Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши
Қарори
Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6075-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
2. Сирдарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлар 1-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати (З. Миррахимов) мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг ижросини ташкиллаштириш вилоят ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари зиммасига, назорат қилиш халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ҳузуридаги Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ғ. МИРЗАЕВ
Гулистон ш.,
2021 йил 28 май,
150/22-6-сон