Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилиниши нияти ҳақида, ходимни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддаси учинчи қисми ҳамда 168-моддаси
учинчи қисмида назарда тутилган муддатларда огоҳлантириши лозим ва бу огоҳлантириш муддатлари уларга мувофиқ келадиган пуллик компенсацияга алмаштирилиши мумкин.
Огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади, ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иккинчи ва учинчи ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга иккинчи ва учинчи ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди.