Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1006-сонли «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2025 йил 29 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 15 апрель,
767-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й.,5-сон, 119-модда)