йўл қўймаслик мақсадида, хавфли зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омилларга алоқадор ишга киришдан олдин ходимларни зарурий дастлабки, шунингдек даврий тиббий кўриклардан ўтказиш ишларини олиб бориш мақсадида,
БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
1.1. Ишга киришдан олдин дастлабки ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида даврий кўриклар ўтказилиши зарур бўлган ишларда зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари, ана шу кўрикларни ва зарур лабораторик ҳамда функционал тадқиқотлар ўтказишда қатнашадиганлар, иш жараёнида муайян этиологик омиллар бўйича (врач-мутахассислар, эслатмалар) бўлган хавфли, зарарли ва нохуш ишлаб чиқариш омилларига алоқадор меҳнат шароитларида ишлашга рухсат этишга тиббий монеликлар рўйхати (1-сон илова эслатмаси билан);
1.2. Касалликлар, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат хавфсизлигини, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар касалликларнинг тарқалишига йўл қўймасликни таъминлаш, ана шу тиббий кўрикларни иш турлари бўйича зарурий лабораторик ва функционал текширувлар ўтказишда иштирок этувчи врач-мутахассислар, касалликлар, бахтсиз ходисаларга йўл қуймаслик ва эслатмалари бор меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур ишларни бажариш учун ходимларни зарурий дастлабки ва даврий кўриклардан ўтказиладиган ишлар рўйхати (2-сон илова эслатмаси билан);
1.10. Касб касалликларини хабар қилиш, текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги йўриқнома (10-сон илова);
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари мудирлари қуйидагиларни ташкил этиш ва сифатли ўтказишни таъминласинлар:
2.1. Касб касалликларини эрта аниқлаш ва инфекцион ҳамда паразитар хасталикларнинг олдини олиш мақсадида ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан бепул ўтказилсин (асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддаси);
2.2. Рейс олди кўриклари ўтказилсин;
2.3. Вахта олди кўриклари ўтказилсин;
2.4. Касб касаллиги бор деб шубҳа қилинган беморлар аниқланганда келгуси текширув, даволаш ва эксперт хулосаси учун санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва II-Тошкент Давлат тиббиёт институти клиникаларига юборилсин.
3. Касб касалликларига ташхис қўйиш ва эксперт хулосасини бериш ҳуқуқи фақат санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва II-Тошкент Давлат тиббиёт институти клиникаларига юклатилсин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика Бош бошқармаси бошлиғига (Ф. Илҳомов):
4.2. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот ва II-ТошДавТИ клиникасида даволанаётган беморларни сифатли текширувдан ўтказиш ва касб касаллиги ташхисини аниқлаш ишлари устидан назорат кучайтирилсин;
4.3. Касб касалликларига доир масалалар бўйича дастлабки ва даврий кўрикларни амалга ошираётган барча ихтисосликдаги врачларни махсус тайёргарликдан ўтказиш чораларининг бажарилиши таъминлансин.
4.4. Шифокорлар, санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтига, шифокорлар малака ошириш институтига ва II-Тошкент Давлат тиббиёт институти касб касалликлари кафедрасига малака ошириш курсларига юбориш йўли билан қайта тайёрлансин;
4.5. Шаҳар ва вилоятлардаги тиббий муассасалар учун касб патологияси масалалари бўйича ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиш таъминлансин.
5. Давлат санитария эпидемиология назорати департаменти бошлиғига (Н. Атабеков): мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ишлаб чиқариш объектларида, корхона ва муассасаларда, жамоа хўжаликларида ва ташкилотларда меҳнат санитария-гигиена шароитларига амал қилиш ва назорат ўрнатиш масалаларида санитария-эпидемиология хизматининг масъулияти ва фаолияти кучайтирилсин, вилоят, шаҳарлар ва туманлар СЭС бош врачларнинг касб касалликлари клиникасига юбориладиган зарарли меҳнат шароитларида ишловчи шахсларнинг меҳнат шароитлари, санитария-гигиеник тавсифномаларини тузиш сифатига ва ишончлилигига шахсий масъулияти оширилсин ва назорат қилиш кучайтирилсин.
6. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг директорига (Т. Искандаров), II-Тошкент Давлат тиббиёт институти ректорига (Х. Каримов):
институтнинг клиникасида даволанаётган беморларни сифатли текшириш, ташхис қўйиш ва даволашни ташкил этиш таъминлансин; касб касали бўлган беморларни барвақт аниқлаш; касб касалликларига оид илмий-тадқиқот ишлари давом эттирилсин; Республикада қишлоқ хўжалик соҳаларидаги касб касалликлари ҳолати таҳлил қилиниб тегишли тавсиялар ишлаб чиқилсин; врач-профпатологларнинг малака ва касб маҳоратини ошириш курслари ташкил этилсин.
8. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Д. Асадов ва вазир муовини, Республика бош Давлат санитария врачи Б. Ниёзматов зиммасига юклатилсин.
Ушбу буйруқ керакли нусхада кўпайтирилсин.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
2000 йил 6 июнь,
300-сон
«КЕЛИШИЛГАН» Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги
О.Обидов
2000 йил 13 июнь
1128/03-сон
«КЕЛИШИЛГАН» Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
И. Ибрагимов 2000 йил 9 июнь
«КЕЛИШИЛГАН» Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Д. Жаҳонгирова
2000 йил 12 июнь
ДЖ-63/267-сон
Ўз Р Соғлиқни сақлаш вазирлиги 06.06.2000 й. 300-сон буйруғининг 1, 2 ва 3-иловаларига
ЭСЛАТМАЛАР
1. 1-илованинг 3-бўлимида санаб ўтилмаган ишларда машғул бўлган, лекин хавфли, зарарли моддалар, шунингдек халқ хўжалигида биринчи бор қўлланилган моддалар, нохуш ишлаб чиқариш омилларига дуч келадиган ходимларни кўриклардан ўтказиш зарурлиги ҳақидаги масала санитария-эпидемиологик хизмати (санитария-эпидемиология станциялари) томонидан ҳал қилинади.
Ишлаб чиқаришда хавфли, зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари таъсирига дуч келиш эҳтимоли бўлган шахслар ишга қабул қилинганида дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтишлари зарур. Лаборатория ишларини олиб боришда даврий тиббий кўриклардан ўтказиш зарурлиги ҳақидаги масалани бевосита меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда санитария-эпидемиология станциялари ҳал қилади.
Тиббий кўрикларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мажмуи мавжуд бўлганда барча омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш керак.
Заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш ва уларнинг қўлланишига алоқадор таъмирлаш-созлаш каби корхона ишларида доим машғул бўлган барча ходимлар ана шу моддалар учун кўзда тутилган муддатларда кўрикдан ўтишлари лозим.
Бериллий, кварц чанги, канцероген ва радиоактив каби бошқа моддалар таъсир ўтказиши муносабати билан кечиккан ёки зўрайиб борувчи касб касалликлари юз бериши эҳтимоли бўлган корхоналарда ва касбларда ишловчи шахслар ана шу моддалар билан ишлашни тугатганларидан сўнг ҳам камида йилига бир марта ишхонадаги даволаш-профилактика муассасаларида ёки яшайдиган жойларида даврий тиббий кўриклардан ўтиб туришлари керак.
Санитария-эпидемиология хизмати идоралари ва муассасалари тиббий кўриклар 2-3 йилда ўтказиладиган ишлаб чиқариш турлари билан машғул бўлган шахсларни қўшимча тиббий кўриклардан ўтказиш масаласини ҳал қилади. Бунда таъкидлаб ўтилган корхоналарнинг мавжуд санитария-гигиеник ва эпидемиологик вазиятлари ҳисобга олинади. Маъмурият, Давлат санитария назорати идоралари ва даволаш-муҳофаза муассасаларининг қарорига биноан оғир касалликларни бошдан кечирганлар (шахслар) вақтдан илгари ҳам тиббий кўриклардан ўтишлари мумкин.
2. Врач-терапевт даврий кўрик ўтказувчи асосий шахс ҳисобланади; 1, 2-иловалардаги 5-6-бўлимида кўзда тутилган врач-мутахассислар (невропатолог, офтальмолог, дерматовенеролог, отоларинголог, жарроҳлар) кўрикда қатнашиш-қатнашмаслиги врач-терапевт томонидан белгиланади; тиббий кўрсатмаларга кўра бошқа врач-мутахассисларни жалб этишни ҳам врач-терапевт ҳал этади. Дастлабки тиббий кўрикларда 1, 2-чи иловалардаги 5-6-бўлимида кўзда тутилган врач-мутахассислар қатнашиши шарт. Бундай кўрикларни ўтказишда барча аёллар акушер-гинеколог (акушерка) томонидан албатта кўздан кечирилади, шунда цитологик ва бактериоскопик текширувлар ҳам ўтказилади. Аёлларни гинекологик кўздан кечириш муддатлари ўтказиладиган даврий тиббий кўриклар муддатларига тўғри келиши ва йилига камида 1 мартадан кам бўлмаслиги керак.
Аллергенлар ҳисобланган моддалар таъсирига дуч келувчи шахслар албатта терапевт, отоларинголог, дерматовенеролог (кўрсатмалар ва шикоятлар бўлганда) томонидан кўздан кечирилади, бунда қоннинг клиник таҳлили ҳам ўтказилади.
3. Дастлабки тиббий кўриклар ўтказилганда (биринчи бор мазкур касб-корда ишлаш — касб танлаш) меҳнатининг иш бошлашига монеликлар масаласи 1-илованинг 7-бўлимида кўрсатилган монеликларга қатъий мос келишига мувофиқ ҳал этилади. Касб-ҳунар коллежларига ва мутахассислар тайёрловчи курсларга кириш учун хоҳиш билдирган шахслар ўқий бошлашдан аввал тиббий кўриклардан ўтадилар;
даврий тиббий кўрикларда ходимларнинг ишлашига монеликлар организмнинг функционал хусусиятларини ва патологик жараённинг кечишини, касбий тайёрланганлигини, иш стажини ва меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади;
қулоғи ниҳоятда оғир ва кар бўлган шахслар учун рўйхатда монеликлар бўлган ишлар ва касблар ЎзР ССВ ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
4. Қўллаш деганда саноатда моддаларни ишлатиш ва ортиш-тушириш ишлари тушунилади.
5. Дастлабки кўрикларда дерматовенеролог томонидан кўздан кечириш мажбурий бўлса, даврий кўрикларда эса—кўрсатмаларга қараб амалга оширилади.
6. Дастлабки кўрикларда қонда билирубин ва АЛТ (аланин трансаминаза) миқдори албатта текширилса, даврий кўрикларда унга кўрсатма бўлгандагина аниқланади.
7. Ташқи нафас функциясини текшириш ва баҳолашга қуйидагилар киради: ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС) албатта аниқланади, пневмотахометр ёрдамида аниқланадиган нафас олишнинг энг катта тезлиги (НОЭКТ) албатта текширилади; бир секундда нафас чиқариш ҳажми (НЧЎ) спирограф ёрдамида ўлчанади, бу текширув ўз касбида 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганда камида 3-4 йилда бир марта, кўрсатмалар бўлганда аниқланади.
8. Шовқин даражаси 81 дан 85 дБА гача бўлганда аудиометрик текширув кўрсатмалар бўйича, шовқин даражаси 86 дБА ва ундан ҳам ортиқ бўлса, албатта аудиометрик текширув қилиниши керак.
9. Темир йўли транспорти ҳаракатига, шу жумладан ер остидаги темир йўл ҳаракати составларига, авиация транспортига бевосита хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар билан шуғулланувчи ходим ва хизматчиларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан, алоқа йўллари вазирлиги Бош врачлик-санитария бошқармаси ва Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпания тиббий санитария бошқармаси томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш ва касблар рўйхати бўйича ЎзРССВ ва ЎзКУФК, тармоқ вазирликлари ҳамда идоралари билан келишилган ҳолда ўтказилади.
1. Баландликда бажариладиган ишлар деганда ердан, тўсиқ ёки ишчи қопламадан 1,5 метр баланд жойда қилинадиган барча ишлар тушунилади, бунда ишлар созлаш мосламалари ёки бевосита конструкция элементларида, жиҳоз, машина ва механизмлар устида туриб уларни ўрнатишда, ишлатиш, созлаш ва таъминлашда бажарилади.
2. Баландликка чиқиб бажариладиган ишлар деганда ишчининг тепадан тушиб кетмаслиги учун бирдан-бир восита — эҳтиёт қилувчи камар тақиб бажариладиган ҳамма ишлар ҳисобланади. Кўриклар йилига бир марта ўтказилади.
3. Дастлабки тиббий кўрикларда (ишга қабул қилинаётганда) врач-психиатр иштирок этиши шарт.
4. Вахта усулида ишларни ташкил этишнинг асосий низомларига биноан (улар тегишли вазирликлар ва идораларнинг қарори билан тасдиқланган бўлса) ишга қабул қилинадиган шахслар турар жойлари бўйича даволаш-муҳофаза муассасаларида ўтадилар, шунда текширилувчига тиббий хулоса ёзилган қоғоз берилади. Вахта усулида ишлайдиган ёки объектга борадиган шахсларни улар иш бошланишидан 2-4 кун олдин цех терапевти кўриши зарур ёки турар жойидаги поликлиника терапевти тиббий кўрикдан ўтказади. Бу кўриклардан ўтишни корхона маъмурияти назорат қилади. Вахта усулида ишловчи ходимлар улар ишлайдиган жойлардаги даволаш-муҳофаза муассасаларида даврий тиббий кўриклардан ўтадилар.
Ишга қабул қилинганда дастлабки ва даврий тиббий кўриклар хулосасини, шунингдек бевосита ишга юборишдан аввал ўтказиладиган кўрик хулосаларини, ўтказилган эмлашлар ҳақидаги маълумотлар ёзиш учун санитария дафтарчаси тутилади.
15. Транспорт воситаларини бошқаришга истисно тариқасида рухсат берилган стажи бор ҳайдовчиларга, профессионал ногиронларга оғирлиги 3500 кг дан ошган автобус, автомобилларни, ёнғинга қарши машиналарни, тез тиббий ёрдам кўрсатиш машиналарини, тезкор машина ва автобусларни, шунингдек одамларни ташийдиган автомобилларни бошқаришга рухсат берилмайди.
16. Битта оёғи ампутация қилинган ҳайдовчилар (агар болдирнинг 1/3 қисмига тўғри келганда ва тизза бўғимида ҳаракат қилиш сақланган бўлса) контроль протез кўригидан ўтгани ҳақидаги ижтимоий таъминот бўлимига қарашли протез устахонасидан олинган маълумотномани топширадилар.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 1-илова
Касб касалликларининг олдини олиш мақсадида ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказилиши шарт бўлган зарарли моддалар ва ишлаб чиқаришнинг нохуш омиллари, шу тиббий кўрикларни ўтказишда қатнашиши зарур бўлган шифокор-мутахассислар ва меҳнат жараёнида этиологик омилларга асосланиб ўтказилиши керак бўлган лабораторик ва функционал текширувлар; ишлаб чиқаришнинг хавфли, зарарли ва нохуш омиллари билан боғлиқ иш жойларига ишга қўйиш учун қаршилик кўрсатувчи монеликлар РЎЙХАТИ
№
Хавфли ва зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари
Бажариладиган ишлар таърифи
Кўрикларнинг даврийлиги
Қатнашувчи шифокор-мутахассислар
Лаборатор ва функционал текширувлар
Умумий тиббий монеликларга қўшимча
1
2
3
4
5
6
7
1-бўлим. Кимёвий моддалар.
1.
Азот кислотаси, аммиак, азот оксидлари
Ишлаб чиқариш ва қўллаш, уларнинг ажралиши билан кечувчи жараёнлар
1. Тринитротолуол, динитрофенолбензол, анилин, гексоген, динитрохлорбензол ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш. 2. Ксилидин, креозоллар, пикрин кислотаси ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш.
Бензол ва унинг хосилалари (толуол, ксилол, стирол ва бошқ.). Ароматик қаторнинг галлоид ҳосилалари. Бензил галоидлари, хлорли бензилиден.
1. Ишлаб чиқариш ва қўллаш, жумладан бензол таъсиридаги лабораторик ишлар. 2. Бензолнинг гомологлари ва ҳосилаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш (изопропил-бензол, стирол, толуол ва бошқалар.
Металл бериллий ва унинг бирикмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш; тайёрлаш, бериллий оксидидан тайёрланган керамик буюмларга механик ишлов бериш, бериллий. Сақловчи қотишмаларни ишлаб чиқариш ва ишлов бериш.
1 йилда 1 марта
Терапевт, отоларинголог, дерматовенеро лог, офтальмотолог (бериллийнинг эрувчан бирикмалари билан ишлашда.
Лейкоцитар формула, йирик кадрли флюорография, ТНФ.
Кокс гази ва кокслаш жараёнида ҳосил бўладиган бошқа маҳсулотлар
1. Кокс гази ва кокс газини ишлаб чиқариш, кокслаш жараёнида ҳосил бўлувчи маҳсулотларни тутиш, тутилган углеводородларни ректификациялаш, кокскимё заводларида тошкўмир смолаларини қайта дистиллаш ва қайта ишлаш. 2. Кокскимё саноатининг маҳсулотларини (тошкўмирли қатронлар, смолалар, қумлар ва бошқалар) қўлланган ҳолда асфальтбетон қопланмаларини тайёрлаш ва қоплаш.
Эритроцитлар, лейкоцитар формула, пешобнинг умумий анализи, ЭКГ
Умумий тиббий монеликлар.
21.
Марганец ва унинг бирикмалари
Марганец оксидлари ва пайвандлаш маҳсулотларини (электродлар, кукунли ўтказгичлар ва флюслар) ишлаб чиқариш ва қўллаш. Марганецли пўлатларни ва таркибида марганец 10% дан юқори бўлган бошқа металларни эритиш, марганецнинг органик бирикмаларини ишлаб чиқариш. 2. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, марганецнинг ноорганик бирикмаларини кукун ҳолида ишлатиш.
1 йилда 1 марта 2 йилда 1 марта
1. Нефть қазиб олишда қудуқларни қазиш ва ремонт қилиш, олтингугуртли ва юқори олтингугуртли нефть, табиий газ, пирабензолни қайта ишлаш, мойларни селектив тозалаш, пиролиз, нефть ва газни олтин гугуртдан тозалаш, нефть сақланган цистерна резервуарни тозалаш, экстракцион-озокерит корхоналари, ҳар хил синтетик маҳсулотларни (фенол, ацетон, спиртлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш. Хом ашё паркларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ёрдамчи ишлар, синамалар олиш ва хом ашё, оралиқ ва охирги маҳсулотлар (юқори олтингугуртли нефть ва газ) устидан, лабораторик назорат ўтказиш. 2. Нефть қазиб олишда қудуқларни қазиш ва созлаш, кам олтин гугуртли нефть ва газни қайта ишлаш, озокеритни қазиб олиш ва ишлов бериш, авто ва авиомойларни регенерациялаш, тўйинган ва тўйинмаган углеводородларни қўллаш билан боғлиқ жараёнлар (полиэтилен, дивинил изопрен ва бошқаларни ишлаб чиқариш), бензинни қўллаш, битум, мойлар, парафин ишлаб чиқариш ва қўллаш, Хом ашё паркларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ҳамма ёрдамчи жараёнлар, синамалар олиш ва хом ашё, оралиқ ва охирги маҳсулотлар (кам олтингугуртли нефть ва газ) устидан лабораторик назорат ўтказиш.
1 йилда 1 марта 2 йилда 1 марта
1. Симобни қазиб олиш ва эритиш, уни олиш ва ёт моддалардан тозалаш билан боғлиқ жараёнлар, олтин ва бошқа металларни ажратиб олиш учун қўллаш, симобли термометр, люминесцент чироқлар ва бошқа физик ва светотехник жиҳозлар, бўёқлар, симоб органик бирикмалар ишлаб чиқариш, симобли электролиз ёрдамида моддалар ва бирикмалар ишлаб чиқариш. Очиқ симобли асбоблар билан ишлаш, симобли тўғрилагичлар, насослар билан ишлаш, кимёвий жараёнларда катализатор сифатида қўллаш, симобнинг органик бирикмаларини қўллаш. 2. Симоб сақловчи ёпиқ асбобларни ишлаб чиқариш ва ер ости ишларида портловчи симобни қўллаш, стомотологик кабинетларда симобли альгамалар билан ишлаш, симоб сақловчи фармацевтик ва косметик моддаларни ишлаб чиқариш.
1 йилда 1 марта 2 йилда 1 марта
1. Руда ва концентратлардан қўрғошин сақловчи қотишмалар тайёрлаш, қўрғошинли қуруқ пигментларни рафинациялаш ва олиш, белилалар тайёрлаш, буюмларни қўрғошинлаш, қўрғошинга механик ва қўл билан ишлов бериш, подшипникларни қўйиш, қўрғошинли аккумулятор ишлаб чиқариш, қўрғошинли бўёқлар, сирлар тайёрлаш, қўрғошинли бўёқлардан фойдаланган ҳолда бўёқчилик ишлари, қўрғошиндан буюмлар тайёрлаш. Безокерамика ва ойна кристалли цемент тайёрлаш ва ишлаб чиқариш. 2. Қўрғошинли рудаларни бойитиш: майдалаш, аралаштириш ва қўрғошинни олиш билан боғлиқ бошқа жараёнлар, қўрғошиннинг кичик миқдорларини эритиш билан боғлиқ жараёнлар, полиграфия саноати (линотип ишлари, қўлда ҳарф териш ва бошқалар).
1 йилда 2 йилда
2 йилда 1 марта
Терапевт, невропатолог
Эритроцитлар, ретикулоцитлар, базофил доначали эритроцитлар, КП (копропорфирин)нинг пешобдаги миқдори (кўрсатмалар бўлганда яъни иш стажи 5 йилдан ортиқ бўлганда ва ҳ.қ.)
Олтингугуртнинг органик, метил гуруҳли бирикмалари, сульфат, сульфит килоталарини ишлаб чиқариш ва қўллаш, олтингугуртли ангидридлар, водородсульфид ажралиши билан боғлиқ жараёнлар.
Полимерлар, сополимерлар, перхлорвинил, елимлар, лаклар ва бошқаларни ишлаб чиқариш, смола ва пластмассаларни қайта ишлаш, елимлар, лаклар ва бошқаларни қўллаш
1 йилда 1 марта
Терапевт, невропатолог, дерматовенеролог, жарроҳ
Эритроцитлар, лейкоцитар формула, қонда билирубин ва АЛТ миқдори, қўл панжаларининг рентгенографияси — 10 йилдан ортиқ иш стажида 3 йилда 1 марта
1. Периферик нерв системасининг сурункали касалликлари. 2. Сурункали (гингивит, стоматит, парадонтоз). 3. Кўзнинг олдинги қавати ва қовоқларнинг сурункали касалликлари. 4. Юқори нафас йўлларининг тарқалган субатрофик жараёнлари. 5. Вегетатив нерв система функциясининг ифодаланган даражада бузилиши.
