Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 1-иловага мувофиқ;
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари 2-иловага мувофиқ;
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни белгиланган тартибда тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415–31-сон қарори билан тасдиқланган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг Вақтинчалик қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар* хусусий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан транзит кириш визалари:
а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.
Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;
б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик виза берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 09/18/963/2234-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга, бироқ кўпи билан 2 марта келганларга.
Визанинг узайтирилиши республика ҳудудида расмий бўлишга рухсатноманинг узайтирилишини англатади. Амалий жиҳатдан визани узайтириш амал қилиш муддати янгиланган янги виза бериш йўли билан амалга оширилади, хорижий фуқаро аккредитация қилинган тақдирда эса визанинг тури ҳам ўзгартирилади.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу Тартибнинг 3-банди «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган фуқароларга бир йилгача муддатга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини бериш ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилмаган хорижий фуқаролар учун амалга оширадилар.
6. Кўп марта фойдаланиладиган визалар бир йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) хорижий фуқаронинг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномасини олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги 177-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 274-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикасига келиш учун берилган виза, транзит визадан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади, хорижий фуқароларнинг боришлари учун ёпиқ бўлган жойлар, объектлар бундан мустаснодир.
8. Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари ва ички ишлар органлари томонидан хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан кетиш визалари берилганлиги ёки уларнинг амалда бўлиш муддати узайтирилганлиги учун улардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пошлинаси ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва кетишлари тартиби, уларга визалар бериш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан кўп томонлама ва икки томонлама битимлари билан, тенглик асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 июлдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 14-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда «миллий паспорт» деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар — халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари хорижий фуқароларга таклифномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина юборадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган хорижий фуқароларга визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий фуқаролар — халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан ошмаслиги керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикасига фуқаролар таклифномаси бўйича ёки доимий яшаш учун келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифномани ва миллий паспортни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Чет элдан хорижий фуқароларни таклиф қилмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча (3 ойдан ортиқ) яшаб турган ва доимий яшаётган хорижий фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар органларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан мурожаат қиладилар.
Фуқароларнинг таклифномаси бўйича хорижий фуқарога Ўзбекистон Республикасига келишга виза бериш учун рухсатномани расмийлаштириш муддати 15 суткадан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун келаётган хорижий фуқаролар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати айрим ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Хорижий фуқаролар турист сифатида келиш визаларини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функциясини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига миллий паспортни ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошираётган туристик ташкилотларнинг таклифномасини тақдим этган ҳолда мурожаат қиладилар.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Хорижий фуқаронинг турист сифатида келиш визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан 3 суткадан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустаснодир.
Хорижий давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасига туристлар сифатида келаётган хорижий фуқароларга келиш-кетиш визаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилишига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 894-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2017 й., 09/17/894/0219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туристик ваучерни ёки Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этувчи юридик ёки жисмоний шахснинг мурожаатини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш талабини бекор қилиш кўзда тутилган туристик визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача муддатга бир марталик кириш учун электрон виза олишга «E-VISA.UZ» тизимининг «e-visa.gov.uz» портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Электрон визани расмийлаштириш ва беришга доир мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат берилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 886-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/886/2130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Хорижий фуқаролар транзит визасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза-анкета билан мурожаат қиладилар ҳамда миллий паспортни, борилаётган давлат визасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан борилаётган давлатга жўнаб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларини тақдим этадилар.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали шахсий, йўловчилар ташиш ёки юк транспортида транзит билан ўтиб кетадиган хорижий (ҳайдовчилар) фуқаролар (72 соатдан кўп бўлмаган муддат мобайнида) виза анкетаси, миллий паспорт ва борилаётган мамлакат визасидан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини, транспортга эгаликни ва автотранспортнинг техник ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни, юкнинг борилаётган мамлакатга етказиб берилишини тасдиқловчи юк ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этадилар.
Транзит визани Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан расмийлаштириш 3 сутка мобайнида амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари алоҳида ҳолларда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига келиш визасини бериш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда улар қабул қилинган қарор тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бир сутка мобайнида хабарнома йўллайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, чет элга бормоқчи бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш учун ҳужжатни, белгиланган намунадаги анкета-аризани, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни ва 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосуратни тақдим этган ҳолда, доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилади.
