1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни (пиводан ташқари) мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалашнинг жорий этилиши ҳамда уларни акциз маркаларисиз сотишнинг тақиқланиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларига ҳамда спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом, шунингдек акциз солиғи ставкалари миқдорлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни маркалаш бўйича масъулият маркаланадиган акциз товарларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар зиммасига юкланади;
тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни акциз маркаларисиз улгуржи ёки чакана савдо тармоқлари орқали сотиш савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади ва бунинг учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади;
жисмоний шахсларга, нотижорат мақсадларида акциз солиғи тўламасдан, четдан 2 литргача спиртли ичимликлар, 10 пачкагача сигаретлар, 10 пачкагача папирослар келтиришга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи (шу жумладан сотувчи) уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар:
1996 йил 1 октябргача акциз маркалари билан маркалаш учун тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар қолдиқларини рўйхатдан ўтказишни;
1996 йил 1 октябрдан бошлаб кўрсатиб ўтилган товарларни фақат стандартлар талабларига мувофиқ акциз маркалари ёпиштирилган ҳолда сотишга доир тегишли тадбирларни амалга оширишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
5. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситалари тамаки маҳсулотларини ҳамда спиртли ичимликларни маркалаш тизимини жорий этишнинг кенг ёритилишини таъминласинлар.
6. Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни акциз маркалари билан маркалаш тизимининг жорий этилиши тўғрисида хабардор қилинишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом 1996 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилади ҳамда акциз маркаларини сотиш, улар билан спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини белгилаш, шунингдек бундай маркаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш тартибини белгилаб беради. Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш, уларни импорт қилиш ва сотиш, акциз солиғи йиғимининг тўлиқлиги устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек кўрсатиб ўтилган товарларни нолегал ишлаб чиқаришнинг ва республика ҳудудига келтиришнинг олдини олиш ушбу маркаларни қўллашнинг мақсади ҳисобланади.
2. 1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни (пиводан ташқари) мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларида Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари бўлмаган ҳолда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш ва унинг ҳудудига келтириш, транспортда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш (ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулот маркалангунга қадар технологик жараёнга мувофиқ сақлашдан ташқари), сотиш учун комиссияга ва консигнацияга қабул қилиш;
(2-банднинг 3-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 296-сонли қарори таҳририда)
спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини уларда акциз маркалари бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда кўргазмалар ўтказиш учун келтириладиган;
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган акцизсиз келтириш нормалари доирасида четдан келтириладиган (юбориладиган) спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Савдо ёки улгуржи тармоқдаги ва акциз маркалари билан маркаланмаган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари солиқ органларининг қарорлари асосида мусодара қилиниши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркалаш шиша идишни очишда марка йиртилиб кетадиган, пачка ёки бошқа истеъмол идиши очиладиган қилиб (товарга шикаст етказмаган ҳолда ундан маркани олиб ташлаш имконини бермайдиган елимдан фойдаланган ҳолда) амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг (рўйхат № 589, 07.01.1999 й.) III-бўлими.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ келмайдиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини маркалашга йўл қўйилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экспорт учун тайёрланган ёки халқаро транзит мақсадлари учун четдан келтирилган акциз маркалари билан белгиланмаган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини (шу жумладан товар айирбошлаш асосида ёки хом ашё берган ҳолда тайёр маҳсулотдан фойдаланиш учун келтирилган) сотиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Акциз маркалари мажбурий тартибда маркаланиши зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва четдан келтирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича акциз маркалари учун ҳақ тўлангандан ва Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин «Пахта-банк»нинг минтақавий бўлинмалари томонидан берилади.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар томонидан номинал қиймати бўйича сотиб олинаётган акциз маркалари учун пул маблағлари республика бюджетига ўтказилади.
«Гознак» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига акциз маркаларини ишлаб чиқариш бўйича харажатлар уларнинг номинал қиймати доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 майдаги 219-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Акциз маркалари бериш, шунингдек фойдаланилмаган ва шикастланган маркаларни қайтариш тартиби ва муддатлари Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг йўриқномаси билан белгиланади. Акциз маркаларида маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчиларнинг кодлари қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 майдаги 219-сонли қарори таҳририда)
10. Солиқ ва божхона органлари акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш учун марка харид қилувчилар томонидан ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар, ҳисобга олишни юритадилар ва акциз солиғи суммаси тушуми тўғрисидаги ҳисоботларни тузадилар.
11. Сотиб олинган акциз маркалари уларни харид қилган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан маркалашни амалга ошириш учун бевосита ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилади. Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар томонидан сотиб олинган маркалар кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар (етказиб борувчилар) томонидан буюртма бажарилиши жараёнида фойдаланиш учун уларга берилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 июндаги 296-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
13. Чакана ва улгуржи савдо корхоналарига товарларни мажбурий маркалаш амалга киритилган пайтдан бошлаб импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркаларисиз сотиб олиш ва сотиш тақиқланади.
Акцизланиши керак бўлган товарлар қолдиқларининг эгалари акциз маркалари билан мажбурий маркалаш жорий этилган кунда маҳаллий ҳокимият органлари ва солиқ органлари ходимлари иштирокида қайта рўйхатдан ўтказиш, қолдиқни чиқариб ташлаш ва уларни маркалаш чораларини кўришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларни импорт қилувчилар акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Акциз маркаларининг қиймати акциз солиғи тўлашда ҳисобга қўшилмайди. Акциз маркаларини сотиб олиш харажатлари (шу жумладан, уларнинг номинал қиймати), шунингдек, акциз маркалари билан маркалаш бўйича харажатлар тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар чиқимларига тегишли бўлади.
Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни импорт қилувчилар акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлаганларидан кейин акциз маркаларини сотиб оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўланган акциз солиғи импорт қилувчиларга юридик шахсларга фақат контракт бекор қилинганда, фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари топширилган шартларда, жисмоний шахсларга эса фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари тақдим этилган шартларда қайтарилиши мумкин».
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 майдаги 219-сонли қарори таҳририда)
16. Акциз маркалари сақланиши ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш бўйича жавобгарлик маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва импорт қилувчиларга юкланади.
17. Акциз маркалари акциз солиғи тўловчилари томонидан, транспортда ташиш харажатлари киритилмаган ҳолда, номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади.
18. Солиқ ва божхона органлари акциз маркалари ҳисобдан чиқарилишининг тўғрилиги устидан доимий назоратни амалга оширишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19 ва 20-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. 1996 йил 1 октябрдан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
(21-банднинг тартиб рақами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига мувофиқ 19-бандга ўзгартирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Акциз маркаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш, шунингдек акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни савдо тармоғи (чакана, улгуржи) орқали сотишни назорат қилиш давлат солиқ ва божхона органлари томонидан амалга оширилади.
(22-банднинг тартиб рақами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига мувофиқ 20-бандга ўзгартирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.