43.
Тетраэтил қўрғошин
Тетраэтил қўрғошин ва этил суюқлигини ёнилғи билан аралаштириш. Этилланган бензинни қўллаш: синов, созлаш, авиа- ва автомоторларни ажратиш ва ювиш, самолёт ва бошқа машиналарни тўлдириш, механизациялашмаган станцияларда этилланган бензинни қўйиш, нефтебазаларда, омборхоналарда ва колонкаларда қурилма ва идишларни тозалаш.
1 йилда 1 марта
Терапевт, невропатолог
1. Нерв системасининг сурункали касалликлари.
44.
Металлар: кобальт, ванадий, молибден, титан, цирконий, вольфрам ва уларнинг бирикмалари
1. Кобальт ва унинг бирикмаларини олиш ва қўллаш. 2. Ванадий беш оксидини олиш, ферраванадий ишлаб чиқариш, ванадий сақловчи шлакларни қайта ишлаш; молибден, вольфрам ва уларнинг бирикмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш, титанга ишлов бериш, металл титанни ва унинг бирикмаларини қайта ишлаш, вольфрамкобальт қотишмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш, титан-кобальт қотишмалари, цирконийнинг металл кукунлари ва уларнинг бирикмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш.
1 йилда 1 марта 2 йилда 1 марта
Терапевт, отоларинголог, дерматовенеролог
Лейкоцитар формула, йирик кадрли флюорография, ТФН (чангли касбларда) ЭКГ (кобальт билан ишлашда)
1. Юқори нафас йўлларида тарқалган субатрофик ўзгаришлари. Гиперпластик ларингит. 2. Сурункали бронхит, сурункали пневмония. 3. Аллергик касалликлар. 4. Ҳар қандай этиологияли миокард дистрофияси.
45.
Урсол ва унинг бирикмалари
Урсол ва урсолли бўёқларни ишлаб чиқариш, мўйналарни бўяш.
Морфин ва уни сақловчи дорилар, витаминлар, сульфаниламидлар, пиразолонлар, ўсмага қарши ва гормонал препаратлар, антикоагулянтлар, анестезиология дорилари (фторатан) ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш, анестезиологик амалиётида қўллаш, дорихоналарда дорилар тайёрлаш, психиатрик практикада нейролептикларни қўллаш.
1. Юқори нафас йўллари ва бронх-ўпка аппаратининг сурункали касалликлари. 2. Аллергик касалликлар, жумладан тери касалликлари. 3. Кўзнинг олдинги қаватининг (қовоқ, коньюктива, шох парда, ёш ажратувчи йўллар) сурункали касалликлари. 4. Вегетатив нерв система функциясининг ифодаланган даражада бузилиши.
49.
Фосфор ва унинг бирикмалари
Сариқ фосфор, унинг бирикмалари, фосфорорганик бирикмалар, жумладан пластификаторлар ишлаб чиқариш ва қўллаш. 2. Қизил фосфорни ишлаб чиқариш ва қўллаш, фосфонатларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва қўллаш.
Жағларнинг рентгенограммаси (сариқ фосфор билан ишлашда 3 йилда 1 марта 5 йиллик стажидан кейин), холинэстеразанинг активлиги (фосфорорганик пестицидлар билан ишлашда)
Фтор ва унинг бирикмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш. Алюминийни электролиз йўли билан олиш, плавикли шпатни қазиб олиш ва қўллаш, фтор ва унинг бирикмалари ажралиши билан боғлиқ жараёнлар.
Юқумли касаллик кўзғатувчиси билан зарарланган ва гельментлар билан зарарланган материаллар.
Юқумли касаллик кўзғатувчиси ва гельментлар билан зарарланган материаллар билан ишлаш, юқумли касалликлар билан касалланган беморлар билан ишлаш.
1 йилда 1 марта
Терапевт
Лейкоцитар формула
1. Умумий тиббий монеликлар.
6.
Бруцеллёз қўзғатувчилари.
Чорвачилик хўжаликлари, чорвачилик маҳсулотлари ва хом ашёсини қайта ишлаш.
1 йилда 1 марта
Терапевт, зарур бўлганда клиник белгиларига кўра керакли мутахассислар (неврополог, жарроҳ, гинеколог, уролог ва бошқалар)
Хеддельсон реакциясига қонни текшириш. Мусбат натижа олинганида ёки бруцеллезга шубҳа туғилганида ташхисни тасдиқлаш учун тўлиқ клиник ва лабораторик текширишлар ўтказиш зарур.
Бруцеллёзнинг юқиш хавфи юқори бўлган ишларга 18 ёшга тўлмаган шахслар, ҳомиладор аёллар ва эмизувчи оналар қўйилмайди.
7.
Ку-иситмаси қўзғатувчилари
Ку-иситмаси бўйича нохуш территорияларда жойлашган чорвачилик хўжаликлари, Ку- иситмаси билан касалланган ҳайвонлар маҳсулотлари ва хом ашёсини қайта ишловчи корхоналар.
1 йилда 1 марта
Терапевт
Комплементни боғлаш реакциясини қонда Бернер коксиели антигени билан текшириш.
3-бўлим. Ишлаб чақариш аэрозоллари.
1.
Абразив ва абразив сақловчи.
Абразивлар (электроорундлар, нормал, оқ, хромли инокорунд), карбид, бораэльборларни ишлаб чиқариш ва қўллаш, ишлов бериш.
2 йилда 1 марта
Терапевт, отоларинголог, дерматовенеролог
Йирик кадрли флюорография, ТНФ
«Ишлаб чиқариш аэрозоллари» бўлими бўйича монеликлар рўйхати, бандлар: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8.
Силикатли ва силикат сақловчилар: а) асбест сақловчи асбест 10% ва ундан юқори); б) асбест сақловчи (асбест 10% дан кам); в) бошқа силикатлар ва силикат сақловчилар.
Асбест конлари ва астбестни излаб топиш, қазиб олиш ва қайта ишлаш. Олиш ва сунъий қайта ишлаш. Асбестцемент, асбестокалит, волокин, астбестрезинадан буюмларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш.
Ойнали ва минерал талалар, цемент, лой, шамот боксит, нефеллинли силим, дистенсиллиманит, оливин, аппатит, хромманезин, ферстерит, оҳак, баит, котленит, инфузор тупроқ, туфаял, пемза, перлит, металлургияда темир-рудали концентрантлар ва агломерантлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш.
1. Кўмирни қазиб олиш, қайта ишлаш ва қўллаш. 2. Қора қурум, сунъий графит, кокс ишлаб чиқариш ва қўллаш. Табиий ва сунъий олмосларга ишлов бериш ва қўллаш.
Йирик кадрли флюорография, узун суякларнинг рентгенографияси (фтор бирикмаларини сақловчи пайвандлаш аэрозоллари таъсирида ва 7 йилдан ортиқ иш стажида)
а)
Марганец (20% дан юқори), никель, хром, фтор, бериллий, қўрғошин сақловчи.
Юқори сифатли, жумладан зангла- майдиган пўлатларни пайвандлаш, эритиш, чўянни никелли никел мисли электродлар ва ўтказгичлар билан пайвандлаш ва эритиш; бериллий ва унинг қотишмаларини пайвандлаш ва қирқиш.
2 йилда 1 марта (шамоллатиш қийин бўлган ёпиқ жойларда, цистерна, кемалар ва бошқалар ичида иш бажарилганда 1 йилда 1 марта).
4-бўлим. Физик омиллар.
1.
Ионловчи нурланишлар. Радиоактив моддалар ва ионловчи нурланишлар манбаалари.
Радиоактив моддалар ва ионловчи нурланишлар манбаалари билан боғлиқ ҳамма ишлар.
1. Терининг тез-тез қайталанувчи сурункали касалликлари. 2. Кўриш ўткирлиги коррекция қилинганда бир кўзда 0,6, бошқасида 0,5 дан кам бўлмаслиги керак. 3. Катаракта.
*Авария-созлаш ишларига жалб қилинган ва нурланиш эҳтимоли бўлган ходимлар дастлабки тиббий кўрикларни ва кейинги кўрикларни СанПиН № 0029-94 бўйича ўтайдилар.
3.
Электромагнит майдонлари. 30 мГц дан 300 ГТц гача (ОВЧ, УВЧ КВЧ, КВЧ); 30 мГц дан кам частотали (ВЧ, СЧ, НЧ, ОНЧ, СНЧ, КНЧ). Доимий электр ва доимий магнит майдонлари. Электростатик майдонлар
Электромагнит энергияси манбалари билан боғлиқ ҳамма ишлар. Доимий электр ва магнит майдонларининг манбалари билан боғлиқ ҳамма ишлар.
Электр майдонлари манбалари ва электростатик майдонлар хосил бўлиши билан боғлиқ бўлган ишлар.
Ишлаб чиқариш шовқини таъсири билан боғлиқ ҳамма меҳнат турлари, жумладан эшитиш анализаторининг зўриқиши билан кечувчи жараёнлар: 81 дан 99 дБ 100 дБ дан юқори
2 йилда 1 марта 1 йилда 1 марта
Терапевт, отоларинголог, невропатолог.
Аудиометрия, вестибуляр аппаратни текшириш.
1. Эшитишнинг турғун пасайиши (битта қулоқда бўлса ҳам) этиологиясидан қатъи назар. 2. Отосклероз ва қулоқнинг бошқа сурункали касалликлари. 3. Вестибуляр аппарат фаолиятининг бузилиши, жумладан Меньер касаллиги. 4. Гипертония касаллиги.
6.
Ультратовуш
Ультратовуш дефектоскоплар ва тиббий асбоблар билан ишлаш.
Ишлаб чиқариш хоналарида доимий юқори ҳарорат (санитария меъёрдан юқори бўлганда ва нисбий иссиқлик нурлари таъсирида ишлаш.
2 йилда 1 марта
Терапевт, офтальмолог, дерматовенеролог.
1. Кўриш ўткирлиги коррекция қилинганда бир кўзда 0,5, иккинчи кўзда 0,2 дан паст бўлмаслиги керак. 2. Кўриш майдонининг 200 га чегараланиши. 3. Катаракта. 4. Терининг тез-тез қайталанувчи сурункали касалликлари.
11.
Кўришнинг зўриқиши.
Кўришнинг зўриқиши билан кечувчи ҳамма иш турлари: а) прециоз ишлар I (0,15 мм гача бўлган объектлар) ва II (0,15 дан 0,3 мм гача бўлган объектлар); б) III ва IV даражадаги кўришнинг зўриқиши билан кечувчи ишлар (0,5 мм) ва дисплей экранлари ва бошқалар, кузатиш билан боғлиқ ишлар.
1 йилда 1 марта
2 йилда 1 марта
Офтальмолог
Кўриш ўткирлигини текшириш.
1. Кўриш ўткирлиги, дастлабки тиббий кўрикда коррекция қилинганда 1,0 даврий тиббий кўрикларда 0,8 ва иккинчи кўзда 0,5 дан кам бўлмаслиги керак. 2. Рефракиянинг аномалиялари: дастлабки тиббий кўрикда миопия 2, 0Д, гиперметрония 1,5 Д, астигматизм 0,5Д дан юқори, даврий тиббий кўрикларда миопия 4Д, астигматизм 2,0Д дан кўп бўлмаслиги керак. 3. Бинокуляр кўринишнинг йўқлиги. 4. Аккомодациянинг ёшга нисбатан пасайиши. 5. Лагофтальм. 6. Кўзнинг олдинги қаватининг (қовоқ, коньюктива, шох парда, кўз ёши ажратувчи йўллар) сурункали касалликлари. 7. Кўриш нерви, тўр парданинг касалликлари. 8. Глаукома.
12.
Жисмоний зўриқишлар.
Смена давомида юкларни қўл билан кўтариш (юк оғирлиги кг) ёки куч ишлатиш (1Н = 0,1 кгс) билан боғлиқ ишлар: – эркаклар учун 30 кг дан ортиқ (ёки 300Н), аёллар учун 6 кг дан ортиқ (ёки 60Н); – аёллар учун бошқа иш билан алмаштириб бажарилганда 9 кг дан ортиқ (ёки 90Н) дан ортиқ, юкни юқорига 1,5 м га кўтаришда 7 кг дан ортиқ (ёки 70Н) смена давомида иш юзасидан кўтариладиган ёки суриладиган юкнинг оғирлиги эркаклар учун 12 т.дан ортиқ, аёллар учун - 10 т. Полдан ёки иши юзасидан паст бўсағадан кўтарилганда, эркаклар - 5 т ортиқ, аёллар - 2 т ортиқ; б) мажбурий иш ҳолатида, жумладан туриш билан боғлиқ ишлар. Мушакларнинг маҳаллий зўриқиши, асосан панжа ва билак мушакларининг зўриқиши билан боғлиқ ишлар; в) вақти-вақти билан тарозида юкни иккала қўл билан ушлаб туриш эркаклар учун 10 кг дан ортиқ, аёллар учун 6 кг дан ёки бир кўлда, эркаклар учун 5 кг, аёллар учун 3 кг дан ортиқ; г) смена давомида 300 мартадан ортиқ тананинг букилишлари (визуал баҳоланганда вертикалдан 30Д дан ортиқ бўлиши керак) билан боғлиқ ишлар; сменанинг 50 % вақти давомида мажбурий иш ҳолатида (тиззаларда, ётган ҳолда, турган ва бошқалар) бўлиш.
Овоз бойламларининг зўриқиши билан кечувчи ишлар: ўқитувчилик, дикторлик, актёрлар, телефон станциясида ишлаш.
2 йилда 1 марта
Терапевт, отоларинголог.
Овоз аппарати функционал фаолиятининг бузилиши билан кечувчи сурункали касалликлар (сурункали ларингит, фарингит ва бошқалар).
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 2-илова
Касалликлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва юқумли, тери ва паразитар хасталикларнинг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида ишга қабул қилинаётганда ходимнинг дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши шарт бўлган ишлар, иш турига қараб иштирок этиш зарур бўлган шифокор-мутахассислар ва қилиниши зарур бўлган лабораторик-функционал текширишлар, касалликлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишга қўйишни ман этувчи тиббий монеликлар РЎЙХАТИ
№
Бажариладиган ишнинг хусусияти
Кўрикнинг даврийлик муддати
Иштирок этувчи шифокор-мутахассислар
Лабораторик ва функционал текширишлар
Ман этувчи тиббий монеликлар ва умумий ман этувчи тиббий монеликларга қўшимчалар
1
2-3
4
5
6
7
1.
Баландликда ишлаш, баландликка чиқиш ишлари ва баландликка кўтарилиш билан боғлиқ ишлар, кўтарувчи мосламаларда хизмат қилувчилар
Вестибуляр аппаратни текшириш, кўриш ўткирлигини ва кўриш майдонини текшириш
1. Баландликда ишлаш ва баландликка кўтарилиш билан боғлиқ ишлар, кўтарувчи мосламаларда хизмат қилувчилар (миноралик, серкалик, кўприкли, ўрмаловчи, ўзи юрар темир йўл, портлардаги ва сузувчи кранларда ишловчилар; агар кранда ишловчилар ўзи юрар ёки ўрмаловчи кранларда бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи бўлиб ишласа, унда бир вақтнинг ўзида ҳайдовчилар учун ҳам ман этиладиган тиббий монеликлар ҳам қўлланилади). 1.1. Чурра, сиқилишга мойил, ишлашга халақит берувчи, ўртача оғир ишни бажаришга халақит берувчи хавфсиз шишлар. 1.2. Периферик нерв системасининг сурункали касалликлари. 1.3. Облитерацияловчи эндартерит. 1.4. Веналарнинг росмана кенгайиши, тромбофлебит, қон оқиш билан тез-тез қайталаниб турадиган бавосил (геморрой). 1.5. Келиб чиқиши турлича бўлган эшитишнинг турғун даражада пасайиши (шивирлаб гапириши 3 м дан кам бўлмаган масофадан эшитиш). 1.6. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, шу жумладан Меньер хасталиги. 1.7. Кўриш аъзоларининг касалликлари: а) Коррекциясиз кўришнинг бир кўзда 0,5; иккинчисида 0,2 дан кам бўлиши; б) Кўриш майдонининг 20° дан кўп чегараланиши; в) Давосиз ёшланиш ва даволаб бўлмайдиган дакиоцистит; г) Глаукома. 1.8. Эпилепсия (тутқаноқ) ва синкопал ҳолат. 1.9. Аёллар жинсий аъзоларининг аномалия ҳолати. Тез-тез қайталаниб турувчи бачадоннинг сурункали яллиғланиш касалликлари. 1.10. Периферик асаб системасининг шикастланиши билан ўтадиган умуртқа остеохондрози. 1.11. Вегетатив дистония синдроми.
2.
Кучланиши 220 ва ундан кўп ишлаб турган электр ускуналарда ишловчилар, навбатчи ходимлар, электр ускуналарда юқори вольтли синов ишларини бажарувчи созловчилар, монтажчилар, 220 В ва юқори электр ускуналарда кучланиш таъсирида иш бажарувчилар
2 йилда 1 марта
2. Лифтерлар ва тезюрар лифтларнинг кузатувчилари (оддий турдаги лифтга лифтерларни қабул қилишда ман қилинган кўрсатмалар бўлмайди). 2.1. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, шу жумладан Меньер касаллиги. 2.2. Этиологиясидан қатъи назар, эшитишнинг турғун даражада пасайиши (шивирлаб гапирганда 3 м масофадан эшитмаслик). 2.3. Кўриш ўткирлиги коррекция қилинганда 0,5 дан кам, иккинчи кўзда 0,2 дан кам бўлиши ёки 0,7 бинокуляр кўришнинг йўқлигида. 1. Этиологиясидан қатъи назар, эшитишнинг турғун пасайиши (шивирлаб гапирганда 3 м масофадан эшитмаслик) (ЭЎМ созлаш ва эксплуатация қилиш ишларидан ташқари). 2. Кўриш ўткирлиги бир кўзда – 0,5 дан кам, иккинчисида – 0,2 дан кам коррекцияси билан. 3. Кўриш майдонининг 20° дан кўп чегараланиши. 4. Даволаб бўлмайдиган турғун кўз ёшланиши. 5. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши. 6. Алкоголизм, наркомания, токсикомания (алоҳида кўрсатмалар шахсий равишда).
3.
Давлат ўрмон кўриқлаш ишлари, ортиш-ташиш ва ёғочга дастлабки ишлов бериш.
2 йилда 1 марта
Терапевт, невропатолог, жарроҳ, отоларинголог
Вестибуляр аппаратни текшириш
1. Вена қон томирларининг яққол кенгайиши. Оёқлардаги тромбофлебит, қон оқиш билан тез- тез қайталаниб турадиган бавосил (геморрой). 2. Облитерацияловчи эндартериит. 3. Чурра. 4. Периферик нерв системасининг сурункали касалликлари. 5. Хар хил этиологияли эшитишнинг турғун даражада пасайиши (3 м масофадан кам шивирлаб гапиришни эшитмаслик). 6. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши. 7. Кўриш ўткирлигининг коррекцияси билан бир кўзда – 0,5 дан кам, иккинчисида – 0,2 дан кам бўлиши.
4. 4.1.
4.2.
4.3. 4.4.
Нефт ва газ саноатидаги ишлар, шу жумладан киши яшамайдиган ва яшашга етарли мосланмаган туманларда навбатчилик усулида ишлаш.
Ер ости ишларининг ҳар хил тури. Гидрометериология станциясидаги ишлар, баланд тоғли қурилмалар, чўл ва киши яшамайдиган туманлар ва оғир иқлимли шароитларда ишловчилар.
Геология қидириш ишлари, топографик, қурилиш ва бошқа ишлар (узоқ, кам аҳоли ва тоғли туманларда ишлаш), жумладан навбатчи-экспедиция усулидаги иш.
Пешобнинг умумий таҳлили, ЭКГ, вестибуляр аппаратни текшириш.
1. Периферик нерв системасининг сурункали касалликлари. 2. Облитерацияловчи эндартериит, вена қон томирларининг росмана кенгайиши, тромбофлебит, қон оқиш билан тез-тез қайталаниб турадиган бавосил (геморрой). 3. Сиқилишга мойил чурра, туғри ичакнинг тушиб қолиши. 4. Хар қандай этиологияли эшитишнинг турғун пасайиши (3 м масофадан кам шивирлаб гапиришни эшитмаслик). 5. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, жумладан Меньер хасталиги. 6. Юқори нафас йўлларининг кенг тарқалган субатрофик ўзгаришлари. 7. Кўришнинг ўткирлиги коррекция билан бир кўзда – 0,5 дан кам, иккинчисида – 0,2 дан кам (ер ости ишларида коррекциясиз). 8.Даволаб бўлмайдиган кўзнинг росмана ёшланиши. 9. Тез-тез қайталаниб турувчи терининг сурункали хасталиклари. 10. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси. 11. Жигар, ўт ажратиш системаси, меъда ости безининг тез-тез қайталаниб турувчи сурункали касалликлари. 12. Бронхиал астма, ўпка сили. 13. Аёл жинсий аъзоларининг аномалиялари (нуқсонлари). Бачадон ва ортиқларининг тез қайтарилиб турадиган сурункали яллиғланиш хасталиклари. 14. Функцияси бузилган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари. 15. Пароксизмали вегетодистония синдроми.
5.
Идишларни босим остида ишлатувчи аппаратчилар.
3 йилда 1 марта
Терапевт, офтальмолог, отоларинголог
Кўриш ўткирлигини ва майдонини текшириш
1. Кўришнинг ўткирлиги коррекция билан бир кўзда – 0,5 дан кам, иккинчисида – 0,2 дан кам. 2. Кўриш майдонининг 20° дан кўпроқ чегараланиши. 3. Кўзнинг даволаб бўлмайдиган турғун ёшланиши. 4. Ҳар қандай этиологияли бир ва икки ёқламалик эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришни эшитмаслик).
6.
Машинистлар (ўт қаловчилар), қозонхона операторлари, газни назорат этувчи ишчилар).
