Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2003 08.07.1992 йилдаги 314-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.1992 йилдаги 314-сон
Дата вступления в силу
08.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2003
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОРХОНАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР ВА МУАССАСАЛАРГА БОЗОР ЖАМҒАРМАСИ ТОВАРЛАРИНИ МАЙДА УЛГУРЖИ САВДО БЎЙИЧА СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул муомаласининг ҳолати устидан назоратни кучайтириш ва республика аҳолисини халқ истеъмоли моллари билан таъминлашни яхшилаш, бозордан ташқари бўлган истеъмолчиларга бозор жамғармаси товарларини сотишни тартибга солиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки кассаларига нақд пул тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки бир ой муддат ичида корхоналарга, ташкилотларга, муассасаларга, колхозларга ва совхозларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун ягона майда улгуржи тартибда бозор жамғармаси товарларини сотиш қоидасини ишлаб чиқсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашув биргаликда 10 кун муддат ичида республика учун майда улгуржи савдо бўйича сотилиши тақиқланган озиқ-овқат товарларининг рўйхатини белгиласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашув биргаликда умуман республика бўйича майда улгуржи савдо лимитининг ҳар квартал учун ҳажмини белгиласинлар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уларни тақсимласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув, савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари тармоқларидан бозор жамғармасига қарашли озиқ-овқат товарларини аҳолининг тегишли тоифаларини овқатлантиришни ташкил этиш учун ижтимоий-маданий соҳа муассасалари ва ташкилотларига (болалар, даволаш, даволаш-профилактика муассасалари, дам олиш уйлари, кексалар интернатлари, ногиронлар уйлари, ўқув муассасалари ва бошқалар) майда улгуржи лимитларни чекламаган ҳолда сотсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чакана савдо тармоғидаги ва умумий овқатланиш корхоналаридаги бозор жамғармасига қарашли озиқ-овқат товарларини бошқа муассасалар ва ташкилотларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ана шу товарларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинган қарорлар бўйича юқорида кўрсатилган тартибда, ушбу товарларни сотиб олишга мўлжалланган маблағлар ва пулларига қараб сотсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чакана савдо тармоғидан бозор жамғармасининг ноозиқ-овқат товарларини сотиш «Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашув томонидан белгиланган майда улгуржи савдонинг қатъий лимити бўйича амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрнатилган майда улгуржи савдо лимити ҳисобига ноозиқ-овқат товарларини сотиб олишда ижтимоий-маданий хизмат кўрсатувчи муассасаларга (болалар уйлари, даволаш, соғломлаштириш, ўқув муассасалари ва бошқалар) биринчи галда имкон яратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, чакана савдо ва умумий овқатланиш тармоқларидан бозор жамғармасига қарашли товарларнинг корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга сотилиш ҳажми чакана товар оборотига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки бир ой муддат ичида банк муассасалари томонидан корхоналар, ташкилотлар ва колхозларга майда улгуржи тартибда бозор жамғармаси товарларини сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат тартибини белгиласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки майда улгуржи савдо бўйича корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, колхоз ва совхозларда бозор жамғармаси товарларидан тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат ўрнатсинлар, тартибни бузиш ҳолларига барҳам берсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 25 мартдаги 119-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ А. Н. Возненко зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 8 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
314-сон