19.12.2020 йилдаги 35-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 19.12.2020 йилдаги 35-сон
Дата вступления в силу
19.12.2020
1. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 71-моддасига кўра, фуқаролик иши бўйича далиллар деганда, тарафлар ўз талаблари ва эътирозларини асослаётган ҳолатлар, шунингдек ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳар қандай ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суд қонунда белгиланган тартибда аниқлаши учун асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумотлар тушунилади. Бу маълумотлар қуйидагилардан олиниши мумкин:
Тарафлар, учинчи шахслар ва улар вакилларининг тушунтиришлари оғзаки тарзда ҳам, ёзма кўринишда ҳам берилиши, шунингдек ФПК 209-моддасида белгиланган тартибда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш йўли билан олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Гувоҳларни сўроқ қилиш суд томонидан ФПК 229 — 231-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Гувоҳларнинг суд томонидан далилларни таъминлаш ёки суд топшириғи тартибида, шунингдек нотариус томонидан далилларни таъминлаш тартибида (Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 702-моддаси) олинган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.
4. Судларга тушинтирилсинки, ФПК 84-моддасига мувофиқ, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рақамли, график ёзув шаклида бажарилган, шу жумладан факс, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш имконини берадиган ўзга усулда олинган ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллар ҳисобланади.
5. ФПК 87-моддасига кўра, ёзма далиллар судга, қоида тариқасида, асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилади. Агар ҳужжатнинг кўчирма нусхаси тақдим этилган бўлса, суд зарур ҳолларда, унинг аслини талаб қилиб олишга ҳақли. Агар кўриб чиқилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми тааллуқли бўлса, унинг тасдиқланган кўчирма нусхаси тақдим этилиши мумкин. Ишга ҳужжатнинг аслини қўшиб қўйиш имкони бўлмаган ҳолларда, судья ҳужжатнинг кўчирма нусхаси устига унинг аслига мослиги тўғрисида белги қўяди.
ФПК 80-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, фақат ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг кўчирма нусхаси билан тасдиқланган ҳолатлар, башарти тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатнинг кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлашнинг иложи бўлмаса, исботланган деб ҳисобланмайди.
8. ФПК 239-моддасига мувофиқ, ёзма ва ашёвий далилларни судга тақдим этиш имконияти бўлмаганда, улар турган жойида куздан кечирилиши ва текширилиши лозим. Ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш натижалари суд мажлиси баённомасига киритилади ва унга кўздан кечириш пайтида тузилган режалар, чизмалар, суратлар, ҳисоб-китоблар, фотосуратлар, шунингдек эксперт хулосаси ва мутахассис маслаҳати илова қилинади.
10. Процессуал қонун талабларига мувофиқ, далилларни тақдим этиш ва исботлаш мажбурияти тарафларга юклатилган. Шу билан бирга судлар назарда тутишлари лозимки, қонунда далилларни тақдим этиш мажбуриятини тақсимлашга оид умумий қоидалардан ташқари, айрим тоифадаги ишлар учун махсус қоидалар ҳам белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки ходимни бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаш масъулияти иш берувчига юклатилади, зарар етказишда айби йўқлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш мажбурияти эса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ жавобгарга юклатилади.
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, иш учун аҳамиятга эга бўлган, лекин суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлар ФПК 75-моддасининг биринчи қисмига кўра, исботлашни талаб этмайди. Ҳаммага маълум ҳолат деганда, жумладан, ҳам тарафларга ва ҳам ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга аниқ маълум бўлган факт тушунилиши лозим.
ФПК 75-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий иш бўйича суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган фактлар айнан шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишлари муҳокамаси вақтида янгидан исбот қилинмайди ва низолашилиши мумкин эмас.
Нотариус томонидан нотариал ҳаракат амалга оширилган пайтда тасдиқланган ҳолатлар ҳам, агар нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги ФПК 235 ва 236-моддаларида белгиланган тартибда рад этилмаган ёки нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби жиддий тарзда бузилганлиги аниқланмаган бўлса, исботлашни талаб этмайди (ФПК 75-моддасининг бешинчи қисми).
Далиллар мақбуллиги қоидаси (ФПК 74-моддаси) қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шарт бўлган иш ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмаслигини англатади (масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 109-моддасида белгиланган битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик, низо келиб чиққанда тарафларни битим тузилганлиги ва унинг шартларини тасдиқлаш мақсадида гувоҳлар кўрсатувига таяниш ҳуқуқидан маҳрум қилади).
Далиллар алоқадорлиги қоидаси (ФПК 73-моддаси) суд томонидан, фақат низо предметига алоқадор ҳолатларни тасдиқловчи далиллар кўришга қабул қилиниши мумкинлигини англатади. Шунга кўра, судлар барча ҳолларда, айнан қайси ҳолатлар иш бўйича аҳамиятга эга эканлигини ва гувоҳлар кўрсатувлари, ёзма ёки ашёвий далиллар билан тасдиқланиши мумкинлигини аниқлаб олишлари лозим.
18. Судларга тушунтирилсинки, эксперт хулосасидан, агар у ФПК талабларига қатъий мувофиқ ҳолда тайинланган ва ўтказилган суд экспертизаси натижаси бўйича тузилган бўлса, мустақил исботлаш воситаси тури сифатида фойдаланилиши мумкин. Процессуал қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда олинган ҳар қандай бошқа хулосалар исботлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин эмас.
20. ФПК 80-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд иш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатларни суд мажлисида ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиққандан сўнг, далилларга ўз ички ишончига асосланиб баҳо беради.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 80-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Далил, агар у ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ бўлса, суд томонидан қабул қилинади, ёки, агар уларга мувофиқ бўлмаса, рад қилинади. Бирор-бир далилни унинг ишончсизлиги сабабли рад этганда, суд шу масала бўйича ўз нуқтаи назарини асослаши шарт.
22. Муқаддам қабул қилинган суд ҳужжати бекор қилинганидан сўнг ишни қайтадан кўришда, агар янги суд мажлисида гувоҳнинг иштирок этиши имкони бўлмаса (бетоблиги оқибатида, узоқ хизмат сафари ва бошқалар) суд илгариги суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳнинг кўрсатувларини, шунингдек олдинги суд мажлисларида даъвони таъминлаш (ФПК 78-моддаси) ва суд топшириғи (ФПК 103, 104-моддалари) тартибида олинган ёзма далилларни ўқиб эшиттиришга ва бошқа далиллар мажмуида баҳолашга ҳақлидир. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, мазкур қоида тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларига нисбатан қўлланилмайди.