1. Марказ?й асаб системасининг органик касалликлари. 2. Периферик асаб системасининг сурункали хасталиклари. 3. Бир ёки икки томонлама ҳар қандай этнологияли эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришни эшитмаслик). 4. Кўзнинг даволаб бўлмайдиган турғун ёшланиши. 5. Алкоголизм, наркомания, токсикомания. 6. Вегетатив дистония синдроми.
8.
Қурол тақиб ва уни ишлатишга рухсат берилган ишдаги ҳарбий соқчилар, махсус алоқа хизматчилари, инкассаторлар. Давлат бошқа тизими ишчилари ва бошқалар.
1. Қўл-оёқ кафтларининг йўқлиги. 2. Периферик қон-томир касалликлари (облитерацияловчи эндартериит, вена ва қон томирларининг варикоз кенгайиши ва бошқалар). 3. Периферик ва МАСнинг сурункали касалликлари. 4. Тез қайталаниб турувчи сурункали тери хасталиклари. 5. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 дан кам, иккинчисида 0,2 дан кам ёки бир кўзда 0,7; иккинчисида – умуман кўриш бўлмаслиги. 6. Этиологияси турлича бўлган эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришини эшитмаслик). 7. МАСнинг органик касалликлари. 8. Алкоголизм, наркомания, токсикомания.
9.
Газдан ҳимоя қилиш хизмати, газдан муҳофазалаш кўнгилли дружиналари, очиқ газ ва нефт отилиб чиқишни бартараф этиш харбийлашган қисмлар ва отрядлар, ҳарбийлашган тоғ-кон хавфидан муҳофазаловчи командалар, ёнғиндан муҳофазалаш хизмати.
Вестибуляр аппаратни текшириш, кўриш ўткирлиги ва майдонини текшириш.
1. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, жумладан Меньер касаллиги. 2. Бир ёки икки томонлама ҳар қандай этиологиядаги эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришни эшитмаслик). 3. Кўриш аъзоларининг касалликлари: а) кўриш коррекцияси билан – бир кўзда – 0,5 дан кам, иккинчисида - 0,2 дан кам; б) даволаб бўлмайдиган турғун кўз ёшланиши; в) рангли сигналларни қўлловчи ишчиларга рангни сезишнинг бузилиши; г) кўриш майдонининг 200 дан кўпроқ чегараланиши. 4. Вегетатив дистония синдроми (пароксизмал кечиши).
12.
Автотранспорт воситалари, шаҳар электротранспорти, трактор ва бошқа ўзиюрар машиналар ҳамда мотоблок ҳайдовчилари.
Вестибуляр аппаратини текшириш, кўриш ўткирлигини ва майдонини текшириш.
12.1.
А тоифалик барча турдаги ва белгидаги мотоцикллар, мотороллерлар, мотонарталар.
3 йилда 1 марта
1. Кўриш функциясининг яққол даражада бузилган кўз пардасининг сурункали касалликлари, шиллиқ парда ва қовоқнинг турғун ўзгаришлари, кўриш ёки кўз олмаси ҳаракатини чекловчи қовоқ мушакларининг парези (яхши натижали жарроҳлик давосидан кейин ҳайдовчи бўлиб ишлашга рухсат этилади). 2. Сурункали, консерватив йўл билан даволаб бўлмайдиган ёш безининг яллиғланиши, ёш қопининг тешилиши ҳамда даволаб бўлмайдиган кўз ёшланиши (ижобий натижали жарроҳлик давосидан сўнг ҳайдовчилик ишига қўйиш рухсат этилади). 3. Ҳар хил этиологияли ғилай кўз натижасида келиб чиққан турғун диплопия. 4. Ҳар қандай меридиандаги кўриш майдонининг 20° дан кўпга чекланиши. Марказий скотома, бутунлай ёки қисман (5-бобда кўрсатилган, кўриш функциясининг кўрсаткичлари скотомада паст бўлмаса чекланмаган ҳолда ишга рухсат этилади). 5. Нур қабул қилиш ёки кўз таги рефракциясининг аномалияси ва бошқа сабабли органик характерга эга бўлган турғун хиралашиш натижасида кўришнинг пасайиши: а) Кўришнинг коррекция билан 0,5 камдан яхши; 0,2 дан кам ёмон ҳолати рухсат этилган коррекция узоқдаги нарсаларни яқиндагина кўзи ўтмайдиган ва узоқдаги нарсаларни яқиндаги нарсалардан яхшироқ кўрувчи 8 ОД, шу жумладан астигматизмда контактли линзалар билан 3 ОД (сфера ва цилиндр йиғиндиси 8 ОД дан ошмаслиги керак). Икки кўздаги линзалар кучининг фарқи 3 ОД дан ошмаслиги керак; б) Бир кўзда кўришнинг йўқлиги; в) Шох пардасининг рефракцион операциядан кейинги ҳолати (кератотомия, кератомелоз, кератокоагуляция, рефракцияли кератопластика). Операциягача рефракция 8,0 дан 8,0 Д гача бўлган ва асоратлар бўлмаса, кўриш ўткирлиги коррекция билан 5-а банддаги кўрсаткичлардан кам бўлмаган ҳолатларда операциядан сўнг шахслар 3 ойдан кейин ҳайдовчилик ишига қўйилиши мумкин. Операциягача бўлган рефракцияни аниқлаб бўлмаса, кўз ўқининг узунлиги 21,5 дан 27,0 мм гача бўлганда ишга яроқли деб топилади. г) Ҳатто битта кўзда сунъий гавҳар бўлса, кўз ўткирлиги коррекция билан 5-а бандда келтирилган кўрсаткичлардан кам бўлмаса, операциядан кейинги кечишида асоратлар кузатилмаса ва кўриш майдони меъёрда бўлганда узоқ муддат меҳнат қилганлар ҳайдовчиликка қўйилади. 6. Ранг сезиши бузилганларга ишлаш рухсат этилади. 7. Тўр парда ва кўриш нерви хасталиклари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парданинг кўчиши ва бошқалар). 8. Глаукома (бошланғич конпенсациялашган глаукомада, кўз остининг меъёрий ҳолатида, кўриш ўткирлиги ва майдони кўрсаткичлари 4, 5-банддаги миқдордан кам бўлмаганда (навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади). 9. Бир қулоқнинг умуман эшитмаслиги, иккинчи қулоқнинг бир метр масофадан ёки иккала қулоқнинг 2м дан кам масоф?да эшитиши (умумий карликда навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади). 10. Ўрта қулоқнинг сурункали бир томонлама ёки икки томонлама йирингли яллиғланиши холеотеома ёки полиплар, эпитимпанит билан асоратланган, фистула симптоми борлиги яхши натижали хирургик даволашдан кейин масала индивидуал ҳал қилинади. 11. Сурункали йирингли мастоидит. Мастоидэктомиядан кейинги асоратлар (киста, оқма яра). 12. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилишини келтириб чиқарувчи турли этиологияли вестибуляр кризлар, бош айланиши синдромлари, нистагм (Меньер хасталиги, лабиринтлар, келиб чиқиши ҳар хил бўлган вестибуляр кризлар ва бошқалар. 13. Кўз корачиғини ўрта ҳолатдан 700 га бурганда пайдо бўладиган спонтан нистагм. 14. Хавфсиз ўсмалар, кам ҳаракатчан чандиқлар – оёқ-қўл ҳаракатининг қийинлашуви, бўйин ҳаракати чекланиши, катта бўғимлардаги ўзгаришлар, нотўғри битган синиш, сохта бўғимлар, шунингдек умуртқалар ўзгариши натижасида ҳаракатнинг бузилиши. 15. Бир қўл ёки оёқнинг бўлмаслиги, бир қўл ёки оёқ кафтларининг бўлмаслиги, шунингдек қўл ва оёқ кафтларининг деформацияси, ҳаракатининг қийинлашуви. Бир болдири олиб ташланган шахслар, агар чўлтоқ болдирининг 1/3 қисми бўлса ва ампутация қилинган оёқ-тизза бўғими ҳаракати сақланган ҳолатда ишга қўйилиши мумкин. 16. Бармоқларнинг ёки фалангаларнинг бўлмаслиги, шунингдек фалангалар аро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги: а) ўнг ёки чап қўлда катта бармоқнинг иккита фалангасининг бўлмаслиги; б) ўнг қўлда икки ёки ундан ортиқроқ бармоқларнинг йўқлиги ёхуд ҳаракатсизлиги, ё бўлмаса, бир бармоқ бўлса ҳам, ҳаракатининг умумий чекланиши; в) чап қўлда уч ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, бир бармоқ бўлса ҳам ҳаракатининг чекланганлиги (ушлаш функцияси ва бармоқлар кучи сақланган ҳолда масала алоҳида-алоҳида ҳал қилинади. 17. Калла суягининг неврологик симптоматикаси бўлган травматик деформациялар ва ўзгаришлар. Калла суягининг унчалик аҳамиятли бўлмаган ўзгаришлари ёки деформацияларда (неврологик симптоматика кузатилганда) навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади. 18. Оёқларнинг 6 см ёки ундан ортиқ қисқаришларида, агарда оёққа суяклар, юмшоқ тўқима ва бўғимларда ўзгаришлар кузатилмаси, ҳаракатлар ҳажми сақланган оёқнинг умумий узунлиги 75 см дан ортиқ бўлганда текширилувчи яроқли деб хисобланади. 19. Оёқ-қўлларни ҳаракатлантирганда оғриқ чақирувчи ёки ҳаракатни чеклови касалликлар (чурра, оқма яралар, тўғри ичакнинг тушиши, бавосил ва бошқ.), шунингдек операциялардан кейинги ҳолат алоҳида ҳал қилинади. 20. Қон томир касалликлари: а) аортал аневризмалар, бош мия қон томирлари аневризмаси, сон-тизза ости артерияси аневризмаси, тери остида жойлашган қон томирлар аневризмаси (аневризмага шубҳа туғилганда навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади, рухсатномани махсус муассаса томонидан берилади); б) облитерловчи эндартериит, II-III босқичи, Такаяси касаллиги; в) веналарнинг варикоз кенгайиши трофикасининг бузилиши, фил оёқлик ва бошқалар. 21. Халқум, ҳиқилдоқ, трахеяда нафас олишни қийинлаштирувчи ўзгаришлар, кўкрак қафаси ва умуртқаларнинг деформациялари, кўкрак қафаси аъзоларининг зарарланиши) ишга қўйиш масаласи ҳар бир ҳолда алоҳида ҳал қилинади. 22. Турли этиологияли туғма ва орттирилган юрак ва қон томирлар иллатлари (пороклари) компенсация бўлганда навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади. 23. Юрак ва йирик қон томирлардаги операциялардан кейинги ҳолат (компенсацияда, яхши натижаларда ва махсус муассасаларнинг кўрсатмаларига биноан навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади). 24. Турли этиологияли юрак касалликлари (эндокардит, миокардит ва бошқалар), турли этиологияли ритмнинг бузилиши (хилпилловчи аритмия, пароксизмал тахикардия ва бошқалар), сурункали юрак ишемик касаллиги, шунингдек миокард инфарктидан кейинги ҳолат – масала алоҳида ҳал қилинади – махсус муассасалар кўрсатмаси асосида (навбатдаги кўрикдан ҳар йил ўтилади, тинч ҳолатдаги стенокардияси бор шахслардан ташқари). 25. Гипертония (хафақон) касалликнинг III даражаси, хафақон касаллигининг II даражаси бор шахсларни ишга қўйиш масаласи алоҳида кўрилади (тез-тез гипертоник кризи бўлса, ишга яроқсиз деб ҳисобланади). 26. Ўпка ва плевранинг сурункали касалликлари, шунингдек сил этиологияли, бронхиал астма, ўпка резекциясидан кейинги ҳолат, бронхоэктатик касалликда масаласи алоҳида хал қилинди. 27. Қон ва қон яратувчи аъзолар касалликлари, анемия синдроми ва асосий касаллик зўриққанида ишга қўйиш масаласи алоҳида хал қилинади. 28. Функциянинг турғун бузилиши билан кечадиган эндокрин касалликлар, масаласи алоҳида ҳал қилинади, эндокринолог кўрсатмасига биноан касаллик, ҳушдан кетиш, коматоз ҳолатга мойиллик билан кечса, ишга яроқсиз ҳисобланади. 29. а) сурункали руҳий касалликлар ва шунга ўхшаш ҳолатлар, динамик диспансер кузатувида бўлиши шарт. Асаб-руҳий бузилишларида, ақл заифлиги ва ақлан ривожланишнинг бузилиш ҳолатларида ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал этилади (навбатдаги кўрикка 3 йилдан кейин қўйилади), эпилепсия ва синкопал ҳолатлар; б) сурункали алкоголизм, наркомания, токсикоманиядан даволаниб, ҳисобдан чиқарилгандан кейин қўйилади. 30. Периферик нерв системасининг сурункали қайталанувчи касалликлари, бошқа хасталиклардан қоладиган асоратлар, турли хил шикастланишлардан кейин йирик нерв толаларининг ҳаракат, сезиш ва трофикасининг бузилиши билан зарарланиш. 31. Бачадон ва қиннинг ағдарилиши, ректовагинал ва қин оқма яралари (оралиқ йиртилиши натижасининг тўғри ичак сфинктерик бутунлигининг бўлиши), яхши натижали оператив даволангандан сўнг алоҳида тартибда қўйилади. 32. Бўйнинг 130 см дан паст бўлиши (масала алоҳида ҳал қилинади), жисмоний ривожланишидан кескин орқада қолиш.
12.2
Барча турдаги ва маркадаги А тоифали мопедлар
3 йилда 1 марта
1. Кўриш ўткирлигининг пасайиши, Яхши кўраётган кўзда 0,5 дан паст, ёмон кўраётган кўзда – 0,2 дан паст (коррекция билан) бир кўзнинг кўрмаслиги, икки кўзнинг кўриш ўткирлиги 0,8 дан паст (коррекциясиз). 2. Умумий карлик (карликда, кар соқовликда ишга қўйиш масаласи алоҳида кўрилади ва навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади. 3. Қўл ёки бармоқларнинг йўқлиги, оёқнинг сон ёки болдир тўрт қисмининг бўлмаслиги, тизза бўғимининг ҳаракати бузилиши. 4. Вестибуляр аппарати функциясининг бузилиши билан кечадиган касалликлар, бош айланиши синдромлари, нистагм, тутқаноқ (эпилепсия), нарколептик ва каталептик тутқаноқлар билан кечувчи хасталиклар. Синкопал ҳолатлар. 5. Ногиронлик гуруҳи берилган руҳий касалликлар, қолган ҳолларда алоҳида ҳал қилинади. 6. Сурункали алкоголизм, наркомания, токсикоманияликдан даволаниб, ҳисобдан чиқарилгандан кейин қўйилади.
12.3.
Умумий оғирлиги 3500 кг дан ошмаган ва ўтириш учун жойлар шофер жойидан ташқари 8 дан ошмаган автомобиллар. В категорияда ишлаш ҳуқуқига жалб этилиши мумкин.
3 йилда 1 марта
Бандларга қўшимча қарши кўрсатмалар: 5. Такси ва махсус автотранспорт ҳайдовчилар (тез ёрдам станциялари машиналари: оператив машиналар ва бошқалар). В категорияга тегишли. Кўриш ўткирлиги коррекция билан бир кўзда – 0,8 дан паст, иккинчи кўзда 0,4 дан. Рухсат этилувчи коррекция 12.1 бандда кўрсатилган. Шох парданинг рефракцион операцияларидан кейинги ҳолатлар. 12.1 бандда кўрсатилган сунъий гавҳар 12.1 бандда кўрсатилган. 6. Дихромозия типли ранг ажратиш бузилишлари. 8. Фақат стажга эга бўлган ҳайдовчилар. 9. Овозни бир ёки икки қулоқда 3 м дан кам масофада қабул қилиш (1 қулоқда умумий карлик), иккала қулоқнинг овозни 2 м масофада қабул қилиш. Стажга эга бўлган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади, кўрик ҳар йили ўтказилади. 12. Ҳамма ҳолларда қўйилмайди. 13. Такси ва махсус автотранспорт ҳайдовчилари қўйилмайди. 21. Алоҳида ҳал қилинмайди. 23. Юрак ва йирик қон томирлардаги операциялардан кейинги ҳолат, шунингдек юрак ритмининг имплантацияланган бошқарувчили шахслар алоҳида ҳал қилинмайди. 25. Хафақон касаллигининг II-III даражасида ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади. 26. Навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади. 28. Диабет аниқланганда яроқсиз. 29. а) 12.1 бандда кўрсатилган; б) Яхши натижали алкоголга қарши махсус даволангандан кейин, сурункали алкоголизмга берилган шахсларда бошқа соматологик-неврологик бузилишлар бўлса, ишга қўйиш ҳақидаги масала алоҳида наркологик муассасаларнинг тиббий комиссияси томонидан ҳал қилинади. Унинг таркибида ташкилий-услубий консультация бўлими бўлса, бу ерда беморда иш жойидан ижобий тавсифнома, ички ишлар бўлими, яшаш жойидан хулқи ҳақида маълумотномаси бўлиши керак. Наркоман ва токсикоман бемор алоҳид тартибда қўйилади, лекин агар уларда турғу? ремиссия бўлса, 8 йилдан кам эмас. 32. Ишга қўйилмайди. Стажга эга ҳайдовчилар – алоҳида. 33. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, жигар, ўт ажратиш тизими, меъда ости безининг сурункали касалликлари, меъда операцияларидан кейинги касалликларида алоҳида қўйилади, навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади.
12.4.
Умумий оғирлиги 3500 кг дан ошмаган ва ўтириш учун жойлар шофердан ташқари 8 дан ошмаган автомобиллар. В категория ёллаш бўйича ишлаш ҳуқуқсиз.
3 йилда 1 марта
12.1 бандда кўрсатилган қарши кўрсатмаларга қаралсин, шунга қўшимча: 5) Ҳайдовчилар қуйидаги шарт билан қўйилади – кўриш ўткирлиги 0,8 (коррекциясиз) ва кўриш майдони нормал. Навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади.
12.5.
Юк ташиш учун мўлжалланган умумий оғирлиги 3500 кг дан ошмаган автомобиллар С категорияли.
3 йилда 1 марта
12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаралсин, унга қўшимча: 5) Кўриш ўткирлиги бир кўзда – 0,8 дан паст, бошқа кўзда бундан паст. Рухсат этилган коррекция 12.1 бандда кўрсатилган. Сунъий гавҳар фақат бир кўзда бўлса ҳам – яроқсиз. 6) Дихромазия типли ранг ажратиш бузилиши. 8) Турли босқичлардаги глаукома. 9) Овозни бир ёки икки қулоқда 3 м дан кам бўлмаган масофада қабул қилиш, лекин гапни 1 м масофадан қабул қилиш (бир қулоқнинг умумий карлиги, иккинчи қулоқ 3 м масофада эшитиши ёки иккала қулоқнинг 2 м дан кам бўлмаган масофада товуш қабул қилиши. Стажга эга бўлган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади (кўрик ҳар йили ўтказилади). 10) Ҳамма ҳолларда қўйилмайди. 15). Ушлаш функцияси сақланган ҳолда ҳам қўйилмайди. 17) Ҳамма ҳолларда қўйилмайди. 21) Алоҳида рухсатномасиз қўйилмайди. 24) Сурункали юрак ишемик касаллиги (зўриқиш ва тинч ҳолатлардаги стенокардия, миокард инфарктидан кейинги ҳолатда – қўйилмайди. 25) Хафақон (гипертония) касаллигининг II-III даражаси. Ушбу хасталикнинг I даражаси билан оғриган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинган. 26) Навбатдаги кўрик 1 йилдан кейин ўтказилади. 28) Диабет аниқланганда яроқсиз ҳисобланади. 29) б) 12.3 бандда қаралсин. 32) Ишга қўйилмайди. Стажга эга бўлган ҳайдовчилар алоҳида кўрилади. 33) Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касалликлари, жигар, ўт ажратувчи тизим, меъда ости безининг сурункали касалликлари, меъда операцияларидан кейинги касалликларда алоҳида қўйилади, навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади. 34) Буйракнинг сурункали хасталиклари. Битта буйракнинг бўлмаслиги - ишга қўйиш ҳақидаги масала алоҳида ҳал қилинади.
12.6.
Йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, ўтириш учун мўлжалланган жойлар 8 дан ошмаган. Автомобиллар Д тоифали.
3 йилда 1 марта
12.5 бандда кўрсатилган қарши кўрсатмаларга қаралсин. Йўловчи транспорт ҳайдовчилари учун — гапириш нуқсонларида ва дудуқланишнинг оғир турларида масала алоҳида ҳал қилинади. 29) а) ҳамма ҳолларда қўйилмайди; б) 12.1 бандга қаралсин.
12.7.
В, С, Д, Е категориясига тааллуқли транспорт воситалари (қўшимча таркибий қисми билан).
3 йилда 1 марта
12.5 бандда кўрсатилган қарши кўрсатмаларга қаралсин. 29) а) ҳамма ҳолларда қўйилмайди; б) 12.1 бандга қаралсин. 12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаратилсин. Шунга қўшимча: 5) Кўриш ўткирлиги бир кўзда коррекция билан 0,8 дан паст, бошқа кўзда 0,4 дан паст. Рухсат этилган. Рухсат этилган коррекция 12.1 бандда кўрсатилган. 6) Ранг сезишнинг бузилиши, дихромазия типли. 8) Турли босқичдаги глаукома. 9) Овозни бир ёки икки қулоққа 3 м дан кам бўлмаган масофада қабул қилиш, секин гапни 1 м масофада қабул қилиш, бир қулоқнинг умумий карлиги, иккинчи қулоқнинг 2 м дан кам бўлган масофада эшитиши ёки иккала қулоқнинг 2 м дан кам бўлмаган масофада қабул қилиш. Стажга эга бўлган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади, кўрик ҳар йили ўтказилади.
12.8.
Трамвай, троллейбус.
3 йилда 1 марта
12.1 бандда кўрсатилган монеликларга қаралсин, шунга қўшимча: 5) Кўриш ўткирлиги, коррекция билан, бир кўзда 0,8 дан, иккинчи кўзда 0,4 дан кам бўлса, мумкин бўлган коррекцияни б. 12.1 га қаралсин. 6) Дихромазия кўринишидаги ранг ажратишнинг бузилиши. 8) Глаукома, ҳар қандай босқичда. 9) Гапирилган гапни бир қулоқда 3 м дан кам, шивирлаб гапиришни 1 м дан кам масофада эшитмаслик, бир қулоқда бутунлай эшитмаслик ва иккинчи қулоқда гапирилган гапни 3 м масофадан эшитмаслик ёки иккала қулоқда гапирилган гапни 2 м масофадан эшитмаслик, стажи кўп ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи ҳар йили индивидуал ҳал қилинади. 12) Ҳамма ҳолларда ишга қўйилмайди. 15) Ҳамма ҳолларда қўйилмайди. 16) Ҳатто ушлаш функцияси сақланган ҳолда ҳам қўйилмайди. 18) Трамвай ҳайдовчиларида оёқлар узунлиги аҳамиятга эга эмас. 19) Алоҳида ишга қўйилмайди. 22), 23), 24) алоҳида хатга биноан навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади, юрак ритмининг бошқарувчилари сунъий қилинган бўлса, ишга қўйилмайди. 26) Навбатдаги кўрик 1 йилдан кейин ўтказилади. 28) Диабет аниқланганда ишга яроқсиз ҳисобланади. 29) а) ҳамма ҳолларда қўйилмайди. Йўловчи транспорт ҳайдовчилари учун, гапириш нуқсонлари ва дудуқланишнинг оғир турларида масала алоҳида ҳал қилинади; б) 12.1 бандга қаралсин: алкоголизм, наркомания ва токсикомания билан касалланган беморларга нисбатан 12.3 бандга қаралсин. 33) Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари, жигар, ўт ҳосил қилувчи система, меъда ости бези сурункали касалликлари, меъда операциясидан кейинги касалликлар алоҳида кўрилади, навбатдаги текширув 2 йилда. 34) Буйракларнинг сурункали касалликлари, бир буйракнинг бўлмаслиги, масала алоҳида хал қилинади.
12.9.
Трактор ва бошқа ўзиюрар машиналар.
2 йилда 1 марта
12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаралсин, шунга қўшимча: 5) Қолган кўзда кўриш ўткирлиги 0,8 коррекциясиз ва кўриш майдони нормал бўлган ҳолда ҳайдовчиларнинг ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади. 14) Масала алоҳида ҳал қилинади. 15) Оёқ ёки қўлларининг йўқлиги, шунингдек кафтларнинг деформацияси, унинг функцияси бузилиши билан: а) чап кафт йўқлиги ёки деформацияси-трактор машина ҳайдаш учун алоҳида рухсат берилади; б) бир кафт деформацияси, лекин ушлаш функцияси сақланган ҳолда трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарини ҳайдашга қарши кўрсатма бўла олмайди; в) оёқ кафтининг йўқлиги ёки деформацияси—трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарнинг ҳайдашга қарши кўрсатма бўла олмайди. Оёқ кафти бўлмаса, протези бўлиш шарт. Бир болдири ампутация қилинган бўлса, чўлтоқ болдирининг 1/3 қисмидан кам бўлмаса ва протези бўлса ва шу оёқ тизза бўғимининг ҳаракати сақланган бўлса ишга қўйилади. 16) Бармоқ ёки фаланганларнинг йўқлиги, шунингдек фаланганлар аро бўғимларнинг ҳаракатсизлилиги: а) ўнг қўлда катта бармоқнинг йўқлиги; б) ўнг қўлда икки ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатининг умумий чекланиши; в) чап қўлда уч ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатининг умумий чекланиши; г) чап қўлда уч ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатининг умумий чекланиши. Бир қўлда икки ёки уч бармоқнинг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, лекин катта бармоқ сақланган ва ушлаш функцияси, кафт кучи сақланган ҳолда ҳайдашга рухсат этилади. 18) Оёқнинг 10 см дан ортиқ калталанишида алоҳида рухсат этилади ёки оёқнинг 10 см дан ортиқ калталанишида бўйи ва умумий жисмоний ривожланиши ҳисобга олган ҳолда. 29) б) Алкоголизм, наркомания, токсикомания билан касалланган шахсларга нисбатан 12.3 бандга қаралсин. 33) Меъда ва ўн икки бармоқ ичак касалликлари, жигар, ўт ҳосил қилувчи система, меъда ости бези, сурункали касалликлар, меъда операциясидан кейинги касалликлар алоҳида кўрилиб ишга қўйилади, навбатдаги кўрик ҳар 2 йилда ўтказилади. 34) Буйрак сурункали касалликлари, бир буйракнинг бўлмаслиги—алоҳида рухсат этилади. Аёллар трактор ва бошқа ўзиюрар машиналарни ҳайдашга рухсат этилади, агар трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарнинг тузилиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва РКУ томонидан белгиланган санитария қоидаларига жавоб берса.
12.10.
Минитракторлар ва мотоблоклар (давлат автоназоратида рўйхатдан ўтган).
3 йилда 1 марта
12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаралсин. 29-б). 12.1 бандга қаралсин.
12.11.
Қўл билан бошқаришдаги автомобиллар (УВУ, ҳарбий хизмат ногиронлари, меҳнат ногиронлари, ёшлигидан ногиронлар учун).
3 йилда 1 марта
1) Турли этиологияли кўз қобиғининг сурункали касалликлари. 2) Қовоқларнинг турғун ўзгариши (қовоқларнинг айланиб қолиши, киприкларнинг кўз олмасига қараб ўсишини кўришга ҳалақит бериши ёки кўз олмаси ҳаракатининг чекланиши (яхши натижали операциядан сўнг ишга қўйилиши мумкин). 3) Қовоқ шиллиқ қаватининг сурункали касалликлари, уларнинг шиллиқ ости тўқимасининг гипертрофияси ва инфильтрацияси билан кечиши, даволаб бўлмайдиган сурункали ярали блефорит. 4) Кўз ёши халтачасининг сурункали яллиғланиши, оқма яра, шунингдек даволаб бўлмайдиган кўз ёшининг оқиши. 5) Диплопия, қовоқ ёки кўз олмаси мушакларининг турғун параличи ёки парезлари. Нистагм. 6) Тўр парда ва кўриш нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нервининг атрофияси, тўр парданинг кўчиши). 7) Турли даражали глаукома. Бошланғич компенсацияланган глаукомада, рухсат этилган кўриш ўткирлигида кўз туби ўзгармаганда ишга қўйилади, навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади. 8) Кўриш ўткирлигининг пасайиши, кўз тубининг ўзгаришлари, аномалиялари, рефракция ва бошқалар. Кўриш ўткирлиги коррекция билан аниқланади (12.1 бандга қаралсин): а) кўриш ўткирлиги 0,6 дан паст бир кўзда, 0,2 дан паст бошқа кўзда. б) бир кўзнинг умуман кўрмаслигида ишга қўйилади, агарда қолган кўзнинг кўриш ўткирлиги коррекциясиз 0,8; кўриш майдони нормал, навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади. в) 12.1 бандга қаралсин. г) 12.1 бандга қаралсин. 9) Кўриш майдонининг 20°С ошиқ чегараланиши. 10) Турли этиологияли ғилайлик натижасида турғун диплопия. 11) Ўрта қулоқнинг сурункали бир ёки икки томонлама йирингли яллиғланиши, холестэлтома, грануляция ёки полиплар билан асоратланган (оператив даволашдан сўнг ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади). 12) Карлик ва яхши эшитмаслик ишга қўйилади, агар бинокуляр кўриш сақланган бўлса ва ҳайдовчилардан талаб қилинадиган кўриш ўткирлиги бўлса. 13) Вестибуляр аппарат функцияси бузилиши билан кечувчи касалликлар, узоқ ремиссия даври бўлса, масала алоҳида ҳал қилиниши мумкин. 14) Йўл ҳаракатига ҳалакит берувчи ҳавфсиз янги ҳосилалар, тегишли тўқимага ўсиб кирган кам ҳаракатчан чандиқлар (яхши натижали оператив даволанишдан сўнг ишга қўйилиши мумкин), турли этиологияли бўйин ҳаракатининг чекланиши. 15) Неврологик симптоматикали травматик деформациялар, калла суяги дефектлари, калла суягининг кичик дефектларида неврологик симптоматика кузатилмаганда ишга яроқли ҳисобланади. 16) Катта бўғимлардаги турғун ўзгаришлар, ҳаракатни қийинлаштирувчи нотўғри битган синишлар, шунингдек умуртқа поғонасининг ҳаракатини қийинлаштирувчи турғун ўзгаришлар. Ишга яроқсиз деб, ўтиришга ҳалақит берувчи иккала таз сон бўғимининг анкилози ва контрактураси, шунингдек оёқ-қўл ҳаракатининг бузилиши бўлганда ҳисобланади. 17) Бир оёқнинг, қўл ва оёқ кафтининг йўқлиги, шунингдек оёқ ёки қўл кафтлари деформацияси, улар ҳаракатини чекланиши: а) бир оёқ ёки сегмент йўқлиги ёки уларнинг бир вақтда иккаласининг йўқлиги қўл билан бошқариладиган автомобиллар ногиронлар учун мўлжалланган бир оёқ ёки қўли бўлган беморлар учун ҳайдашга қарши кўрсатма бўла олмайди; б) бир оёқ ёки икки оёқнинг йўқлиги (ёки сегментларнинг), қўллар соғлом бўлганда қўл билан бошқариладиган автомашинани бошқариш учун қарши кўрсатма бўлмайди. 18. Бармоқ ёки фалангаларнинг йўқлиги, шунингдек фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги иккала кафтда кўрсатгич ва бош бармоқларнинг йўқлиги ёки бир бармоғи бўлса хам, ҳаракатининг умуман чекланиши иккала кафтда ишга қўйилишига қарши кўрсатма бўлади. 19. Ўпка ва плевра сурункали касалликлари, иккинчи даражали ўпка ва юрак қон томир етишмовчилиги билан кечувчи касалликлар. Ўпка резекцияси, кўкрак қафаси органлари функцияси бузилиши билан кечувчи умуртқа ва кўкрак қафаси деформациялардан кейинги ҳолат (ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади). 20. Турли этиологияли, туғма ва орттирилган қон томир ва юрак нуқсонлари – алоҳида ҳал қилинади. Шунингдек юрак ва йирик қон томирларида операция ўтказган шахслар ва юрак ритмини сунъий бошқарувчилари бор шахслар алоҳида ишга қўйилади. 21. Турли этиологияли юрак касалликлари (эндокардит, миокард ва бошқалар) турли этиологияли юрак ритмининг бузилиши (гуруҳли экстросистолия, хилпилловчи аритмия ва бошқалар) сурункали ишемик юрак касалликлари, инфаркт миокарддан кейинги ҳолат—масала алоҳида ҳал қилинади, тинчликдаги стенокардияси бор шахслардан ташқари. 22. Хафақон касаллигининг III даражаси. Хафақон касаллиги II даражаси бор шахсларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади, ҳар йили кўрикдан ўтиш шарти билан. 23. Қон ва қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари, анемик синдром кузатилмаганда ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади. 24. Турғун бурилишлар билан кечувчи эндокрин касалликлар эндокринолог кўрсатмасига асосан масала алоҳида ҳал қилинади. Эс-ҳуши бузилишлари ва коматоз ҳолатга мойил бўлиб қолган шахслар яроқсиз ҳисобланади. 25. а) Сурункали руҳий касалликлар ва шунга яқинлашиш ҳолатлари, динамик диспансер кузатувда бўлиши шарт шахслар. Нерв-руҳий бузилишлари, ақл заифлиги, ақл ривожланишининг кечикишида ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади (навбатдаги кўрикка 3 йилда қўйилди ) эпилепсия синкопал холатлар). б) 29 бандга қаралсин. в) 12.1 бандга қаралсин. 26. Периферик нерв системасининг сурункали ривожланувчи касалликлари, бошдан ўтказган касалликлар ва йирик нерв томирлари травмалари натижасида ҳаракат сезиш ва трофиканинг турғун ўзгаришлари – ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади. 27. Қин ва бачадоннинг тушиши, ректовагинал ва қин оқма яралари, оралиқ йиртилиши натижасида тўғри ичак сфинтерининг бутунлигининг бузилиши (яхши натижали оператив даводан сўнг алоҳида ишга қўйилади). 28. Бўйнинг 150 см дан паст бўлиши (масала алоҳида ҳал қилинади) жисмоний ривожланиши кескин орқада қолиши.
12.12.
Ногиронлар учун мотоаравачалар.
1. Кўз олмаси, қовоқ ва конъюктиванинг тез-тез рецидивланувчи сурункали ва даволаш касалликлари қийин бўлган шох парданинг зарарланиши. Кўриш ўткирлиги коррекция билан бир кўзда 0,5 дан паст, бошқа кўзда 0,2 дан паст. Бир кўзнинг кўрмаслигида бошқа кўзнинг кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,8 дан паст бўлмаслиги ва кўриш майдонининг нормал бўлиши талаб қилинади. 2. Карлик ва яхши эшитмасликда бинокуляр кўриш сақланган бўлса, берилган транспорт воситалари ҳайдовчилари учун белгиланган кўриш ўткирлиги етарли бўлса ишга қўйилади. 3. Юрак сурункали ишемик касаллиги, тинчликдаги стенокардия. Қон айланиши етишмовчилиги билан кечувчи юрак нуқсонлари II-III даражаси, алоҳида кўриб, ишга қўйилади. 4. Хафақон касаллигининг III даражаси, хафақон касаллигининг II даражаси бор шахсларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади. 5.Ўпка-юрак етишмовчилиги II-III даражаси билан кечувчи ўпка сурункали касалликларининг оғир турлари. 6. Иккала қўл ҳаракатининг умуман йўқлиги ёки чегараланиши: а) иккала қўл кафтлари ва бармоқларининг контрактуралари, анкилози, қийин ҳаракатлиги натижасида ушлаш функциясининг чегараланиши; б) контрактура, қийин ҳаракатлик ёки анкилозлар, ҳатто иккала елка, иккала билак-тирсак бўғимларининг функционал – фойдали ҳолатларида ҳам; в) иккала кафтда катта ва кўрсатгич бармоқнинг йўқлиги. Бир қўлнинг йўқлиги қарши кўрсатма бўлмайди, лекин қолган қўл функциялари бузилмаган бўлиши шарт. 7. Турғун бузилишлар билан кечувчи эндокрин касалликлар. Ишга қўйилиш масаласи эндикринолог кўрсатмасига биноан алоҳида ҳал қилинади: касалликнинг хушидан кетиш, коматоз ҳолатга мойил кечиши ишга яроқсиз ҳисобланади. 8. а) Сурункали руҳий касалликлар. Қолган ҳолларда алоҳида ҳал қилинади, тутқаноқ, синкопал ҳолатлар. б) Сурункали алкоголизм, наркомания, токсикомания. Ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади.
13.1.
Озиқ-овқат саноати корхоналарида сут фермаларида, сут ошхоналарида, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш пунктларида, озиқ-овқат маҳсулотлари базалари ва омборхоналарида,озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, сотишда ва сақлашда бевосита иштирок этувчи шахслар. Шунинг билан бирга шу корхоналарда санитария ишлов бериш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жиҳозларни тамирлашда иштирок этувчи ишчилар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини турли транспорт воситаларида ташишда бевосита мулоқотда бўлган шахслар.
1 йилда 1 марта
Терапевт (б.б. 13.1- 13.14) фақат ишга қабул қилинаётган вақтда дерматовенеролог (б.б. 13.1, 13.3, 13.5, 13.6, 13.8, 13.12, 13.13, 13.4) 1 йилда 1 марта (б.б. 13.2, 13.4, 13.7, 13.9, 13.10, 13.11) 1 йилда 1 марта: стоматолог, отоларинголог, крем-кондитер цехлари, болалар сут маҳсулоти ишлаб чиқариш, кондитер мутахассислиги бўйича ўқувчилар шунингдек туғруқхоналарда болалар касалхоналарида (янги туғилган патологияси бўлими, чала тўғилганлар ва 13.4. да кўрсатилганлар кейинчалик 1 йилда 2 марта).
Йирик кадрли флюорография сифилис ва ОИТС (СПИД)га қонни текшириш ишга кираётганда 13.1- 13.14, кейинчалик 1 йилда 1 марта 13.2-13.14, 13.7, 3.2 б. да суртма олиш 13.1- 13.14 ишга кираётганда, кейинчалик 1 йилда 1 марта 13.2, 13.11 бандларда кўрсатилганлар учун 1 йилда 2 марта 13.4, 13.7 б. ларда кўрсатилганлар учун ичак инфекциялар ташувчиларини аниқлаш, қорин тифига серологик текшириш қуйидаги ишларга кириш учун: 13.1, 13.2, 13.3, 13.4, 13.6, 13.7, 13.8, 13.13 б., кейинчалик эпидемиологик кўрсатмаларга биноан.
13.1. бандда кўрсатилган шахслар учун касалликлар ва бактерия ташувчанлик: – қорин тифи, паратиф, сальмонеллез, дизентерия; – гименолепидоз, энтеробиоз; – сифилис юқумли даврида; – лепра; – юқумли тери касалликлари: қичима, трихофития, микроспория, парша, актиномикоз, яралар ёки оқма яралар, тананинг очиқ қисмларида; – ўпка туберкулезининг юқумли ва деструктив турлари, ўпкадан ташқари туберкулез: оқма яралар, бактериоурия, қўл ва юз туберкулез волчанкаси; – гонорея (ҳамма кўринишлари) фақат тиббиёт ва мактабгача тарбия муассасаларининг болаларга хизмат кўрсатувчи ходимлари антибиотиклар билан даволаниш, вақтида ва контроль текширишда манфий натижа ??? ишга қўйилмайди; – йирингли касалликлар – акушерлик, жарроҳлик, янги туғилган, чала туғилган болалар патологияси бўлимларининг ходимлари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланувчи шахслар учун.
13.2.
Умумий овқатланиш, озиқ-овқат савдо тармоқларида, корхона ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш ошхоналарда ва буфетларда ҳамда турли транспорт воситаларидаги ошхона, буфет ишчилари ва темир йўл ҳамда ҳаво йўли транспортларидаги кузатувчилари (проводниклар). Ҳамда йўловчи транспорт воситалари темир йўл, ҳаво йўллари ва сув кемаларидаги кузатувчилар (проводниклар)
13.3.
Олий ўқув юрти талабалари, ўрта умум таълим мактаб ўқувчилари, лицей ва коллеж ўқувчилари турли муассасаларда ишлаб чиқариш амалиёти ўтиш олдидан ёки ўтиш даврида тиббий кўрикдан ўтиш шарт бўлган шахслар.
13.4.
Туғруқхоналар, болалар касалхоналари, янги туғилганлар патологиялари ва чала туғилганлар бўлимларидаги тиббий хизматчилар.
Гельминтозларга ишга кираётганда текшириш қуйидаги бандларда кўрсатилган шахслар учун: 13.1, 13.2, 13.3, 13.4, 13.6, 13.7, 13.8, 13.10, 13.13, 13.14 ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
13.5.
Ўқитиш-тарбиялаш муассасалари ишчилари (умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ўқув муассасалари, интернат ва ҳ.к.) мактабларнинг ўқитувчилари.
Бемор овқатланиши билан боғлиқ бўлган катталарни даволаш-профилактика муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари, пансионатлар, ногиронлар уйи ва қариялар уйи ишчи ходимлари.
Янги туғилган чақалоқлар патологияси ва чала туғилганлар бўлими, болалар касалхоналари
Жарроҳлик бўлимлари ва стационарларда ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётганларда томоқ ва бурундан
13.10.
Тренерлар, сузиш бўйича инструкторлар, бассейн ва даволовчи ванналар ишчи ходимлари.
Патологик стафилококк текшириш учун суртма олинади. Кейинчалик 13.4. кўрсатилганлар учун 6 ойда 1 марта. Крем-кондитер цехларида, болалар сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишловчилар учун тиббий ва эпидемиологик кўрсатмаларга биноан.
13.11.
Фаррошлар, меҳмонхона қаватлари бошлиқлари, поездларнинг аҳолига мўлжалланган вагонлар проводниклари.
13.12.
Дори воситаларини тайёрлаш, хилларга ажратиш ва реализация қилувчи аптека, фармацевтик завод ва фабрика ишчилари. Бевосита сув билан муносабатда бўлган водопровод қурилмалари ишчилари. Мол фермалари ва комплекслари ишчилари.
1. 2-чи илованинг 13.1-чи банди билан корхоналарнинг энг кичик рўйхати, тиббий текширувлар ҳажми ва неча марта ўтказилиши белгиланган. Корхоналар ва касблар рўйхати, шунингдек тиббий текширувлар неча марта ўтказилиши эпидемиологик вазиятларга асосан ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари томонидан, ҳудудий касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда даврий профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритиш мумкин.
2. Республика соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (ЎзРКУФК)билан келишилган ҳолда тиббий текширувлар ҳажми, даврийлиги ва тиббий текширувдан ўтказилиши лозим бўлган касб ходимлари ва корхоналар рўйхатини қайта кўриб чиқишга рухсат берилади.
3. Захм бор-йўқлигига текширув фақатгина қўл бармоғидан қон олишнинг экспресс-усули ёрдамида ўтказилади, венадан қон олиш ман этилади. Сўзак бор-йўқлигига текширув ўтказилганда сийдик чиқариш каналидан (эркакларда тиббий кўрсатмалар бўлганда), бачадон бўйни, қиннинг орқа гумбазидан ва тўғри ичакдан суртма олиниб метилен кўки ёки брилиант яшили билан бўялади, зарур бўлганда Грам усули бўйича бўялади, 2 та суртма бактериоскопия қилинади. Қорин тифига серологик реакция қуйиш учун қон тиббий текширув ўтказувчи даволаш-муҳофаза муассасаларда бармоқдан олинади.
10. Нафас ва қон айланишининг функционал бузилишлари бўлган оғир кечувчи бронхиал астма.
11. Силнинг ҳар қандай жойлашган фаол турлари.
12. Сурункали кечадиган ва асоратлашга мойиллиги бўлган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.
13. Жигар циррозлари ва фаол сурункали гепатитлар.
14. Буйрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали буйрак касалликлари.
15. Коллагенозлар.
16. Касб-кори бўйича иш бажаришга ҳалақит берадиган турғун бузилишлари бўлган бўғим касалликлари.
17. Ҳомиладорлик ва сут ажралиши даври.
18. Фарзанд кўриш истаги бўлган аёлларда анамнезида одатдаги ҳомила нуқсонлари ва ҳомиладорликнинг охиригача етмаслиги.
19. Бачадондан қон кетиши билан давом этувчи ҳайз кўриш функциясининг бузилишлари.
20. Декомпенсацияланган глаукома.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 4-илова
Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказишга доир
ЙЎРИҚНОМА
Ишга қабул қилишда дастлабки тиббий кўрикдан ўтказишдан мақсад ходимларнинг уларга топшириладиган ишга мувофиқлиги (яроқлилигини)ни аниқлаш, бахтсиз ҳодисалар, умумий ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар хасталикларни тарқалишига йўл қўймасликдир.