Чет элга вақтинча чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб аталади) расмийлаштирилади. Кўрсатилган муддат мобайнида фуқаролиги бўлмаган шахс бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан бошқа хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
Стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда фуқаролиги бўлмаган шахсларни жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 октябрдаги 301-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 539-модда)
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахсга амал қилиш муддатисиз стикер расмийлаштирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фуқаролиги бўлмаган шахснинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда гувоҳномага ёки ҳаракатланиш ҳужжатига стикерни ёпиштиради.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс чет элдан қайтганидан кейин уч иш куни мобайнида гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатини топшириш ва ўрнига Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатнома олиш учун кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилишлари керак.
Амал қиладиган стикер фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган гувоҳномасидан ёки ҳаракатланиш ҳужжатидан янги гувоҳнома ёки ҳаракатланиш ҳужжатига кўчирилган ҳолларда, ушбу стикерни расмийлаштириш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.
Чет элга хизмат сафарига бораётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар ишлайдиган ташкилотларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклашлар учун асос бўлмаган тақдирда, стикерни расмийлаштириш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишни талаб қиладиган шошилинч даволаниш заруриятини, оғир касаллик ҳолатларини ёки яқин қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда фуқаролиги бўлмаган шахсга ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга стикерни расмийлаштириш муддати, чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмаган тақдирда, 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, шунингдек улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномани ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорини (нусхалари олиниб, асли қайтарилади) кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига тақдим этади.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасидан кетиш ҳужжатларини олганларидан сўнг виза олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш учун гувоҳномаси ва доимий рўйхатдан ўтказилганлиги:
хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар улар уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш жойига қайтмаса;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча ташқарига чиққан фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар улар ҳаракатланиш ҳужжатини алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;
бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови бўйича бекор қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;
(19-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳамда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса;
(19-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса.
(19-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 40-бандига мувофиқ хорижий фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасига келиш чекланган бўлса, унга Ўзбекистон Республикасига келиши рад этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сонли қарори асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) агар унинг кетиши давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зид бўлса — кетишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиш муддати тугагунгача;
б) агар шахсга нисбатан унинг доимий яшаш учун чет элга кетишига тўсқинлик қилувчи шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — ушбу мажбуриятлар тўхтатилгунга қадар;
в) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш охирига етказилгунга қадар ёки унинг юзасидан суд қарори қабул қилингунга қадар;
г) агар шахс жиноят содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган бўлса — жазони ўтаб бўлгунгача ёки жазодан озод этилмагунча;
д) агар шахс унга суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётган бўлса — мажбуриятларни тўлиқ бажариб бўлгунга қадар;
ж) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса — суд томонидан қарор қабул қилиниб ва у ижро этилгунга қадар.
21. Ушбу Тартибнинг IV бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга кетиш ҳуқуқининг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатидан ортиқча кечиктирилиши устидан хорижий фуқаролар юқори органларга шикоят қилишлари мумкин, бу органлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб беришлари керак, хорижий фуқаро унинг қароридан норози бўлганда, судга шикоят қилиши мумкин. Чет элга кетиш ҳуқуқини мазкур Тартиб 20-бандининг «б» кичик бандида кўрсатилган сабабларга кўра чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикасига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқароларининг автотранспорт воситаларини ҳисобга қўйиш;
г) қонун ҳужжатларини ва ушбу Қоидаларни бузганлик учун чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ва уларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналарда, меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатиладиган туристик базаларда ва мажмуаларда, дам олиш уйлари ва зоналарида, пансионатларда, кемпингларда, мотелларда, оилавий меҳмон уйларида, ўтов ва чодирли лагерларда, санаторийларда ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун жойлашиш воситаларига айлантирилган ер транспортида), ўзлари танлаган бошқа уй-жой майдонида, шунингдек, даволаш муассасаларида қабул қилувчи ташкилотларни (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан ҳамда фаолият туридан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларни, чет давлатларнинг доимий ваколатхоналарини, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва чет давлатларнинг ҳукумат ташкилотларини, халқаро ва чет эл нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ваколатхоналарини), шунингдек, уларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда яшайдилар.
4. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ёнида паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжатлар (кейинги ўринларда миллий паспортлар деб аталади) бўлиши ҳамда улар бу ҳужжатларни ваколатли органлар вакилларининг талабига мувофиқ тақдим этишлари шарт.
Чет эл фуқаролари миллий паспорт йўқолганлиги ҳақида дарҳол қабул қилувчи ташкилотга ва ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт.
Туристларнинг ҳужжатларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
5. Таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар, шу жумладан туризм операторлари чет эл фуқароларига уларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўз вақтида тушунтириб берилишини, чет эл фуқаролари билан муносабатларда белгиланган ҳуқуқий меъёрлар аниқ бажарилишини таъминлайдилар, чет эл фуқароларининг тегишли ҳисобини юритадилар (Ўзбекистон Республикасига шахсий ишлар билан нотижорат мақсадларда келаётган чет эл фуқароларини қабул қиладиган ва уларга турар жой берадиган жисмоний шахслар бундан мустасно), шунингдек, Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ёрдамида хабардор қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимларига мурожаат қилиш йўли билан уларнинг вақтинча пропискадан ўтказилишини, республика ҳудудида ҳаракатланишини ҳамда ўзларига белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш учун жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эллик туристларни қабул қиладиган туризм операторлари, шунингдек, уларнинг ходимлари чет эллик туристлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган жавобгарлик бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жойлаштириш воситаларига, даволаш муассасаларига ва бошқа уй-жой майдонларига жойлаштирилган чет эл фуқаролари (мустақил саёҳат қилиб, чодирли лагерларда ҳамда тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган ер транспортида яшайдиган чет эл фуқаролари бундан мустасно) вақтинча пропискадан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилиниб, чет эл фуқаролари келганларидан кейин уч сутка ичида ички ишлар органларини мустақил равишда хабардор қилишлари шарт бўлган жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг, шунингдек, бошқа уй-жой майдонлари эгаларининг жавобгарлиги кучайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Чет эллик фуқаро ташкилотлардан бирининг таклифига мувофиқ келган ҳолларда бошқа ташкилот ушбу фуқарога нисбатан мажбуриятларни ва ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзига нисбатан виза режими қўлланилмайдиган ёхуд виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки таклифсиз туристлар сифатида келган чет эл фуқаролари паспорт назоратидан ўтишдан олдин ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва жавобгарлик билан танишиб чиқадилар. Мазкур фуқаролар зарур ҳолларда виза муддатини узайтириш учун мустақил равишда ҳужжатлар топшириш ҳуқуқига эга.
8. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ва уларга уй-жой майдонини берган шахслар қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали хабардор қилиш;
агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали;
чет эл фуқаролари учун белгиланган Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугаганидан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига ёрдам беришлари шарт.
Бу шахслар томонидан чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидалар бузилишига олиб келиши олдиндан маълум бўлган ҳолларда ушбу шахсларнинг чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари беришига ёхуд бошқа хизматлар кўрсатишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Қоидаларга риоя этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Чет эл фуқаролари, мансабдор шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя этишлари юзасидан назоратни ички ишлар органлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда, шу жумладан Дастур ёрдамида амалга оширадилар.
11. Чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва уларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳамда унинг ҳудудида ҳаракатланиши учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлари билан, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тенг асосларда ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:
а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг раҳбарлари, дипломатик персонал аъзолари, консулликларнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;
в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари бўйича келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.
13. Ўзбекистон Республикасига олти ойгача муддатга келган чет эл фуқароларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак. Чет эллик эгалари томонидан Ўзбекистон Республикасига олти ойдан ортиқ муддатга олиб кирилаётган транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиниб, миллий рақам белгилари алмаштирилади.
Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқийдир. Чет эл фуқароларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ёки ушбу фуқароларнинг мазкур Конвенция талабларига жавоб бермайдиган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Чет эллик эгаларининг транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон Республикасида яшаётган чет эл фуқароларига қарашли бўлган автомототранспортни фойдаланиш учун чет эл фуқароларига бериш нотариал тартибда расмийлаштирилиб, автомототранспортнинг давлат рақами белгисини чет эл фуқароларига мўлжалланган тегишли тоифадаги белгига алмаштириш учун ички ишлар органлари хабардор қилинади. Чет эл фуқаролари томонидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбурияти билан олиб кирилган автотранспорт белгиланган муддат тугаганидан кейин чет элга олиб чиқиб кетилиши керак ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб қўйилиши мумкин эмас.
14. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ўзларига ташриф учун рухсат берилган ҳудудидагина ҳаракатланишлари шарт.
Чет эл фуқаролари вақтинча бўлиш пунктига етиб келганларидан кейин таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида Дастур воситасида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш орқали вақтинча рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Жойлаштириш воситаларида ёки даволаш муассасаларида турган чет эл фуқаролари мазкур муассасаларда ҳисобдан ўтадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномаларига эга бўлган чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш уларнинг муайян яшаш жойида турадиган даври учун амалга оширилади. Уч суткадан то олти ойгача даврга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирмаган ҳолда амалга оширилади. Хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга жўнаб кетаётганлардан ташқари бошқа шахсларни олти ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирган ҳолда амалга оширилади.
