Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 28 СЕНТЯБРДАГИ 489-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Мулкчиликнинг барча шаклидаги автомототранспорт воситалари билан транспорт хизматлари бозорини кенгайтириш ва давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш чоғида реал бозор нархларини ҳисобга олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Қарорнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси ҳар ойнинг 10-кунигача Давлат мулки қўмитасига Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари учун амалда бўлган бозор (шартнома) нархлари тўғрисида ахборот бериб турсин».
2. Қарорга иловада (Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартиби):
а) 3-бандда «камида 70 фоиз амортизация қилинган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ким ошди савдоси орқали амалга оширилади (ижарага берилган автомототранспорт воситаларидан ташқари).
Кимошди савдосига қўйилган, бироқ сотилмаган автомото-транспорт воситалари танловга ёки биржа савдоларига қўйилиши мумкин»;
в) 6-бандда «Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан» сўзлари ўрнига «Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан» сўзлари ёзилсин;
г) 7, 8, 9-бандларда «Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ўрнига «Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ёзилсин;
д) 10-бандда «Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармасининг» сўзлари ўрнига «Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг» сўзлари ёзилсин;
е) 11-бандда:
«Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ўрнига «Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ёзилсин;
«кимошди савдосини» сўзларидан кейин «танловлар ва биржа савдоларини» сўзлари қўшилсин, сўнгра матн бўйича;
ж) 12-бандда:
«кимошди савдоси орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ўрнига «Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ёзилсин;
з) 13-бандда «Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ўрнига «Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ёзилсин;
и) 14-бандда:
«кимошди савдоси» сўзларидан кейин «танлов ёки биржа савдолари» сўзлари қўшилсин;
«Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ўрнига «Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси» сўзлари ёзилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Республика кўчмас мулк биржаси ва унинг филиалларининг кимошди савдолари, танловлари ва биржа савдоларида сотилган давлат автомототранспорт воситалари олди-сотди битишувлари нотариал идорада расмийлаштирилмайди»;
к) 15-бандда:
«бозор (шартномавий) нархининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ва қишлоқ жойлар учун бозор (шартномавий) нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (амортизация ажратмасини ҳисобга олган ҳолда)» сўзлари ўрнига «бозор (шартномавий) нархининг камида 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда» сўзлари ёзилсин;
«Ўзулгуржибиржасавдо» ва «Ўзавтосаноат» томонидан тақдим этилган» сўзлари ўрнига «Ўзавтотранс» томонидан тақдим этиладиган» сўзлари ёзилсин, сўнгра матн бўйича;
л) 19-банд «кимошди савдоси» сўзларидан кейин «танлов ёки биржа савдолари» сўзлари билан тўлдирилсин, сўнгра матн бўйича.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 19 сентябрь,
326-сон