Даврий тиббий кўриклар ўтказилиши касбга алоқадор зарарли омиллар ва нохуш меҳнат шароитларида ишловчилар саломатлигини мунтазам кузатиб боришни, касб касалликларининг илк белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда зарарли шароитларда ишни давом эттиришга ҳалақит берадиган умумий хасталикларни аниқлаш, шунингдек бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик ва ишлаш хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадидаги тадбирларни аниқлашни таъминлайди.
Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ташкил этиш
1. Бу кўриклар тиббий-санитария қисмлари (идораларга қарашли поликлиникалар) томонидан ўтказилади, улар бўлмаган тақдирда — ҳудудий даволаш-муҳофаза муассасалари томонидан уюштирилади. Бу муассасалар фаолият кўрсатган жойларда тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари (кейинчалик корхона деб аталади) бўлади. Айни пайтда бу бирикув юқори соғлиқни сақлаш идораси, асосан бош корхонага асосланган ҳолда амалга оширилади.
Даврий тиббий кўриклар ёки текширувлар ходимларнинг стационарда ётган даврида, амбулатория-поликлиника муассасасида (бўлинмада) ҳам ўтказилиши мумкин, бунда ходимга ўтказилган текширув ёки тиббий ёрдам сўраган даврдаги кўчирма нусхаси топширилади.
Вахта усулида ишлашга юбориладиган шахсларни ишга қабул қилишда дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш ходим турар жойидаги даволаш-муҳофаза муассасаларида амалга оширилиши мумкин, бунда текширилувчига албатта хулоса ёзилган ҳужжат берилади. У текширилувчи доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича руҳий-асаб диспансери (бўлинма, кабинетлардагина) психиатр томонидан кўздан кечирилади.
Вахта усулида ишловчи ходимлар истисно тариқасида даврий тиббий кўриклардан вахта жойлашган ёрдам даволаш-муҳофаза муассасалари томонидан маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари билан келишилган ҳолда ўтишлари мумкин.
2. 2-чи иловадаги 13.1-бандга биноан тиббий текширувдан ўтишлари кўрсатилган якка меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслар турар жой (рўйхатга олинган) санитария-эпидемиология станцияси томонидан йўлланма оладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (ЎзР КУФК) билан келишилган ҳолда ЎзР ССВ тасдиқланган рўйхатда кўзда тутилган зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари билан ишга янгидан кирадиган шахслар, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналарининг ходимлари дастлабки тиббий кўрикдан ўтадилар.
Ходимлар муайян зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган ишларга биринчи марта қабул қилинганларида (ўтказилганларида) дастлабки тиббий кўриклардан ўтказилади.
Ихтисослик (ҳунар) бўйича худди шундай ишга ўтиш, ишлаш шароитлари зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари худди шундай бўлганда иш фаолияти узлуксиз ҳисобланади. Бу ҳолларда даврий тиббий кўриклар белгиланган муддатларда ўтказилади. Улар тиббий ҳужжатлар бўйича (амбулатория беморнинг тиббий варақаси) расмийлаштирилади.
4. Зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари билан ишловчи ходимлар, шунингдек умумий овқатланиш, озиқ-овқат саноати, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ходимлари, илгари дастлабки тиббий кўриклардан ўтганлар даврий тиббий кўриклардан ўтишлари лозим; кўриклар даврийлиги ана шу буйруққа оид 1, 2-чи иловаларда 4-бўлимда белгиланган.
5. Дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни врач-мутахассислар ўтказадилар, бунда лабораторик ва функционал текширувлар, ЎзКУФК билан келишилган ҳолда ЎзР ССВ тасдиқлаган рўйхатлар бўйича ўтказилади (ушбу буйруқдаги 1, 2-чи иловаларнинг 5-6 бўлимида).
6. Дастлабки ва даврий тиббий кўриклар меҳнат жамоаси қарори билан белгиланган вақтда ўтказилади; тиббий-санитария қисми (поликлиника)нинг иш режаси ишловчилар учун қулай вақтда тиббий ёрдам қулай бўлишини таъминлаш учун корхонанинг ишлаш тартибини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
7. Санитария-эпидемиология муассасалари, корхоналар, Давлат автоназорати ва даволаш-муҳофаза муассасалари ходимларини вақтдан олдин экспертиза тартибда тиббий кўрикка юборишлари мумкин (оғир касалликлар, шикастланишлар ва бошқаларни бошдан кечирганда). Йўлланмада вақтдан олдин кўрик ўтказилиши сабаби кўрсатилиши керак.
8. Дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтувчи шахсларни санитария-эпидемиология станциялари корхонанинг администрацияси ва касаба уюшмаси вакиллари билан биргаликда (цехлар, касблар ноқулай омиллар бўйича) жорий йилнинг 1 декабрдан кечикмасдан аниқланиши керак.
Санитария-эпидемиолоия станциялари, шунингдек дастлабки ва даврий тиббий кўрикларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат қиладилар.
9. Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари, корхона маъмурияти ана шу кўрикларни ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасасига йўлланмасида текширилувчининг исми-шарифини, туғилган йили, касби, ишлаш жойидаги заҳарли омиллар ва нохуш ишлаш шароитларини транспорт воситаларининг турларини (мазкур буйруқнинг 1, 2-чи иловаларига мувофиқ тўлиқ кўрсатиши лозим).
Маъмурият дастлабки тиббий кўрикларга юборилган шахсларни йўлланма бланкалари билан таъминлаш масаласини ҳал этади. Текширилувчи паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат ва ҳарбий билетни тақдим этади.
10. Касб-ҳунар коллежи, автомактаб, касблар бўйича тайёрлаш курслари маъмурияти ана шу билим юртларини тамомлаганларидан кейин ходим ўз иши бўйича зарарли ва нохуш меҳнат шароитларига дуч келса, уни ўқитишдан олдин дастлабки тиббий кўрикдан ўтиш учун юбориши керак (9-бандга қаранг).
11. Корхона маъмурияти бир ой муддат ичида санитария-эпидемиология станциясидан олинган ҳужжатлар асосида тиббий кўриклардан ўтиши лозим бўлган шахслар рўйхатини номма-ном тузиб чиқади, шунда корхона, цех, касб, нохуш ишлаб чиқариш омиллари, шунингдек ана шу шароитларда ишловчининг иш стажи ҳам кўрсатилади.
Рўйхат цех, касб ва ишлаб чиқариш омиллари тўғри келиш-келмаслиги нуқтаи назаридан санитария-эпидемиология станция билан келишилади.
12. Корхона маъмурияти тиббий кўрикларни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради, ходимларнинг ана шу кўрик ва текширувларга ўз вақтида ва уюшган ҳолда келишларини таъминлайди ва бунга жавоб беради, даврий тиббий кўриклардан ўтиш муддатларига риоя қилинишини назорат қилади.
Маъмурият дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтмаган шахсларнинг ишлашига рухсат бергани, шунингдек, тиббий кўрсатмаларга биноан ишга қўйгани учун жавоб беради.
13. Дастлабки ва даврий кўрикларни ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасасининг бош врачи муассаса бўйича буйруққа биноан кўрикларни ўтказиш учун комиссия тузади, уни ўтказиш вақтини белгилайди, тиббий кўрикларни ўтказиш учун ажратилган врачларни тайёрлаш бўйича (шунингдек бу врачларни малака ошириш курсларига юбориш йўли билан) чора-тадбирлар бажарилишини таъминлайди ва уларни унумли ўтишга жавоб беради, ҳамма лаборатория (материал тўплаш, текширув натижаларини олиш) ва функционал текширувлар ўтказилишини бошқа даволаш-муҳофаза муассасалари (диспансер ва бошқ.) дан зарур ахборот олишни ташкил этади.
14. Ҳудудий врачлик участкасининг врач терапевти ёки цех врачлик пункти участкасининг врач-терапевти дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказувчи асосий шахс ҳисобланади; дастлабки тиббий кўрикларда 1 ва 2-иловалардаги 5-бўлимда кўрсатилган ҳамма врач-мутахассислар (невропатолог, офтальмолог, отоларинголог, дерматовенеролог, жарроҳ)нинг иштирок этиши врач-терапевт томонидан белгиланади. Тиббий кўрсатмалар бўйича бошқа врач-мутахассисларни тиббий кўрикларга жалб этиш масаласи ҳам врач-терапевт томонидан белгиланади. Кўрик ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасаси таркибида врач-мутахассислар етишмаганда ёки улар бўлмаганда улар юқори соғлиқни сақлаш идорасининг кўрсатмасига биноан бошқа муассасалардан жалб қилинади ёки зарур текширувлар бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилади.
15. Дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказишда касб фаолияти таърифи, тегишли касб (мутахассислик) ва ишлаш шароитлари билан танишиш лозим. Кўрик ўтказаётган врачлар ишлаб чиқариш шароитларини ўзига хос хусусиятларини ва ишловчиларда рўй бериши эҳтимоли бўлган касб касаллигини билишлари зарур.
Даврий тиббий кўриклар ўтказишда ходимнинг ишга яроқлилиги масаласи ҳар бир алоҳида ҳолда шахсий тарзда, тананинг функционал аҳволи, патологик жараён характери ва ифодалангани, ёши, касбга тайёрлангани, иш стажи, меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади.
Зарур бўлган ҳолларда тегишли даволаш-муҳофаза муассасасидан тиббий ҳужжатларни талаб қилиш зарур.
Борди-ю, тиббий монеликларга руҳий хасталиклар, алкоголизм, наркомания ва токсикомания киритилган бўлса, тиббий кўрик ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасасининг ёзма талабномасига биноан психоневрологик ва наркологик диспансерлар (диспансер бўлинмалари, кабинет) дан текширувчининг доимий турур жойидан унинг ишга яроқлилиги ҳақида маълумотномалар тақдим этилади.
17. Даврий тиббий кўриклар ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасаси корхона маъмуриятидан ана шу кўрикдан ўтиши зарур бўлган ходимларнинг ёзма рўйхатини олиши асосида календар режасини тузади. Режа корхона маъмурияти билан муддатлар хусусида, СЭС билан контингентлар тўла ҳисобга олингани борасида келишилади.
Режада кўриклар муддатлари, ажратиладиган мутахассислар рўйхати, ўтказилиши зарур бўлган рентгенологик, лабораторик ва бошқа текшириш турлари кўрсатилади. Текширувлар ҳажми Ўз КУФК билан келишилган ҳолда ЎзР ССВ тасдиқланган рўйхатлар (ушбу буйруқнинг 1, 2-иловалари)га биноан белгиланади.
18. Тиббий текширувнинг барча маълумотлари беморнинг амбулатория тиббий картаси (025/ш-87) шаклларига ёзиб қўйилади, дастлабки тиббий кўрик маълумотлари 025/ш-87 шаклнинг қўшиб бериладиган бланкасига яроқлик ҳақида ўз хулосасини беради. 025/ш-87 шаклнинг алоҳида бошланғич варағига ишчининг касб анамнези (корхона, цех, участка, касби, ушбу буйруқнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ, зарарли моддалар ва нохуш ишлаш омиллари) ҳам ёзиб қўйилади. Бу маълумотлар даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда ойдинлаштирилади. Кейинчалик меҳнат фаолияти ўзгарганда ўша вараққа қўшимчалар киритилади. Бемор ишдан бўшаганида ёки бошқа корхонага ўтганида амбулатория картаси дастлабки ва даврий тиббий кўрик маълумотлари билан янги иш жойи бўйича даволаш-муҳофаза муассасасига юборилади.
19. Дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтаётган ҳар бир шахс текширилгандан кейин унинг касбга яроқлилиги ёки яроқли эмаслиги ҳақида хулоса чиқарилади, тиббий текширув ўтказувчи врачлар қуйидаги даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирларини режалаштиришади:
— аъзо ва тизимларда озгина ўзгариш топилган (келиб чиқишда касб омили асосий ўрин тутган) шахсларни топилган патологик жараён табиатига қараб тегишли мутахассисларнинг динамик кузатувида бўлиши;
— шифохонада ва санаторий-курортларда даволанишга, парҳез овқатлар тайинланишига, дам олиш уйлари ва санаторий-профилакторийларга юбориш (аниқланган касаллик характерига қараб);
— саломатлигининг аҳволи бўйича монеликлар кўрсатилган касб омилларини бартараф этган ҳолда вақтинча бошқа ишга ўтказиш, шунда Врачлик консультация комиссияси (ВКК) беморнинг ҳисобга олган ҳолда тавсия этиладиган иш характерини белгилаб бериш;
— иш қобилиятини доим йўқотганликни аниқлаш, ишга қобилиятнинг қанча фоизларда йўқотганликни аниқлаш учун тиббий меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) юбориш;
— касбга яроқлилик, саломатлигига қараб вақтинча ёки доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги тиббий хулоса маъмурият томондан бажарилиши шарт деб ҳисобланади.
20. Дастлабки тиббий кўрикдан ўтган ва зарарли омиллар ҳамда нохуш ишлаш шароитларида ишга яроқли деб топилган шахсларга қирқиб олинадиган йўлланма чиптаси берилади.
Зарарли омиллар ва нохуш иш шароитларида (дастлабки кўрик маълумотларига кўра), ишлашга рухсат этилмаган шахсларга хулосалар қўлига топширилмайди, 3 кун муддат ичида йўлланма берган корхона маъмуриятига юборилади.
21. Даволаш-муҳофаза муассасалари санитария-эпидемиология станция, корхона маъмурияти, ЎзР КУФК билан биргаликда ҳар йили ишловчиларнинг даврий тиббий кўриклардан ўтказиш натижаларини умумлаштириб, йил мобайнида якунловчи далолатнома тузади, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади:
— даврий тиббий кўрикдан ўтишлари зарур бўлган шахслар, шу жумладан аёллар сони;
— кўздан кечирилганлар (кўрикка жалб этилганлик фоизи), шу жумладан аёллар сони;
— касбдан зарарланган ва касб касаллигига чалинган деб шубҳа қилиниб аниқланган шахслар сони (шу жумладан аёллар сони);
— умумий касаллиги бор шахслар сони;
— шифохона ёки санаторий-курортларда даволанишга юбориш, дам олиш уйларида, пансионатлар ва санаторий-профилакторийларда соғломлаштирилиши лозим бўлган шахслар, парҳез овқатланишга муҳтож бўлганлар сони (аниқланган хасталиклар турига қараб);
— саломатлигига кўра вақтинча бошқа ишга ўтишга муҳтож бўлган шахслар сони, шунда касб касаллигини бошидан кечиргандан кейин асоратлар қолиши ва улар олдинги шароитларда ишни давом эттиришлари учун монеликлар ҳисобга олинади (шунда монелик қилувчи ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бартараф этилиши керак);
— енгиллаштирувчи меҳнат шароитларида ишга ўтказишга муҳтож бўлган шахслар сони;
— ногиронлик гуруҳини белгилаш учун ТМЭК (тиббий меҳнат эксперт комиссияси) га юборилиши зарур бўлган шахслар сони;
— тиббий кўрик натижаларига ва санитария врачнинг санитария-гигиена хулосаларига кўра, корхона цехларида (участкаларида) меҳнат шароитларини соғломлаштириш бўйича тавсиялар:
Далолатномада илова сифатида бошқа ишга кўчирилиши тавсия этилганлар, шифохоналарда даволаниш ва парҳез овқатланиш тавсия этилган шахслар рўйхати берилади.
Якунловчи далолатнома 4 нусхада тузилиб, корхона маъмуриятига, касаба уюшмасига, санитария-эпидемиология станциясига бажариш учун топширилади, бир нусхаси эса даволаш-муҳофаза муассасида қолдирилади.
22. Тиббий кўрик ўтказилаётганда касб касалликлари аломатлари аниқлангудек бўлса, ходимлар ташхис ва касалликнинг касбга алоқадорлигини ойдинлаштириш мақсадида махсус текширувга белгиланган тартибда санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқикот институти ва II-ТошДавТИ клиникаларига юборилади.
Санитария-эпидемиология станцияси даволаш-муҳофаза муассасасининг талабномасига биноан текширилувчи ишлаш шароитларининг санитария-гигиеник тавсифномасини ёки йўриқномага мувофиқ (5-илова) ахборот маълумотномасини тузади, уни санитария-эпидемиология станциясининг бош врачи имзолайди ва касб касаллиги қўйиладиган якунловчи ташхис (касалликнинг касбга алоқадорлиги)ни аниқлаш учун тиббий ҳужжатлар билан санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти ва II-ТошДавТИ клиникаларига юборилади.
Касб касаллиги клиникасида текширув даври ичида текширилувчига касаллик варақаси берилмасдан, балки унга амалдаги жорий қонунчиликка биноан иш ҳақи сақланиб қолинади.
II-Тошкент Давлат тиббиёт институти клиникасига ва санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти зиммасига, шунингдек дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказилганда юзага келган тортишув ҳолларини ҳал этиш вазифаси ҳам юклатилади.
Юқумли ва паразитар касалликларни ойдинлаштириш ёки қўйилган ташхисни тасдиқлаш иши юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлим, хоналарда) юқумли касалликлар шифокори томонидан олиб борилади.
Юқумли ёки паразитар хасталикнинг касб фаолиятига алоқадорлигини аниқлаш иши белгиланган тартибда албатта юқумли касалликлар шифокори ёки эпидемиолог иштирокида олиб борилади. Эпидемиологик текширув картаси (357/у) ёки паразитар касалликнинг касбга алоқадорлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Эпидкартанинг тўлиқ ва тўғри тўлдирилгани ҳудудий санитария-эпидемиология станциянинг бош врачи томонидан, ўта хавфли юқумли касаллик юққан тақдирда эса таркибида ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бўлган санитария-эпидемиология станциянинг бош врачи томонидан имзоланади.
23. Касб касалликлари аниқланган барча шахслар, шунингдек аъзо ва тизимларида озгина ўзгаришлар топилган (келиб чиқишида касб омили асосий ўрин тутган) шахслар аниқланган патологик жараён табиатига қараб диспансер кузатувида тегишли мутахассислар (терапевт, невропатолог, дерматовенеролог, юқумли касалликлар шифокори ва бошқ.) назорати остида бўлиши лозим.
Иш фаолияти тугаганидан кейин касалликларга мубтало бўлган ходимларда тиббий санитария қисми (поликлиникаларда) илгари ишлаган жойи бўйича тўла ҳажмида тиббий ёрдам ҳуқуқи сақланиб қолади.
24. Касалликнинг касбга алоқадорлигини аниқлашнинг ўта мураккаб эксперт масалалари, шунингдек тортишув ҳоллари (дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказилганда пайдо бўлган ва даволаш-муҳофаза муассасасида ҳамда касб патологияси клиникасида ҳал бўлмаганда) ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва 2-ТошДавТИ клиникаси қошидаги врачлик-консултатив комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
25. 2-илованинг 13.1-бандида кўзда тутилган ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказганлик маълумотлари намунаси Республикада жорий қилинган шахсий тиббий китобчага ёзиб қўйилади, маъмурият эса ана шу китобчалар билан ҳамма ходимларни таъминлаши зарур.
26. Ходимлар саломатлигининг аҳволи устидан назорат қилиш тизимига вахта усулида ишловчилар учун мажбурий вахта олди кўриклари киритилади. Вахта олди тиббий кўриклари шаҳобчалари ходимларининг вахтага марказлашган ҳолда учиб (бораётган) кетаётган жойларда корхона маъмурияти томонидан уюштирилади.
Вахта олди кўрикларини ўрта тиббиёт ходимлари (шу жумладан корхоналар ва халқ хўжалиги ташкилотлари билан шартномалар тузиш асосида) ўтказишлари хам мумкин.
б) чиқарилаётган нафасда алкоголга синама мусбат бўлган тақдирда.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 5-илова
Касб касаллигига гумон қилинган ходимнинг иш шароитлари санитария-гигиена тавсифномасини тузиш учун
ЙЎРИҚНОМА
1. Умумий қоидалар
1.1. Ходимнинг иш шароитлари санитария-гигиеник тавсифномаси унинг касаллиги касби билан боғлиқлигини ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан биридир.
1.2. Санитария-гигиеник тавсифнома фақат санитария-эпидемиология станциялари томонидан берилади.
1.3. Санитария-гигиеник тавсифнома беришни талаб қилиш ҳуқуқига:
— касалланган шахс ишлаётган корхона тиббий санитария қисминининг бош врачи;
— умумий йўналишдаги ҳудудий даволаш-муҳофаза муассасаларининг бош врачи, унинг тиббий меҳнат экспертиза бўйича муовини;
— махсус касб касалликлари шифохонасининг бош врачи ёки унинг муовини эгадир.
1.4. Санитария-гигиеник тавсифнома бериш талабномаси касалланган шахс ишлаётган (ишлаган) корхона жойлашган СЭС бош врачи номига юборилади.
1.5. Санитария-гигиеник тавсифнома 3 нусхада СЭС бланкасига СЭС врачи томонидан ёзилиб, имзоланади ва СЭС бош врачи имзоси ҳамда СЭС муҳри билан тасдиқланади. Ходим ўз хоҳишига кўра тавсифнома билан танишиб чиқиши мумкин. Тавсифноманинг 3-нусхаси корхонанинг ходимлар бўлимига юборилади.
1.6. Санитария-гигиеник тавсифноманинг биринчи нусхаси уни талаб қилган корхонага талабнома олинган кундан бошлаб, 15 кун мобайнида топширилади; иккинчи нусхаси санитария-эпидемиология станцияда талабнома ҳужжати билан касалланишидан илгариги иш жойи бўйича сақланади, тавсифномани тузиш муддати СЭС бош шифокори билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.
1.7. Зарурат туғилганда (маълумотлар камлиги, илгариги ишдаги ҳудуди шунга ўхшаш зарарли омиллар билан мулоқотда бўлганда ва ҳоказо) ишлаш шароитларининг санитария-гигиеник тавсифнома учун қўшимча далилларга эга бўлган талабномани ана шу талабномани берган СЭС ёки олдинги иш жойи бўйича туманга тааллуқли СЭСга юбориш лозим.
1.8. Тавсифномаси тузилаётган ишчига тааллуқли бўлган касб гуруҳида касб хасталиги мавжуд ёки мавжуд эмаслигини кўрсатиб ўтиш зарур.
1.9. Касаллик иш шароитидаги зарарли омиллар билан мулоқот тўхтатилгандан кейин (кечки силикоз, баъзи бир ўсмалар ва бошқ.) ривожланса ва иш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда (корхоналарда зарарли омилларнинг миқдорий кўрсаткичлари бўлмаган ҳолда цех, корхона ёпилган ёки қайта қурилган бўлса) шахснинг зарарли иш шароитларига мансуб касбда ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва бошқ.) лар тақдим этилади.
1.10. Цех, корхона ёпилган ҳолларда касал шахснинг шароитларини худди шундай ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёни ўхшаш бўлган шароитларидаги омилларнинг миқдорий кўрсаткичлари ёзилган адабиёт манбаларидан ва бошқа маълумотлардан фойдаланиб, тавсифнома ўрнига ахборот берувчи маълумотнома тайёрлаш мумкин.
— хронометраж маълумотлари (бир смена давомида мулоқотнинг таъсир ўтказиш даври);
— шахсий ҳимоя воситалари ва уларнинг қўлланилиши.
2.2. Ходим ишлаш жараёнининг баёни меҳнат гигиенаси бўйича шифокор томонидан ишчининг хизмат вазифалари ва меҳнат хусусиятлари билан бевосита иш жойида танишиши ва меҳнат дафтарчаси асосида ёзилади ҳамда корхона маъмурияти ва ходимнинг берган маълумотлари ҳам ҳисобга олинади.
2.3. Жорий санитария назоратига биноан СЭС, илмий-текшириш институти ва тиббиёт институти маълумотлари, лаборатория асбобларида текширув натижаларига асосланган ҳолда маълумотлар зарарли меҳнат омилларининг рўйхати ва уларнинг миқдорий кўрсаткичлари берилади. Зарур бўлган ҳолларда корхонанинг санитария-гигиена лабораториялари ва бошқа махсус ташкилотларнинг текширув натижаларидан фойдаланиш мумкин. Текширув натижалари текширув ўтказган муассасадаги зарарли омил даражаси, текширув муддати кўрсатилган ҳолда берилиши лозим. Қўшимча равишда бошқа материаллар, яъни ана шу текширилаётган муҳитда касб касаллигининг келиб чиқиш ҳолларини тафтиш қилиш қайдномаси ва касалланган шахс томонидан берилган маълумотлардан маъмурият ёки шу жойда ишловчилар томонидан тасдиқланган ҳолда фойдаланиш мумкин.
2.4. Шу касбда энг кўп давр ичида динамик равишда зарарли меҳнат омилининг миқдорий таъсири кўрсатилиши керак. Ходимга меҳнат шароити, айниқса катта хавф туғдирувчи омил етакчи зарарли омил деб саналади. Унинг таърифи тўла ҳажмда берилиши керак. Ёндош омиллар кўрсатиб ўтилади, мумкин бўлса, миқдорий равишда баҳоланади.
2.5. Лаборатория асбобларида текширувлар натижалари бўлмаганда ёки тўлиқ бўлмаганда жойлардаги СЭСлар ходимнинг иш жойида қўшимча ўлчовлар ўтказилади.
2.6. Хронометраж маълумотлари смена давомида зарарли омилнинг таъсир ўтказиш вақти кўринишида ёки ой, йил давомида кўрсатилиши зарур.
2.7. Шахсий муҳофаза воситалари санаб ўтилади ва уни ишлатиш хавфсизлигини бузиш ҳоллари албатта кўрсатилади.
2.8. Амалдаги санитария қонунчилигига асосан «меҳнатнинг гигиеник тавсифномаси»ни ҳисобга олган ҳолда ходимнинг меҳнат шароити тўғрисида ва ишлаш муҳитининг мазкур касб касаллиги (заҳарланиши) билан боғлиқ бўлиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинади.
— патологик жараён кечишини оғирлаштирувчи омилларнинг борлиги: маҳаллий тебраниш учун — совуқ таъсиротлар, қўлни ҳўллаш (сув, эритма ҳарорати, таъсиротнинг давомийлиги)ни кўрсатган ҳолда; умумий тебраниш учун — юқори намликдаги иситувчи микроиқлим.
3.2. Чанг.
3.2.1. Чанг таърифи:
— чанг таркиби ва хусусиятлари — табиий ёки сунъий, минерал ёки органик, бир хилдаги ёки аралаш толали ва ҳоказо, чанг таркибида газ ва кимёвий моддаларнинг буғ ҳолида мавжудлиги;
— дисперс таркиби: аэрозол, конденсация ёки дезинтеграция ҳолида;
— чангнинг минерал, кимёвий таркиби ва тури ҳамда бошқа кимёвий-физикавий хусусиятлари.
3.2.2. Иш соҳасидаги ҳавонинг чангланганлиги миқдорий кўрсаткичлари:
Йиллар
Миқдори мг/м куб ҳисобидан
Максимал бир марталик миқдори (МБММ)
Смена давомидаги ўртача миқдори (СДЎМ)
3.3. Кимёвий моддалар, биологик омиллар.
3.3.1. Иш зонасидаги ҳаво ифлосланганлигининг сифат жиҳатидан таърифи:
— ходимнинг вақтинча ва доимий бўлган иш жойида мавжуд зарарли моддаларнинг рўйхати; ишлатилаётган хом ашёни ҳисобга олган ҳолда реакцияга кирувчи ўртача ва охирги моддалар ва уларнинг ўзгарувчанлик (оксидланиш, деструкция, гидролиз ва бошқ.) хусусиятлари.
Ўртача смена давомидаги миқдорни ўртача смена давомида ЧРМси бор моддалар учун ўлчанади.
3.3.3. Тери орқали ўтиш хавфи бор моддалар учун (ССВ нинг зарарли моддаларнинг ЧРМ сига асосланган ҳолда) тери орқали организмга кириш эҳтимоли мавжудлигини баҳолаш керак. Масалан, зарарланган асбоб ускуналар ва ҳоказо, модданинг тўкилиб кетиши эҳтимоли борлиги ва бошқалар.
3.3.4. Қўл териси ифлосланишининг чегараланган рухсат этилган даражаси (ёки тахминий ЧРД) мавжуд моддалар учун миқдорий таъриф бериш керак.
3.3.5. Терининг касб хасталиги гумон қилинган ҳолларда ходим мулоқот қилувчи барча омилларнинг тўлиқ рўйхати (эритма, елим, смола, бирикма ва бошқ.) кўрсатилиши зарур.
3.4. Ионлашмаган нурланиш.
Ионлашмаган нурланиш турлари
Таъсирот манбаи ва технологик жараён хусусияти
Таъсирот таърифи
Электростатик майдон
Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари
Электр майдонининг кучланиш ҳимоя воситалари қўлланилиш ҳисобга олинган ҳолда смена давомидаги нурланиш даври, қўшимча зарарли меҳнат омиллари.
Доимий магнит майдонлари
Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари
Ишлаб чиқариш частотасидаги электр магнит майдони
Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари
Ишлаб чиқаришдаги магнит майдонлари
Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари
Таъсирот узлуксиз бўлганда умумий локал нурланиш, магнит майдонининг кучланганлиги, смена давомидаги таъсир вақти кўрсатилади. Таъсирот узлукли бўлганда импульснинг таъсир вақти, пауза (танаффус) вақти, магнит майдонининг кучланганлиги, смена давомидаги таъсир вақти кўрсатилади: иш шароитидаги қўшимча зарарли омиллар
Радиотўлқинлар частотасидаги электр магнит майдонлари
Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари
— частоталар диапазони — 300 МГц гача частотадаги электромагнит майдонлари; — учун кучланганлик, I сменадаги нурланишнинг давомати, энергетик экспозиция (организмга тушаётган энергетик таъсирот); — 300МГц дан юқори частоталарда — оқимнинг зичлиги, I сменадаги нурланишнинг давомийлиги, ускунанинг ишлаш тартиби (айланиши, сканирлаши ва ҳ.к.), I сменадаги нурланишнинг давомийлиги энергетик экспозициялар; таъсирот умумий, локал, индивидуал муҳофаза қилиш воситаларини қўллаш, ишлаш шароитидаги қўшимча зарарли омиллар
Лазердан нурланиш
Ускуналар тури, маркаси
Лазер нурланиши тўлқинининг узунлиги хусусияти: — узлуксиз (таъсиротнинг умумий вақти); — узлукли моноимпульси, даврий импульсли ва ҳ.к.) импульс даври, импульсларнинг қайтарилиш даври, таъсиротнинг умумий даври); — нурланишнинг тўғри, аксланган тарқоқ акс этганлиги, тери ва кўздаги энергетик экспозицияларнинг кўрсаткичлари; — индивидуал ҳимоя воситалари (кўзойнак тури, кийим-бош) ларнинг қўлланилиши, оптик мосламалар билан ишлаш); — иш шароитларининг қўшимча омиллари.
Режа бўйича кўрикдан ўтишлари зарур бўлганлар сони ______________________________ ___________________________________________________________________________
2.1. Касбдан заҳарланишга ёки касб касаллигига шубҳа қилинган шахслар сони ____________ ___________________________________________________________________________ улардан аёллар______________________________________________________________ __________________________________________________________________________
2.2. Биринчи марта умумий касаллиги аниқланган шахслар сони_______________________ ___________________________________________________________________________
(цех, участка, фамилияси, исми, шарифи, ташхис)
2.3. Касб касаллиги бўйича биринчи бор ногиронликни олган шахслар сони________________________________________________________________
2.4. Саломатлигига кўра вақтини бошқа ишга ўтказилишга муҳтож бўлган шахслар сони) ишлаб чиқариш омилларига доир монеликлардан ташқари) ___________________________________________________________________________
2.5. Саломатлигига кўра бошқа ишга доимий муддатга ўтказилишига муҳтож бўлган шахслар сони (монелик қилиб кўрсатилган ишлаб чиқариш омилидан ташқари ___________________________________________________________________________
2.6. Касб касаллигига йўлиққан сабабли бошқа ишга ўтказилишга муҳтож бўлган шахслар сони ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(фамилияси, исми, шарифи, ташхис, монелик қилиб
2.7. Ногиронлик гуруҳини аниқлаш учун ТМЭК га юборилган шахслар сони _____________ ___________________________________________________________________________
(цех, участка, фамилияси, исми, шарифи, ташхис)
2.8. Даволанишга юборилиши зарур бўлган шахслар сони _____________________________ ___________________________________________________________________________
2.9. Парҳез овқатланишга ва махсус овқатланишга муҳтож бўлган шахслар сони ____________ ___________________________________________________________________________
4.3. Тиббий санитария қисми (поликлиника) бош врачи _______________________________ ___________________________________________________________________________
Имзолар:
ТСК (поликлиника) Бош врачи бўлим мудири Цех врачи (врач-терапевт)
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 7-илова
Касб касалликлари ва касбдан заҳарланишларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари дастлабки тиббий ҳужжатлари шаклларининг
РЎЙХАТИ
Шаклнинг номи
Шакл рақами
Бичими
Ҳужжат тури
Сақлаш муддати
1. Юқумли касаллик, овқатдан ва касбий заҳарланишлар тўғрисида шошилинч хабарнома
058/ш
А-5
бланк
1 йил
2. Касбий ўткир заҳарланишлар тўғрисидаги шошилинч хабарларни қайд қилиш журнали
361/ш
А-4
бланк
5 йил
3. Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш) тўғрисида хабарнома
151/ш
А-5
бланк
доимий
4. Касб касаллиги (заҳарланиши) аниқланган шахсларни қайд қилиш қайдномаси
363/ш
А-4
муқовага ўралган дафтар
10 йил
5. Касб касаллигини (заҳарланишни) текшириш қайдномаси
362/ш
А-5
бланк
доимий
6. Касб касаллигини (заҳарланишни) ҳисобга олиш картаси
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 8-илова
Касб касалликлари
РЎЙХАТИ
№
Касалликнинг номи
Касб касалликлари пайдо бўлишига олиб келиш эҳтимоли бўлган хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари
Корхоналарда амалга ошириладиган ишларнинг тахминий рўйхати
1
2
3
4
1.
Токсико-кимёвий омиллар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
1.1.
Ўткир, сурункали заҳарланишлар ва уларнинг асоратлари, булар аъзоларни ва тизимларни алоҳида ёки биргаликда зарарлантиради. Нафас аъзоларининг токсик зарарланиши: ринофаринголарингит, эрозия, бурун тўсиғининг тешилиши, трахеит, бронхит, пневмосклероз ва бошқалар: – токсик камқонлик (анемия);
Кимёвий моддалар: хом ашё, оралиқ, қўшимча ва охирги маҳсулотлар. Азот кислотаси оксиди, аммиак оксидлари, изоцианатлар, кремний-органик бирикмалар, олтингугурт ва унинг бирикмалари, селен, формалдегид, фталат ангидрид, хлор ва унинг бирикмалари, хром ва унинг бирикмалари ва ҳ.к. Ароматик қатор амино-, нитро-, ва хлор бирикмалари, бензол ва унинг ҳосилалари, бензол гомологлари, гексаметилендиамин, пестицидлар (хлорорганик), қўрғошин ва унинг ноорганик бирикмалари ва бошқалар. Ароматик қатор амино- ва нитро- бирикмалари: бензол ва унинг ҳосилалари (стирол), карбон сувларининг галоид ҳосилалари, гидразин ва унинг бирикмалари: пестицидлар (хлорорганик бирикмалар, фосфор ва унинг бирикмалари, фтор ва унинг бирикмалари). Бета-нафтол: кадмий, углерод IV-хлорид
Ароматик каторнинг амино-, нитро- ва хлор бирикмалари, гексаметилендиамен, бензол ва унинг ҳосилалари (бензол ва унинг гомологлари), карбон сувларнинг галоид ҳосилалари, гидразин ва унинг бирикмалари, марганец, сероуглерод, тетраэтилқўрғошин ва кўпгина бошқа бирикмалар. Тринитротолуол. Азот кислота, аммиак, азот оксидлари, изоционатлар, олтингугурт ва унинг бирикмалари, формальдегид, фтор ва унинг бирикмалари, хлор ва унинг бирикмалари ва бошқалар. Сариқ фосфор ва унинг бирикмалари, фтор ва унинг бирикмалари.
Саноатнинг турли тармоқларида, қурилишда, қишлоқ хўжалигида, транспортда, хизмат кўрсатиш соҳасида токсик таъсир кўрсатадиган кимёвий моддаларни олиш, қайта ишлаш.
Нефть ва унинг қайта ҳайдаш маҳсулотлари (бензин, керосин, суртма мойлар, крезол, лизол, гидрон, мазут, асфальт ва унинг дистиллатлари) хлорланган нафталинлар, кислоталар, ишқорлар, органик эритувчилар, гидросульфит, хлорли оҳак, оғир металл тузлари, мишьяк, сурма бирикмалари, формалин, елим ва бошқ.
Кимё, нефтни қайта ишлаш, машиносозлик, металлургия, ёғочни ишлаш, тери хом ашёси, чарм, озиқ-овқат саноати корхоналари; нефть ташувчи кемаларни тозалаш; қурилиш, мебел ясаш корхоналари, шахталар қурувчилари ва бошқалар.
1.3.
Металлдан пайдо бўладиган иситма, фторопластдан келиб чиқадиган (тефлондан) иситма: – аллергик касалликлар; – ўсмалар.
Рангли металлар, пластик массалар (фторопластлар)ни ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш, рангли металлардан ясалган материалларни ишлаш.
2.
Саноат аэрозоллари ва чанглардан келтириб чиқарадиган касалликлар.
Тоғ-кон ва кўмир саноати.
2.1.
Пневмокониозлар: силикоз, силикатоз, силикотуберкулез, металлокониозлар, карбокониозлар, аралаш чангдан пайдо бўладиган пневмокониозлар, пластмассалар чангидан юзага келадиган пневмокониозлар.
Озод ва боғланган ҳолда бўлган кремний (П) оксидини, таркибида кўмир тутган чанг (кўмир, кокс, графит ва бошқ.) аралаш чанг: металлар чанги ва уларнинг оксидларини, шу жумладан пайвандловчи аэрозоль; органик ва сунъий минерал толалар, пластмассалар чангидан узоқ вақт нафас олиш.
Конларда, шахталарда, бойитувчи ва охирига етказувчи фабрикалардаги ишлар: руда жисмлари тутмаган хом ашё ва материалларни ташиш ва уларга ишлов бериш, асбест ва бошқа силикатлар, шағал ва ҳ.к.ни ташиш ва уларни ишлаш, асбестоцемент ва таркибида асбест сақловчи материаллар (трубалар, шифер, панеллар, тахталар, фракцион, тўқимачилик ашёлари ва бошқ.)ни ишлаб чиқариш; ёнғинга чидамли ва абразивлар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш, кокс, қурум, графитлар ишлаб чиқариш ва уларни ишлатиш; металлургия ва қуйиш саноати. Машинасозлик: металлга ишлов бериш; пайвандлаш ишлари; сепиладиган материалларни янчиш; чанг чиқадиган ишларга алоқадор бошқа ишлар ва пластмассалар ишлаб чиқариш, уларни ишлаш.
2.2.
Биссиноз.
Экинлар (пахта, зиғир)нинг турли чангларидан узоқ вақт нафас олиш.
Пахта, зиғирни тўқимачилик корхоналарида қайта ишлаш.
2.3.
Сурункали бронхит (чангли, токсик омиллар, ноқулай об-ҳаво омиллари билан бирга).
Юқорида номи зикр этилган чангларнинг барча хилларини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонлардан келиб чиқадиган органик чанг (ун, дон, соч, жун, тамаки, қоғоз, шакар ва бошқалар)дан узоқ муддат давомида нафас олиш. Бир вақтнинг ўзида чанг ва кимёвий омил (қўзғатувчи моддалар, ўзи юрар тоғ машиналарнинг ис гази компонентлари ва бошқалар)нинг салбий таъсир этиш.
«Пневмоконоззлар» банди бўйича 4-устунда кўрсатиб ўтилган ишлар ва қуйидаги корхоналар: ун-ёрма, шакар, жун (пахта ва бошқа экинларни бирламчи ишлаш), шунингдек чанг чиқарадиган бошқа ишлар.
Физик омиллар таъсиридан келиб чиқадиган касалликлар.
3.1.
Ионлаштирувчи нурлар таъсирига алоқадор касалликлар: а) нур касаллиги (ўткир ёки су- рункали); б) маҳаллий нур касалликлари (ўткир ёки сурункали).
Ташқи ионлаштирувчи нурларнинг бир марталик умумий таъсир кўрсатиши ёки радиоактив моддалар ва бирикмаларнинг организмга тушиши. Касбий нурланиш бўйича рухсат этилган миқдорлардан ошиб кетган ионлаштирувчи нурларнинг мунтазам таъсир этиши. Организмга кириб ўтадиган нурларнинг локал таъсири ва радиоактив моддаларнинг таъсир этиши.
Радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурлар билан ишлашга доир барча ишлар.
3.2.
Ионлаштирмайдиган нурлар таъсир қилишидан пайдо бўладиган касалликлар: вегетатив томир дистонияси, астеник, астеновегетатив, гипоталамик синдромлар.
Ўта юқори частотадаги (ЎЮЧ) радиодиапазон электромагнит нурларининг мунтазам таъсир этиши; когерент монохроматик нурланишлар.
Юқори частотали (ЮЧ) радиодиапазони электр магнит нурларининг манбалари билан, оптик квант генераторларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган барча ишлар.
3.3.
Тўқималарнинг лазер нурларидан (тери куйиши, кўз тўр пардаси ва мугуз пардасининг куйиши) маҳаллий (локал) зарарланиши.
Босқон-пресслаш, электр пайвандлаш ва термик ишлар. Шишадан тайёрланадиган анжомлар ишлаб чиқариш, металлургияда инфрақизил нурлар таъсир кўрсатишга алоқадор, ионлаштирмайдиган нурлар таъсири билан боғлиқ бўлган ишлар.
3.9.
Декомпрессион (кессон) касаллиги ва унинг асоратлари.
Ониходистрофия, механик эпидермозлар ва бошқалар.
Хом тери, чармга ишлов бериш, паст ҳарорат ва об-ҳаво шароитлари.
Чарм ва мўйна корхоналари, қишлоқ хўжалик (дала) ишлари, кемаларда ва бошқа корхоналарда балиқни ишлаш билан боғлиқ бўлган ишлар.
4.
Жисмоний зўриқишлардан келиб чиқадиган касалликлар.
4.1.
Координатор неврозлар, шу жумладан ёзув чангаги (спазми).
Ҳаракатларнинг аниқ координациясини талаб қиладиган ва тезкорлик билан бажариладиган ишлар.
Клавишалик аппаратларда ва мусиқа (чолғу) асбобларида ишлаш; стенография, қўлёзма, матн ёзиш, чизма чизиш, граверли, нусха кўчириш ишлари ва бошқалар.
4.2.
Периферик асаб тизими ва таянч-ҳаракат тизимининг хасталиклари; моно- ва полиневропатиялари, шу жумладан компрессион ва вегетатив-сенсор невропатиялари, бўйин ва бел-думғаза радикулопатиялар, сурункали миофиброзлар (миофасцитлар, тендовагинитлар, стенозловчи лигаментозлар, стилоидозлар, «ёпилиб қолувчи бармоқлар» ва бошқалар), елка эпикондилезлари, елка-кўкрак периартрозлари, остеоартрозлар, шу жумладан спондилоартроз, асептик остеонекрозлар.
Маҳаллий (локал) мушак зўриқиш, бир маромдаги ҳаракатлар, тез суръатлар билан бажарилувчи асаб пояларига, мушакларга, бойламларга, тоғайларга тушадиган тазйиқ, уларнинг шикастланиши, осиғлиқ ҳолда ушлаб туриш, уларни қўлда кўтариб ишлатиш билан боғлиқ ишлар; гавдани доим энгашган ҳолда тутиш, ўзини ноқулай ишчи вазиятда тутиш (тиззада, ётиб, олдинга энгашиш, осилиб туриш вазиятлари) билан боғлиқ ишлар.
Клавишали ҳисоблаш, ҳисоблаш- перфорацион, телефон аппаратида, ёзув машинасида ишлаш, қўлда соғиш, тоғ қидирув, силлиқлаш, пармалаш, ишлов бериш, формовка (қолиплаш), оқлаш ишлари, катта юк ташувчи ўзиюрар, шу жумладан қишлоқ хўжалик машиналарида ишлаш, мусиқий, цирк ишлари, тешадиган ва тозалайдиган чуқурларда, шу жумладан об-ҳавоси ноқулай бўлган шароитлардаги барча ишлар).
4.3.
Бачадон ва қин деворларининг пастга тушиши ва тушиб қолиши.
40 ёшга қадар аёлларнинг ноқулай иш вазияти, вибрация ёки узоқ вақт (10 йил ва бундан ортиқ) ва мунтазам равишда (сменанинг 50%-дан ортиқ вақти) юк кўтариш ва уни ташиш, бунда туғруқ даврида чаноқ туби шикастланмаган бўлиши керак.
Юкларни қўлда ёки куч ишлатиб ташиш билан боғлиқ бўлган ишлар.
4.4.
Яллиғланиш (тромбофлебит) ёки трофик бузилишлар билан асоратланган оёқлардаги веналарнинг варикоз кенгайиши.
Оёқда тик вазиятда узоқ вақт туриб ишлаш.
Узоқ статик зўриқиш, тик туриш, мунтазам оғир юк кўтариш билан боғлиқ бўлган ишлар. Тоғ ишларида, пармалаш, маҳкамлаш ва бошқаларда қатнашиш. Айниқса тик тушадиган қирраларда ишлаш.
4.5.
Товуш аппаратининг ўта толиқиши билан боғлиқ бўлган ҳоллар: сурункали ларингит, вазомотор монохордит, товуш бойламларининг тугунлари («ашулачилар тугунлари») овоз бойламларининг яралари, фонастения.
Тошкўмир, нефть, қотишмаларни қайта ҳайдаш маҳсулотлари (смола, пек, афенатрен, антрацен, фенатрен, аминоантрацен мой азобирикмалар ҳосилалари; гудрон, парафин ва бошқ,) ионлаштирув-чи нурлар (рентген, гамма нурлар ва бошқ.) таъсир кўрсатиши. Никель, хром, мишьяк, тошкўмир смолаларининг бирикмалари; асбест, асфальт, углеводородлар билан адсорбирланган радиоактив руда ва чангда нафас олиш. Плутоний, торий, полоний (жигар тўқимасига троп моддалар: виниллорид, радиоактив моддалар билан узоқ муддат контактда бўлиш). Олти валентли хром бирикмалари. Бензол, ионлаштирувчи радиациянинг турли хил таъсир кўрсатиши. Бензол ва нафталин қатори аминлари (бензидин, дианизид, нафталамин ва бошқ.). Остеотроп радиоактив моддалар (радий, стронций, плутоний) билан узоқ вақт касбий мулоқотда бўлиш.
3-устунда кўрсатиб ўтилган моддаларнинг таъсир этишга алоқадор барча ишлар, саноатнинг турли соҳаларидаги ишлар. Радиоактив моддалар, бошқа ионлаштирувчи нурлар билан ишлаш. Никель, мишьяк, хром бирикмаларини олиш ва қўлланиш билан боғланган ишлар: радиоактив рудалар, асбест, асбест тутадиган материалларни топиш, уларни қайта ишлаш ва қидириш ишлари; сунъий гранит ва ундан анжомлар тайёрлаш, асфальт ётқизишга алоқадор ишлар. Винил-хлорид билан ишлаш, радиокимё корхоналарида ишлар ва бошқ . Хром бирикмаларини ишлаб чиқариш бўйича ишлар. Бензол ва ионлаштирувчи нурлар манбалари билан ишлаш. Саноатнинг турли тармоқларида, радиологик ва радиокимё лабораторияларида ишлаш. Радиокимё корхоналарида, радиологик ва радиокимё лабораторияларида ишлаш.
Касб касалликларини рўйхатини қўллашга доир ЙЎРИҚНОМА
1. Касб касаллигига ташхис қўйишда, бажариладиган ишлар ёки унинг касбга алоқадорлигида, ишга қобилиятлик экспертизасида, тиббий ва меҳнат саломатликни тиклаш масалаларини ҳал этишда, шунингдек ходимлар соғлигига етказилган зарарни корхоналар ва ташкилотлар томонидан қоплашга алоқадор масалаларни кўриб чиқишда касб касалликлар рўйхати асосий ҳужжат ҳисобланади.
2. Рўйхатга фақатгина нохуш ишлаб чиқариш омиллари (пневмокониозлар, тебраниш касаллиги, заҳарланиш ва бошқ.) таъсир кўрсатиши туфайли келиб чиқадиган касб касалликлари, шунингдек муайян нохуш ишлаб чиқариш омили — касб омили таъсир кўрсатишига алоқадор эканлиги ва организмда худди шундай ўзгаришлар (бронхит, аллергик касалликлар, катаракта ва бошқалар)нинг росмана таъсири келтириб чиқарган бошқа хасталиклар киритилган.
3. Мазкур хасталик касбга алоқадор эканлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган касаллик клиник кечиши шаклининг тавсифини, этиологик омил ва бажариладиган ишлар турини, стаж, муайян ишлаб чиқаришдаги конкрет меҳнат санитария-гигиена шароитларини ҳисобга олиш зарур.
Иш жойлари кимёвий моддалардан ифлосланмаганлиги махсус текширув усуллар ва етарли миқдорда ўтказилган синовлар билан исботланган бўлиши лозим. Агар ишлаб чиқариш муҳити ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари даражаси мутлақо текширилмаган бўлса, бу ҳол касб касаллиги ташхисини аниқлаш учун тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда касб касаллигининг клиник белгилари яққол ифодаланган бўлса, динамикада касалликнинг зўрайиши кузатилса ва узоқ иш стажи бўлганда касб касаллигининг ташхисини қўйиш мумкин.
Шуни ҳисобга олиш керакки, мазкур ҳужжатда бажариладиган ишлар ва корхоналар, шунингдек касалликни келтириб чиқарувчи этиологик омилларнинг фақатгина тахминий рўйхати келтирилган холос.
4. Клиник-экспертлик хулоса чиқаришга, шунингдек касб касалликларининг эрта ва анча вақт ўтгандан кейин рўй берадиган асоратлар (масалан, углерод оксиддан заҳарлангандан кейин юз берадиган марказий асаб тизимининг барқарор органик ўзгаришлари) ҳам касб касалликлари қаторига киради, зарарли омил (масалан: кечки силикоз, сийдик пуфаги папилломаси ва бошқалар) билан мулоқот тўхтатилгач, анча вақт ўтгандан сўнг касб касаллиги ривожланиш эҳтимоли борлигини ҳам ҳисобга олиш зарур, касб касаллиги рўй берган шароитда (масалан, пневмокониоз ва чанг туфайли ривожланган ўпка раки) пайдо бўлган хасталиклар ҳам касб касалликлари жумласидандир, бу эса бронхлар шиллиғида бир хил гистологик ўзгаришлар (одатда, ясси ҳужайрали рак ривожланиши билан юз берадиган дисплазия элементлари бўлган тарқоқ метаплазия) борлиги билан тасдиқланади.
Касб касаллигининг регрессияси кузатилса ҳам (масалан, ўткир ва сурункали заҳарланишлар, вибрацион касаллиги, тери касалликлари, аллергик хасталиклар ва бошқалар) ишчини аввалги ўз ишига қайтариш мумкин эмас ва уни бошқа касбга ўргатиш тавсия қилиш зарур.
5. Агар рўйхатда кўрсатиб ўтилган касб касаллиги касбга дахли бўлмаган хасталикни кучайтириб турғун меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келса, ишга қобилиятсизлик сабаби, касбга алоқадор деб ҳисобланиши лозим.
6. Ўткир касб касаллиги ташхиси (заҳарланишлар) тегишли СЭСдаги профпатология бўйича мутахассис ва меҳнат гигиенаси бўйича врач билан албатта маслаҳатлашгандан кейин, ҳар қандай даволаш-муҳофаза муассасасининг врачи томонидан қўйилиши мумкин. Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) тўсатдан пайдо бўлади, у кимёвий моддалардан иш майдонидаги ҳавода нисбатан юқори концентрацияси ва бошқа нохуш омиллар бир марта (кўп деганда бир иш сменасида) таъсир ўтказгандан сўнг юзага келади. Юқумли касалликлар сабабли пайдо бўлган (вирусли гепатит, бруцеллез, куйдирги, озиқ-овқат энцефалити ва бошқалар) касалликнинг бемор касбига алоқадорлигини аниқлаш зарарланиш ўчоғида юқумли хасталик ҳодисасининг эпидемиологиясини текширувини ўтказаётган ҳудудий СЭС врач эпидемиологи томонидан амалга оширади.
7. Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш) ташхисини 2-ТошДавТИ касб касалликлари кафедраси ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий текшириш институти қошидаги врачлик консультатив комиссияси қўйишга ҳақли ҳисобланади. Зарарли ишлаб чиқариш-касб омилларининг узоқ муддат таъсир ўтказиши натижасида пайдо бўлган хасталиклар сурункали касб касалликлари қаторига киради. Касб касаллигини белгилашда ташхисдан кейин (қавс ичида) зарарланишнинг асосий белгиларни ва зарарланган аъзолар функционал фаолиятининг бузилиш даражасини кўрсатиш керак.
8. Тиббий-меҳнат экспертиза амалиётида шуни ҳисобга олиш керакки, касаллик касб касаллиги эканлигини тан олинишида ҳамма вақтда ҳам, меҳнат қобилияти бузилиши шарт эмас. Касб касалликлари ва заҳарланишларнинг бошланғич шаклларида ишлаш қобилияти ҳақидаги хулоса фақат айни муайян ишлаб чиқариш шароитларида ишни тўхтатиш ҳақида тавсия бериш ва малака ҳамда иш ҳақини камайтирмасдан оқилона зарарсиз шароитли ишга жойлаштиришдан иборат бўлиши мумкин.
Касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳини белгилаш ҳуқуқи ва ишлаш қобилиятининг неча фоиз йўқотилганлигини аниқлаш тиббий-меҳнат экспертиза комиссиялари зиммасига юклатилган.
9. Касб касаллиги борлигини аниқлаш ва касб касалликлари рўйхатидан тўғри фойдаланишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва 2-ТошДавТИ клиникаси қошидаги врачлик-консультатив комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилади.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 9-илова
Касб касалликларига чалинган беморлар диспансеризациясини ўтказиш тартиби ҳақида
НИЗОМ
Касб касалликларига чалинган беморларнинг диспансеризациясини ўтказиш ҳақидаги Низом беморларни амалий соғлом ва касалланишга мойил нуқсонларни амбулатория-поликлиника муассасаларида диспансеризация ўтказишнинг бир қисми ҳисобланади.
Диспансер ҳисобига касб касалликлари билан, жумладан, касалликнинг бошланғич ва клиник белгилари кам ифодаланган шакллари билан касалланган беморларнинг диспансеризацияси тизимида уларни меҳнатга тўғри жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга ва беморларнинг соғлиғини қайта тиклашнинг асосий шартларидан биридир.
Касб касалликларининг зўрайиши ва асоратларининг олдини олиш мақсадида касб касалликларининг ифодаланган турлари билан касалланган барча беморлар касб касалликлар клиникаларида ҳар йили даволанишлари зарур. Касб касалликлари билан касалланган беморлар бутун умри давомида диспансер назоратида бўлишлари керак.
Ушбу Низомда кўрсатилган мутахассисларнинг назоратида бўлиши керак бўлган беморлар амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ ҳолда кузатувда бўладилар.
Нозологик шакли
Кузатувлар даврийлиги
Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши
Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги
Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари
Самарадорлик мезонлари
Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар
1
2
3
4
5
6
7
1. Пневмокони озга шубҳа /0-1/
1.1. Пневмокониоз (асоратланмаган)
Йилига 1 марта
Отоларинголог, кўрсатма бўйича – фтизиатр
Йилига 1 марта йирик кадрли флюорография, қон, сийдик, балғам таҳлили, спирография, ЭКГ кўрсатмалар бўйича рентгенография, томография, бронхоскопия
Тартиб, жисмоний нафас олиш гимнастикаси (ЖНГ) билан физиотерапия, намланган ва бошқа ингаляциялар, адаптогенлар, витаминлар. Йилига 1 марта профилакторияда даволаниш. Курортда даволаниш. Сурункали инфекция ўчоқларини санация қилиш.
Пневмосклероз, юқори нафас йўллари ва бронх-ўпка аппарати илк белгилари зўрайишининг қайд қилинмаслиги. Ишлаш қобилиятининг сақланиб қолиши.
Мунтазам кузатиб борилганда ва профилактик даволашда ўз касбида ишлаш қобилияти сақланиши.
1. Диффуз-склеротик шакли /1/
Йилига 2 марта
Кўрсатмалар бўйича фтизиатр, отоларинголог ва бошқалар.
Ўпка рентгенографияси йилига 1 марта йирик кадрли флюорография, қон, сийдик, балғам таҳлили, спирография, ЭКГ кўрсатмалар булганда стационарда текшириш
Қўзғатувчи ва заҳарли таъсир этувчи моддалар билан таъсирда бўлмаганда ишга қобилиятли бўлади. 40 ёшгача шахсларга ВТЭК орқали моддий зарарни қоплаган ҳолда қайта малакасини ошириш тавсия қилинади.
2. Тугунчали шакли /1-2/
Йилига 2 марта
Йилига 2 марта отоларинголог йилига1 марта фтизиатр. Патологик процесс, тугунчалар зўрайганда, қушилиб кетганда, (А, В, С) шакллари пайдо бўлганда силга қарши курашиш, диспансерида текшириш. Кўрсатмалар бўлганда онколог консультацияси тавсия қилинади.
Йилига 1 марта ўпка рентгенографияси, кўрсатмалар бўлганда томография, брохоскопия. Йилига 2 марта қон, сийдик, балғам таҳлили, спирография, йилига 2 марта ЭКГ
Фаол силда стационарда даволаниш, ўткир даврдан кейин йилига 1 марта рентгенография, томография /кўрсатмалар бўлганда/, кўрсатмалар бўйича бронхоскопия, экиш усули билан Кох микроблари (бациллалари) (КБ) борўқлигини текшириш, қон, сийдик, балғам таҳлили йилига 1 марта, ЭКГ йилига 2 марта.
Кўпи билан 4 ойдаги ўткир даврда силга қарши курашиш диспансерида даволаниш кейин 10-12 ойгача санаторийда даволаниш, касаллик фаоллиги сусайганда силга қарши диспансерда ёки йилига 2 марта камида 2 ой қайталанишга қарши даво.
Оғир жисмоний иш билан боғлиқ бўлган ер ости шароитларида чанг қўзғатувчи ва заҳарли таъсир этувчи моддалар билан ишлаш касаллигининг барча шаклларида ман қилинади. Беморлар ВМЭКга юборилади. Жараён фаоллиги сусайганда индивидуал ишга жойлаштириш.
Ўткир даврда стационарда даволаниш 6—8 ой давом этади. Балғам ташлашда КБ текширилади. Кейинчалик 1,5-2 йилгача санаторийда даволаниш. Касаллиги сусайганидан кейин йилига 2 марта 2-3 ой мобайнида силга қарши диспансерда ёки санаторийда даволаниш ва кузатиш.
Беморларнинг ишга қобилияти жараённинг оғир-енгиллигига ва даволаш самарадорлигига боғлиқдир /-гуруҳга мансуб кониотуберкулёзга қарши/ барча ҳолларда оғир жисмоний меҳнат билан боғлиқ бўлган ер ости шароитларида, қитиқловчи ва заҳарли таъсири бўлган чанг ва моддалар билан ишлаш ман қилинади. Беморлар ВМЭКга юборилади.
3. Сурункали бронхит, бронхиал астма, пневмония поликистоз ўзгаришлар ва бронхоэкстазлар, ўпкадаги бошқа жараёнлар, нафас аъзоларида қилинган операциялар билан оғирлашган пневмокониозлар
Йилига камида 2 марта, яхшиси куз, қиш ва баҳор фаслларида
Пульмонолог, отоларинголог, фтизиатр. Кўрсатмалар бўлганда аллерголог ва онколог консультацияси.
Оғир жисмоний меҳнат билан боғлиқ бўлган чанг ва қўзғатуви таъсир қиладиган моддалар билан таъсирда иш ва ер ости ишларида ишлаш ман этилади. Беморлар ВМЭКга юборилади. Ишга қобилиятсизликнинг йўқотганлик даражаси асорат шаклига ва ўпка-юрак етишмовчилигининг даражасига боғлиқ бўлади.
Касбий этиологияли (чанг, токсик, токсик-чангли) сурункали бронхит (СБ) билан оғриган беморларни врач-терапевт томонидан диспансер кузатишнинг ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ
СБ-латент даври, СБ-1 босқич
Йилига 2 марта.
ЛОР, профпатолог йилига 1 марта
Йилига 1 марта рентгенография, гемоглобин, лейкоцитлар, ЭЧТ. Спирография йилига 1 марта, кўрсатмалар бўлганда — сальбутамол билан синамалар ўтказиш, бронхофиброскопия.
Ишлаш шароитларини яхшилаш. Ҳар йили амбулаторияда ёки санатория-профилакторияда даволаш-профилактика курслари /нафас йўллари ҳолатига қараб ишқорлар ёки бошқа воситалар билан ингаляциялар қилиш, адаптогенлар, витаминлар, кислород билан даволаш, ЖНГ комплекслари, ФТ- УФО, гидро- ва электротерапия, уқалаш, сурункали юқори нафас органларидаги сурункали инфекцион ўчоқларини санация қилиш, санатория- курортларда даволаниш.
Саломатлик ҳолати ташқи нафас олиш кўрсаткичлари, яхшиланиши касалликнинг қўзғалиши ва зўрайишининг бўлмаслиги.
Мунтазам кузатиб борилганда ва даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилганда ўз касбида ишга қобилияти сақланиб қолади.
Йилига 2 марта. Касбий касаллик варақасидан (ККВ) фойдаланган ҳолда даволаб бўлгандан кейин иккинчи кўрик ўтказилади.
Невропатолог йилига 1 марта.
Қон таҳлили гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, ЭЧТ, ретикулоцитлар, базофил донадорлиги бўлган эритроцитлар йилига 2 марта. Йилига 2 марта сийдикни копропорфирин (КП) ёки аминолевулин кислотаси (АЛК) борлигига таҳлил қилиш.
Соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш. Ташхис биринчи марта аниқлангандан кейин специфик антидотлар билан даволаш. ККВни ишлатган ҳолда санаторий-профилакторий шароитларида 10-14 кун мобайнида кунига 450-600 мг ДПАМ қабул қилиш /перорал/. Махсус ишлаб чиқилган рационни қўллаш. Юқорида кўрсатилган даволаш усулини даволовчи врач қон таҳлили ва порфирин алмашувининг назорати остида олиб боради.
Лаборатория кўрсаткичларининг яхшиланиши. Диспансер кузатувидаги (ДК) гуруҳига кўчириш.
Қўрғошин билан таъсирда бўлмайдиган ишга ККВни ишлатган ҳолда 1-2 ойга вақтинчалик ишга кўчириш. Лабораторияда текширилганда қон ва сийдик ўзгаришлари кузатилмаганда эски ишга қайтариш.
– енгил шакли
Йилига 1 марта
Невропатолог, йилига 1 марта такроран
Қон таҳлили: гемоглобин, эритроцит- лар, ЭЧТ, ретикулоцитлар, базофил донадорлиги бўлган эритроцитлар, йилига 1 марта, қон таҳлили: йилига 1 марта сийдикни – АЛК ёки КП бор – йўқлиги текширилади.
Соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш, йилига 1 марта стационарда даволаниш, антидотлар билан даволаш, физиотерапевтик даво ўтказиш, махсус овқатланиш р?ционини ишлатиш. Санатория ва профилакторияда ва курортда даволаниш.
Касаллик зўрайишининг кузатилмаслиги. Клиник ва лаборатория кўрсаткичларининг яхшиланиши. Қайталаниш частотасининг камайиши. Ногиронлик гуруҳидан чиқариб ташлаш ёки ишга қобилиятсизлик фоизларининг камайиши. Диспансер кузатувидаги гуруҳ (ДК) кўчириш.
Даволашдан кейин беморни 1-2 ойга қўрғошинли таъсирдан вақтинча четлатиш, кейин динамик кузатувда олдинги ишга қайтариш. Заҳарланиш қайталаганда нерв системасининг ўзгариши барқарор бўлганда иш қобилиятини неча фоизга йўқотганини аниқлаш учун ВМЭКга юбориш.
– ифодаланган шакли
Йилига 1 марта
Невропатолог йилига 1 марта
Қон таҳлили: гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, ЭЧТ, ретикулоцитлар, базофил донадорлиги бор эритроцитлар, Йилига 1 марта сийдикни АЛК ёки КП бор йўқлигига текшириш, электромиография (ЭМГ).
Стационарда даволаниш. Йилига 1 марта, кўрсатмалар бўлгандан ортиқроқ, яъни 2-3 марта специфик антидотлар қўллаш усули билан даволаш. Ихтисослашган касб касаллик шифохонасида даволаниб чиққандан сўнг тавсия қилинган физиотерапевтик даво усулларини ва махсус ишлаб чиқилган овқатланиш рационини қўллаш.
Касалликнинг кам зўриқиши ёки бўлмаслиги. Клиник ва лаборатор кўрсаткичларнинг яхшиланиши, қайталанишлар сонининг камайиши.
Қўрғошин ва бошқа заҳарли моддаларнинг таъсирини бартараф этиш, қайта малака ошириш. Янги ҳунар олиш даврига касби бўйича қобилиятининг неча фоиз йўқотганлиги ёки ВМЭК орқали касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳини аниқлаш.
Органик эритувчилардан (ароматик углеводлардан) заҳарланган беморларни врач-терапевт томонидан диспансер кузатиб боришнинг ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ (Органик эритувчилардан сурункали заҳарланишнинг ягона таснифи йўқлиги муносабати билан асосий клиник синдромлар санаб ўтилади. Санаб ўтилган иккита ёки бундан кўпроқ синдромлар мавжуд бўлгандагина заҳарланишга ташхис қўйилади)
Даво ўтказиш: умумқувватловчи, витаминлар, темир препаратлари билан даволаш, ЖОК, амбулатор ёки санатория ва профилактория шароитларида бальнеофизиологик даво. Даволаш-рофилактика комплекслари асосий клиник синдромга қараб белгиланади.
Органик эритувчилар (ОЭ) билан мулоқотда бўлмайдиган ишга вақтинча кўчириш. Клиник лаборатор белгилари йўқолганда олдинги ишга қайтариш мумкин. Барқарор гематологик силжишлар кузатилганда ОЭ билан мулоқотда бўлмайдиган бошқа ишга оқилона ишга жойлаштирилиши лозим. Агар қайта малака ошириш зарур бўлса (айниқса ишга қобилиятли ёшда) иш қобилиятини неча фоиз йўқотганлигини аниқлаш учун ВМЭК га юборилади.
Ҳар йили ихтисослашган профпатология бўлимда ёки санатория-профилакторияда даволаниш. Даволаниш-профилактика комплекслари асосий клиник синдромга қараб белгиланади.
ОЭ таъсирида ишлашни тўхтатиш, оқилона ишга жойлаштириш, қайта малака ошириш, янги ҳунар олиш даврига қадар касбга қобилиятининг неча фоиз йўқотганликни ёки ВМЭК орқали касб касаллиги бўйича но- гиронлик гуруҳини аниқлаш.
Жигарнинг функционал кўрсатгичларининг ўзгариши.
Сурункали нейроинтоксикация (марганец, симоб ва бошқалар)дан зарарланган беморларни врач-терапевт томонидан кузатиб боришнинг ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ
Йилига 1 марта невропатолог, кўрсатмалар бўлганда офтальмолог, дерматолог, отоларинголог аллерголог.
Йилига 2 марта қон ва сийдикнинг умумий таҳлили, қон зардобида органоспецифик ферментлар фаоллигини, билирубин, қанд, холестерин, сийдикдаги уробилинни аниқлаш, йилига 1 марта ЭКГ, ФОБдан заҳарланган беморлар учун холинэстразанинг динамикада фаоллигини аниқлаш. Кўрсатмалар бўйича: ЭЭГ, РЭГ, ташқи нафас функцияси /спирография, пневмотахиметрия/. Ихтисослашган стационарда текширилганда қонда ва сийдикда пестицидлар ва метоболитларни аниқлаш.
Ихтисослашган профпатологик бўлимда йилига 1 марта даволаш. Патогенетик ва симптоматик даво, санатория-профилакторияда соғломлаштириш заҳарланишнинг асосий клиник синдромлари билан аниқланади.
Лаборатор текширувлар ҳажми асосий клиник синдромларга қараб белгиланади. Қонда ва сийдикда пестицидлар ва метоболитлари ихтисослашган профпатологик стационарда текширишда аниқланади.
Йилига камида 1 марта ихтисослашган профпатологик стационарда даволанади. Заҳарланишнинг асосий клиник синдромларига қараб санаторий ва профилакторийларда патогенетик ва симптоматик даволаш олиб борилади
Йилига 1 марта ёки кўрсатмалар бўлганда дорилар билан даволаш /стационарда/. Поликлиникада, тиббий-санитария қисмда, (ТСҚ)да, тери касалликлари диспансери (ТКД) йилига 2 марта кузатиб бориш ва даволаш. 2 йилда 1 марта санатория-курортда даволаниш.
Турғун ремиссия. Патологик жараённинг қисман регрессияси ва йилига кўпи билан 1-2 марта қайталаниши.
Ишлаб чиқариш аллергенлар /касалликка сабаб бўлган/ билан таъсири бўлмаган ишга оқилона жойлаштириш
Кўрсатмалар бўлганда йилига 1 марта стационарда даволаниш. ТКД ёки тиббий санитария қисмида йилига 2 марта кузатиш ва даволаш. Санаторий ва курортда даволаниш.
Касалликка сабаб бўлган ишлаб чиқариш ва моддаларининг таъсири бўлмаган ишга оқилона жойлаштириш.
4. Контакт дерматит
Йилига 2 марта
Терапевт, отоларинголог йилига 1 марта. Кўрсатмалар бўлганда бошқа мутахассислар.
Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили, терини функционал текшириш /терининг алкарезистентлигини аниқлаш/ йилига 1-2 марта. Йилига 1 марта аллергологик текширув /тери синамалари/.
ТСҚ ва ТКДда /поликлиникада/медикаментоз ва физиотерапевтик даво йилига 1-2 марта. Соғломлаштириш шоҳобчаларида йилига 4 марта кузатиш ва даволаш. Профилакторийда даволаниш.
Барқарор ремиссия. 2 ойдан сўнг иккинчи диспансер гуруҳига кўчириш.
Касбий касаллик варақасидан фойдаланган ҳолда 2 ой қўзғатувчи моддаларнинг таъсирисиз бошқа ишга кўчириш.
5. Фотодерматит.
Йилига 2 марта
Терапевт, невропатолог, йилига 1 марта бошқа мутахассислар кўрсатмаларга биноан.
Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили, йилига 1 марта қонни биокимёвий текшириш. Йилига 1 марта биодозани аниқлаш.
Йилига 2 марта стационарда, тибсанқисмда ёки ТКДда дорилар ва физиотерапевтик усуллар билан даволаш.
Тенг ихтисосли ишга жойлаштириш ВМЭКга ишлаш қобилиятини йўқотганлик фоизини аниқлаш учун малакасини қайта оширишга, шу- нингдек нафақага чиқиш олди ёшда бўлган шахслар юборилади. Ногиронларнинг 3 гуруҳи бўлган беморларнинг қобилияти турғун камайиши билан кечувчи касб касаллиги бўлганда ёки янги ма- лакани ўрганишга тўсқинлик қилувчи асоратлари мавжуд бўлганида берилади.
Касбга кўра қулоғи оғир бўлиб қолган беморларни отоларинголог томонидан диспансер кузатиб боришнинг ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ
1-даражали касбга доир неврит
Йилига 1 марта
ЛОР, терапевт, невропатолог.
Йилига 1 марта аудиметрия. Артериал босимни (АБни) ўлчаш.
Шовқинга қарши индивидуал воситалар. Ишлаш ва дам олиш тартибига риоя қилиш. Йилига 1 марта даволаш тиклаш тадбирлари, томир, метаболик рағбатлантирувчи даво курслари, ички қулоқнинг рецептор аппаратини созловчи воситалар.
Яқин орадаги 2 йил мобайнида йилига 2 марта, кейин йилига 1 марта.
Яқин орадаги 2 йил мобайнида невропатолог, офтальмолог йилига 2 марта, кейин эса йилига 1 марта. Кўрсатмалар бўлганда бошқа мутахассислар.
Яқин орадаги 2 йил мобайнида йилига 2 марта қоннинг клиник таҳлили, кейин эса йилига 1 марта сийдикнинг умумий таҳлили, қон, билирубин, липидлар, трансаминазанинг биокимёвий таҳлили, кўкрак қафаси аъзолари рентгенографияси ёки флюорография, ЭКГ 1 марта.
Кўрсатмалар бўйича санаторий-профилакторий, санаторий-курортларда даволаниш. 3 йил мобайнида умумқувватловчи ва санаторий-курортларда даволаниш. Кейинчалик кўрсатмалар бўйича.
Яқин 1-2 йилда ионлаштирувчи нурланишнинг таъсирида ишламаслик. Кейинчалик баъзи бир касблар учун ишлаш ҳақидаги масала индивидуал тарзда ҳал қилинади.
Ўрта (2) ёки оғир (3) даражаси.
Яқин 3 йил мобайнида йилига 3-4 марта, кейин эса йилига 2 марта.
Яқин 3 йил ичида йилига 3-4 марта офтальмолог, йилига 2 марта невропатолог, отоларинголог.
Яқин орадаги 3 йил мобайнида қоннинг кенгайтирилган клиник таҳлили, қоннинг биокимёвий текшируви (билирубин, АЛТ ва АСТ-трансаминаза).
3 йил мобайнида йилига 1 марта умумқувватловчи ва санаторий-курортларда даволаниш. Кейинчалик кўрсатмаларга кўра.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига 10-илова
Касб касалликларини хабар қилиш, текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақида
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома барча даволаш-профилактика муассасалари учун зарурийдир (барча турдаги амбулатор-поликлиника ва шифохона муассасалари, илмий-тадқиқот ва тиббиёт институтлари, санитария-эпидемиология станциялари), йўриқномани қўллаш муддати уни тасдиқлаган кундан ҳисобланади.
Эслатма: матбуотда кўпайтиришга ва тарқатишга рухсат берилган.
1. Умумий қоидалар
1.1. Ўзбекистон Республикасида касб касалликларини ҳисобга олиш тизими қуйидагилар учун мўлжалланган:
—касб касалликларини назорат қилувчи санэпидстанцияларига зудлик билан хабар қилиш;
— касб касалликлари ҳодисаларини махсус текширувини ўтказиш;
— зарарли ишлаб чиқариш омилларининг одам саломатлигига таъсир этишини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ўтказиш;
— Ўзбекистон Республикасида касб касаллигига чалиниш ҳолатини таҳлил этиш ва касб касалликларини профилактика қилишнинг мукаммал дастурларини ва назорат этиш усулларини амалиётга жорий этиш;
— аҳоли саломатлиги ҳақидаги маълумотларнинг умумий тизимида айрим хасталиклар тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
1.2. Мазкур Йўриқнома ходимлар ва аҳоли контингентлари орасида касб касалликларини текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартибини белгилаб беради.
1.3. Бутун Ўзбекистон ҳудудида касб касалликлари ҳодисалари махсус ҳисобга олинади ва текширилади, бу хасталиклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғи билан белгиланади.
1.4. Касб касалликлари дастлабки ва якунловчи диагнозлар асосида ҳисобга олинади ва қуйидаги ҳолларда белгиланади:
1.4.1. «Ўткир касб касалликлари»:
— барча турдаги амбулатор-поликлиника муассасаларида (муассасага мурожаат қилинганда ёки беморни уйига бориб кўрганда);
— турли профилдаги шифохона муассасаларида (касб касалликлари клиникасида тасдиқлангандан сўнг).
1.4.2. Сурункали касб касалликлари — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институтининг касб касалликлари клиникаси ва 2-ТошДавТИ клиникасида аниқланади ва ҳисобга олинади.
1.5. Касб касаллиги диагнозини аниқлаш, ҳисобга олиш ва касаллик ҳодисаларини текшириш масъулияти қуйидагиларни зиммасига юклатади:
1.5.1. Касб касаллигини тўғри аниқлаш, ҳисобга олиш, ҳамда:
— ўтказилган даволаш-профилактика чоралари, касб касалликларининг оқибатларини ва нима билан тугаллангани маълумотларни санитария-эпидемиология станциясига ўз вақтида хабар қилиш. ЎзР ССВ санитария-гигиена ва касб касалликлар илмий-текшириш институтининг касб касалликлар клиникаси ва 2-Тошкент Давлат тиббиёт институти клиникаси раҳбарлари ва 1.4.1-бандда эслатиб ўтилган даволаш профилактик муассасаларининг бошлиқлари зиммасига юклатилади.
1.5.2. Санэпидстанция (туман, шаҳар) бош врачлари зиммасига — касб касалликларини қайд қилиш, ҳисобга олиш ва текшириш масъулияти юклатилади.
1.6. Касб касаллигини махсус ҳисобга олиш тизимида Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйича қуйидаги ягона атамалар таърифлари қўлланилиши лозим.
1.6.1. Касб касаллиги — зарарли меҳнат шароитлари таъсиридан пайдо бўлади ва касб касалликлари рўйхатига киритилган хасталик.
1.6.2. Ўткир касб касаллиги — зарарли ишлаб чиқариш омилларининг бир марталик (кўп деганда бир иш сменасида) таъсир кўрсатишидан келиб чиқадиган хасталик.
1.6.3. Сурункали касб касаллиги зарарли ишлаб чиқариш омилларининг кўп марта ва узоқ вақт таъсир этилишидан келиб чиқадиган сурункали хасталик.
1.6.4. Ўткир ва сурункали касбий заҳарланиш — айрим (алоҳида) ҳолларда учрайдиган Ўткир ва сурункали касаллик тури.
1.6.5. Ишловчи контингент орасида учрайдиган касбдан касалланиш. Касбдан касалланиш деганда ходимларга тегишли жорий аниқланган хасталанган шахслар сони тушунилади (муайян корхона, тармоқ, вазирлик ва ҳоказо).
1.6.6. Махсус текширув — даволаш-профилактика муассасасининг врачи, корхона (муассаса) ва касаба уюшмаси ташкилоти иштирокидаги санэпидстанция врачлари ўтказадиган касб касаллигининг пайдо бўлиш сабаблари ва шарт-шароитларини текшириш.
1.6.7. Гуруҳий касб касаллиги — бир вақтнинг ўзида 2 ва бундан ортиқ киши оғриган (зарарланган) ҳол тушунилади.
2. Касб касалликлари ҳақида хабар қилиш тартиби
2.1. Ўткир касб касалликлари (заҳарланишлар) ҳақида шошилинч хабар қилиш ва уни юбориш ҳужжатини тўлдириш тартиби.
2.1.1. Ҳар бир касб касаллиги (заҳарланиш) рўй берганда ана шу хасталикни аниқлаган ёки шубҳа қилган шифокор томонидан шошилинч хабарнома (58-сонли шакл) тўлдирилади.
— врачлик соғлиқни сақлаш шоҳобчаларида, амбулаториялар, поликлиникалар ва диспансерларда;
— барча хилдаги стационарларларда, касб касалликлари клиникасида.
2.1.3. Хабарнома 12 соат мобайнида касб касал ишлайдиган объект устидан давлат санитария назоратини амалга оширувчи санитария-эпидемиология станциясига юборилади.
2.1.4. Шошилинч хабарномада Ўткир касб касаллигининг дастлабки (якуний диагнози), тавсия этилувчи зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва касалликни келтириб чиқарган сабаблар номлари кўрсатилади.
2.1.5. Диагнозни ойдинлаштирган ёки уни ўзгартирган даволаш-профилактика муассасаси шошилинч хабарнома тузади ва 24 соат мобайнида уни ходимнинг ишлаш жойи санэпидстанциясига юборади, айни пайтда ўзгартирилган (ойдинлаштирилган) диагноз, уни аниқлаган куни, дастлабки диагноз кўрсатилади.
2.1.6. Даволаш-профилактика муассасалари хабарномани юборишдан ташқари санэпидстанцияга телефон ёки телеграф орқали қуйидаги ҳар бир касаллик ҳақида шошилинч хабар қилади:
— 2 ва бундан кўра кўпроқ одам касал бўлган (жабрланган), ишлаш қобилияти йўқолган кишининг Ўткир касб касаллиги, бруцеллёз, қоқшол, қутуриш билан касалланишда ва беморнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлганида.
2.2. Сурункали касб касалликлари (заҳарланиш ҳоллари) ҳақида хабар қилиш ва ахборот топшириш тартиби.
— Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлар ва 2-ТошДавТИ клиникасида.
2.2.2. Хабарнома сурункали касб (касаллиги)га охирги диагноз қўйилгандан кейин 3 кун мобайнида бемор ишловчи объект устидан давлат санитария назоратини амалга ошираётган санэпидстанциясига ва керак бўлган даволаш — профилактика муассасасига юборилади.
2.2.3. Юз берган касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаси тўғрисидаги навбатдан ташқари хабарнома санитария-эпидемиология станцияси томонидан тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этилади.
3. Касб касалликлари ҳодисаларини текшириш тартиби
3.1. Ҳар бир касб касаллиги (заҳарланиш) махсус текширилиши лозим.
3.1.1. Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш)нинг махсус текшируви санэпидстанциянинг меҳнат гигиенаси бўйича врачи ёки бошқа мутахассиси томонидан корхона (ташкилот, муассаса)нинг профилига қараб, шошилинч хабарнома олингандан кейин, 2, 1, 7-бандларга биноан ўтказилади.
Эслатма: истисно ҳолларда текширув санэпидстанция бош врачининг топшириғига биноан санитария врачининг ёрдамчиси томонидан ўтказилади.
3.1.2. Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) бир вақтнинг ўзида корхонада юз берган бахтсиз ҳодиса ҳисобланиб санитария врачи иштирокида мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш билан бир пайтда ўтказилади. Санитария врачи, агар у ана шу бахтсиз ҳодисани текширишда қатнашмаган бўлса, Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш)ни махсус (алоҳида) текширилади
3.1.3. Махсус текширув ўтказишда қуйидаги таркибдаги комиссия тузилади:
— корхона маъмурияти, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси вакили, корхона соғлиқни сақлаш шаҳобчасининг цех терапевти ва тиббиёт ходими.
3.1.4. Махсус текширув жараёнида:
— Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) пайдо бўлган сабаблари ва шароитлари текширилади;
— касаллик юз берган иш жойи (иш зонаси, ишлаб чиқариш участкаси, цех) текширилади;
— зарур бўлганда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг лаборатор ва асбоб-ускуналар билан текшируви ўтказилади;
— текширув натижалари асосида касаллик (заҳарланиш) ҳодисаларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича санитария-профилактика, ташкилий ва техник чоралари ишлаб чиқилади.
3.1.5. Касаллик (заҳарланиш) ҳодисасини махсус текшириш натижалари бўйича белгиланган шакл (362-сонли шакл) бўйича 4 нусхада текширув далолатномаси тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси корхона маъмуриятида қолади, иккинчиси санэпидстанцияга, учинчиси — корхонага хизмат кўрсатаётган даволаш-профилактика муассасасига, тўртинчиси — касаба уюшмасига топширилади.
3.1.6. Текширув натижалари бўйича санэпидстанция томонидан касаллик (заҳарланиш) юз беришига сабаб бўлган санитария-гигиена меъёрлари бузилишига масъул шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилади. Тегишли ҳолларда ҳужжатлар тергов органларига тақдим этилади.
3.2. Сурункали касб касалликлари ҳодисаларини текшириш тартиби.
3.2.1. Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш)нинг ҳар бир ҳодисаси алоҳида (махсус) текширилади, у касаллик ҳақидаги хабарнома олинган пайтдан бошлаб 7 кун мобайнида санэпидстанциянинг меҳнат гигиенаси санитария врачи ёки бошқа врачи (3.1.3-банди бўйича комиссия томонидан ўтказилади).
3.2.3. Сурункали касб касаллиги юз берган ҳоллари ва сабаблари текширилганда санэпидстанция мутахассислари корхонани санитария жиҳатидан текшириш актлари ва лаборатория текшируви натижаларидан, цехларнинг санитари-технологик паспортларидан, иш жойлари аттестациялари, дастлабки ва даврий тиббий кўриклар материаллари, меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш ва санитария-соғломлаштириш чоралари бўйича йиллик режа мажмуининг бажарилиши ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишади.
3.3. Доимий иш жойи (ўқиш)дан ташқари иш бажариш юбориладиган шахсларда касб касаллигини текшириш, ҳисобга олиш ва қайд қилиш тартиби.
3.3.1. Доимий иш (ўқиш) жойидан ташқари иш бажариш учун юбориладиган шахсларда касб касалликлари ҳодисаларини текшириш иши касб касаллиги (заҳарланиш) юз берган объект устидан давлат санитария назоратини амалга ошираётган санитария-эпидемиология станцияси томонидан ўтказилади.
3.3.2. Касб касаллиги ҳодисасини текширган санитария-эпидемиология станцияси текширув материалларини, ишларни бажариш учун ушбу шахсни юборган корхона жойлашган жой бўйича санэпидстанциясига юборади.
3.3.3. Мазкур касб касаллиги ҳодисасини қайд қилиш ва ҳисобга олиш, шунингдек беморни диспансерда кузатиш ишини қуйидагилар олиб боради: шахс яшайдиган турар жой бўйича (жабрланган) шахснинг асосий иши бўйича санэпидстанцияси ва даволаш-профилактика муассасаси.
3.3.4. Касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаларини текширишга (бу ҳақдаги ахборот 2.3-бандга биноан навбатдан ташқари хабарномалар тартибида берилади) республика, вилоят, шаҳар санэпидстанциялари, зарур бўлган ҳолларда илмий-текшириш институтлари жалб қилиниши зарур.
4. Иш жойини ўзгартирган шахсларда касб касалликларини текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби
4.1. Иш жойини ўзгартирган шахсларда сурункали касб касалликларини касб касаллиги аниқланган жой бўйича санитария эпидемиология станцияси текширади.
Текширув ушбу хасталикни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳозирги иш жойида зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этиши истисно этилган ҳолларда ҳам ўтказилади.
4.2. Мазкур касб касаллигини аниқлаган жойидаги санэпидстанция ва даволаш-профилактика муассасаси шу хасталикни ойдинлаштириш мақсадида беморнинг олдинги иш жойидаги тегишли соғлиқни сақлаш органларидан қуйидагиларни сўраб олишлари зарур.
4.2.1. Олдинги иш жойи бўйича меҳнат шароитларининг санитария-гигиеник тавсифномаларини;
Эслатма: талабнома ҳар бир юз берган ҳодисада беморнинг касб йўналишини ҳисобга олган ҳолда сўралади.
4.3. Талабнома сўралган муассасалар бир ой муддат ичида талаб қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этишлари лозим.
4.4. Иш (ўқиш) жойини ўзгартирган шахсларда тасдиқланган касб касалликлари ҳодисалари касал одам ишлайдиган ишхона устидан давлат санитария назоратини амалга ошираётган ҳуқуқий санэпидстанция томонидан қайд қилиниши ва ҳисобга олиниши керак.
5. Санитария-эпидемиология станцияларида ва даволаш- профилактика муассасаларида касб касалликлари ҳодисаларини қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби
5.1. Касб касалликларига чалинган беморларни қайд қилиш ва уларнинг саломатлиги ва ишлаш қобилиятини кузатиб бориш учун 1.5.2-бандда кўрсатилган санитария-эпидемиология станцияларда, касб касалликлари клиникасида «Касб касалликларини ҳисобга олиш журналлари» тутилади (363-сонли шакл).
5.1.1. Журнал санэпидстанция ёки даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи буйруғи билан тайинланадиган масъул шахс томонидан тўлдириб борилади.
5.1.2. Журнал қуйидаги идораларда тўлдирилади:
5.1.2.1. Касб касалликлари клиникасида - стационар беморнинг «Тиббий картаси» (003-У-сонли шакл) маълумотлари ва беморнинг меҳнат шароитларини санитария-гигиена тавсияномалари асосида.
5.2. Бошқа даволаш-профилактика муассасаларида ҳар бир тасдиқланган касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаси амбулатор беморнинг тиббий картаси (25-сонли шакл)га ёзиб қўйилади.
5.3. Санэпидстанциялар касб касалликларини текшириш актлари, касб касалликлари журналлари асосида ЭВМни ишлатган ҳолда касбдан касалланишни кейинчалик ҳисобга олиш ва бир қадар чуқур таҳлил қилиш учун «Касб касаллиги заҳарланишни ҳисобга олиш (152-сонли шакл) карталари»ни тўлдиради.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон)
Приказ
Министерства здравоохранения Республики Узбекистан
О СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ СИСТЕМЫ ПРЕДВАРИТЕЛЬНЫХ ПРИ ПОСТУПЛЕНИИ НА РАБОТУ И ПЕРИОДИЧЕСКИХ МЕДИЦИНСКИХ ОСМОТРОВ РАБОТНИКОВ
[Зарегистрирован Министерством юстиции Республики Узбекистан от 23 июня 2000 г. Регистрационный № 937]