15. Қабул қилувчи ташкилотлар йўналиши бўйича келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши:
шахсий ишлар билан келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши чет эл фуқароларининг шахсий ёзма аризалари асосида фақат ички ишлар органларининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Қабул қилувчи ташкилотларнинг илтимосига кўра чет эл фуқароларига кўп марта кириш ва ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин.
16. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш тартиби, агар Ўзбекистон иштирокчиси бўлган халқаро келишувларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама шартномалар билан ва тенглик асосида белгиланади.
17. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида транзит ҳаракатланиши Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиши қоидаларига (3-иловага қаралсин) мувофиқ амалга оширилади.
18. Ўзбекистон Республикасидаги турар жойини ушбу Қоидаларни бузган ҳолда ўзгартирган чет эл фуқаролари ички ишлар органларининг талаби билан олдинги турар жойларига қайтишлари ёки танлаган бориш пунктларига мувофиқ юришлари шарт.
19. Чет эл фуқаролари ушбу Қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу Қоидаларнинг талабларига амал қилишлари шарт бўлган шахсларнинг (шу жумладан республикага чет эл фуқароларини шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ёки уларга хизмат кўрсатадиган шахсларнинг) Қоидалар талабларини бузиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ёки ушбу Қоидаларни бузаётган чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун унга белгиланган муддат қисқартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати унинг бундан буён бўлиши учун асослар ёки маблағлар бўлмаганида ҳам қисқартирилиши мумкин.
21. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ҳамда уни чиқариб юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаган, вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиш, ҳаракатланиш ёки яшаш жойини танлаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилмаган, бўлиш муддати тугаганидан кейин чиқиб кетишдан бўйин товлаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиш қоидаларига риоя этмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, кейинчалик унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йилдан уч йилгача чекланиши мумкин.
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан белгиланган жазони ижро этиб бўлган ёки ўтаб бўлганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, бундан кейин унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун — беш йилга;
Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш муддати у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилган (Давлат чегарасини кесиб ўтган) пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ва уни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади. Чет эл фуқароси ушбу қарорда кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт. Бундай ҳолларда чиқиб кетишдан бўйин товлайдиганлар қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тартибда чиқариб юборилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаросига берилган виза уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юбориш вақтида бекор қилинади.
24. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар ички ишлар органларига чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ҳамда уларни чиқариб юборишни илтимос қилишлари мумкин.
25. Хизмат, шахсий, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, ўқиш, малака ошириш, ишлаш учун ёки туристлар сифатида келган чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилаётган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар зиммасида бўлади.
Бошқа чет элликларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароларини чиқариб юбориш харажатлари ички ишлар органлари зиммасида бўлади.
26. Чет эл фуқароси ўзини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарор юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосда шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ушбу Қоидаларнинг 19 — 25-бандларидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахсларга татбиқ этилмайди.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг* Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалар мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича рухсат берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўзлари борадиган мамлакатга ҳаво, темир йўл ва сув транспорти билан транзит ўтишларига Ўзбекистон Республикаси билан қўшни бўлган давлатга бориш учун ҳақиқий ҳисобланган ҳужжатлар ва тегишли ўтиш ҳужжатлари (уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа транспортга ўтириш пунктидан кетиш санаси тасдиқланган ҳолда) мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
3. Халқаро транзит автоташишларни амалга оширувчи хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси орқали транзит ўтишлари ва уларнинг енгил автомобилларда транзит ўтишлари Ўзбекистон Республикасига қўшни бўлган давлатга ўтиш учун ҳақиқий бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда, шунингдек, давлатлараро битимлар асосида амалга оширилади.
4. Транзит визалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўхташ ҳуқуқисиз берилади. Истисно ҳолларда хорижий фуқароларга қўшни давлатга ўтиш йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир ёки бир неча пунктда тўхташ ҳуқуқи билан транзит виза берилиши мумкин.
б) халқаро авиайўналишлар самолётларида самолётдан самолётга ўтиб учишда ҳамда йўловчиларда бориладиган мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ва авиачипталар мавжуд бўлганда, уларда самолётдан самолётга ўтиш санаси тасдиқланганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти 24 соатдан ошмаганда. Бунда йўловчилар аэропортнинг улар учун махсус ажратилган ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқароларига беш суткадан ортиқ бўлмаган муддатда.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 886-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/886/2130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзининг шахсий транспорт воситасида, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда туризм мақсадида транзит юрмоқчи бўлган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келгунгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи туризм ташкилотларининг автотурларини белгиланган тартибда, тўхташ жойларини кўрсатган ҳолда олиши ҳамда тегишли туризм визасига эга бўлиши шарт, ўзларига нисбатан виза режими қўлланмайдиган хорижий фуқаролар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктидан мазкур қоидаларга риоя қилган ҳолда белгиланган йўналиш бўйича юрадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат транзит визаларда кўрсатилган пунктларда тўхташлари мумкин бўлади.
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида транзит ўтувчи, шу жумладан автомобилда халқаро юк ташишларни амалга оширувчи хорижий фуқаролар фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича юришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Овқатланиш, дам олиш ва тунаб қолиш учун фақат мотеллар, кемпинглар ёки махсус ажратилган тўхташ жойлари мавжуд бўлган йўналишдаги пунктларда тўхташ мумкин.
9. Ўзбекистон Республикасидан темир йўл орқали ўтаётган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтаётган поездларда ўтаётган хорижий фуқаролар поезд тўхтаб туришининг амалдаги жадвалда кўрсатилган вақтида станцияларга тушиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда бир ёки бир неча пунктда тўхташ кўрсатилган транзит визага эга бўлган хорижий фуқаролар ушбу пунктларга келганларидан кейин Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари билан белгиланган тартибда жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларида ҳисобга туришга ёки вақтинча рўйхатдан ўтишга ва улар учун белгиланган бўлиш муддатидан кечикмай Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишга мажбурдирлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
11. Транзит ўтувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ муддатга мажбурий тўхтаган хорижий фуқаролар тўхташ пайтидан бошлаб кейинги сутка мобайнида ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш рухсатномасини расмийлаштиришга мажбурдирлар.
а) поезд, автотранспорт воситаси, кема ёки самолётнинг ҳаракатини тўхтатувчи табиий офатлар юз берганда;
б) автомобилнинг бирон-бир қисми бузилиши ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида шикастланган автотранспорт воситасини тузатиш учун;
в) врачнинг хулосасига кўра беморнинг йўлда юриши унинг саломатлиги учун хавфли ҳисобланган касаллик ҳолатида. Бундай ҳолда у билан бирга бораётган оила аъзолари ёки ҳамроҳлик қилаётган шахслар беморнинг олдида қолишлари мумкин.
Мажбурий тўхташ хорижий фуқароларга бундай тўхташ юз берган шаҳар ёки бошқа аҳоли яшайдиган жой доирасида мажбурий тўхташни келтириб чиқарган сабаб бартараф этилгунга қадар бўлиш ҳуқуқини беради.
Бўлишни ва транзит визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни расмийлаштириш йўналиш йўлида тўхташ сабаби ва муддатини тасдиқловчи тегишли ташкилот ёки муассасанинг маълумотномаси кўрсатилган ҳолда хорижий фуқаронинг шахсий аризасига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари.
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
в) транзит йўловчи у билан бирга бўладиган ваколатхонадаги аниқ шахс кўрсатилган ҳолда хорижий ваколатхонанинг ёзма илтимосномаси бўлган тақдирда аккредитация қилинган хорижий ваколатхона биноси.
Тўхташ вақтида хорижий фуқароларнинг ётоқхоналар ва шахсий квартираларда яшашларига истисно ҳолларда ва фақат ички ишлар органларининг рухсати билан йўл қўйилади.
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда мажбурий тўхтаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларига транзит виза ички ишлар органларида узайтирилмасдан рухсат берилиши мумкин.
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи, йўналишни ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктини ўзгартиришни истовчи хорижий фуқаролар бунинг учун ички ишлар органларининг рухсатномасини олишлари шарт.
15. Мазкур қоидаларнинг шубҳасиз бузилишига олиб келадиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий фуқароларга жой, транспорт воситалари беришларига ёхуд уларга бошқа хизматлар кўрсатишларига йўл қўйилмайди.
Хорижий фуқароларга жой ва транспорт воситалари берилган барча ҳолларда уларнинг эгалари бу ҳақда бир суткадан кечикмай ички ишлар органларига маълум қилишлари шарт.
16. Хорижий фуқаролар мазкур Қоидалар бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари ва ходимларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади.